Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2202/556 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ответчик / Подсудимый NASAF UNIVERSAL FORM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021390 Claim ID 3076494 PDF Hash 94bc1f9aabca62ea... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 20-моддаси нинг 20 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
нинг 33-моддаси нинг 33 law
онун 33-моддаси онун 33 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 19-моддаси ИПК 19 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2211/14638-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.У.Тожиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Х.Хакимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 13 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган Сурхонадарё вилоят суди ходими Б.Тўрамуродов, даъвогар вакили А.Норқўзиев (2023 йил 4 январдаги 29-03-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари: ҳуқуқшунос Р.Урақов (2023 йил 17 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), иш бошқарувчи И.Боқижонов (2023 йил 17 январдаги 2-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “NASAF UNIVERSAL FORM” масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил 12 февралда берилган SU серияли, лицензия тури F7 бўлган, 0067-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори, Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 29 августдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 443-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (бундан буён матнда аризаси ёки қўмита деб юритилади) томонидан 2020 йил 12 февралда “NASAF UNIVERSAL FORM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)га Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган “Хўжаикон” минерал туз (галит) конининг қисми (техник мақсадлар учун)дан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи SU серияли, лицензия тури F7, 0067-сонли лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) берилган. Ушбу лицензиянинг амал қилиш муддати 2048 йил 12 ноябрга қадар белгиланган. Лицензиянинг ажралмас таркибий қисмлари сифатида “Ер қаъридан фойдаланиш шартлари” – 4-сонли илова (4 варақ), матнли иловалар – 5-сонли илова (TIA 117 варақ), чизма иловалар – 6-сонли илова (4 варақ) қайд этилган. Қўмита лицензия шартига кўра, жавобгар бир йилда 100,0 минг тонна фойдали қазилма қазиб олиши лозим бўлса-да, 2022 йил 14 февралда тузилган маълумотномада жавобгар томонидан 2020 йилда 2,01 минг, 2021 йилда эса 4,678 минг тонна, жами 6,679 минг тонна фойдали қазилма қазиб олинганлиги бўйича ҳисобот (5 ГР) топширганлиги қайд этилганлиги, бу билан жавобгар лицензия шартларининг 2-банди талабларини бузганлигини асос қилиб, жавобгарга берилган лицензияни бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 29 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, аризачи кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, қўмита томонидан жавобгарга нисбатан берилган ариза дастлаб Шеробод туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Тожиев томонидан 2022 йил 8 апрелдаги ажрим билан қайтарилганлиги, апелляция инстанцияси судининг 2022 йтд 7 июндаги қарори билан 2022 йил 8 апрелдаги ажрим бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида мазмунан кўриб чиқиш учун Шеробод туманлараро иқтисодий судига юборилганлиги ва иш процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда яна судья У.Тожиев томонидан кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, бу билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 20-моддаси талаби бузилганлиги, ҳал қилув қарорида аризачининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 115-банди талабларига риоя этилмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмаслиги, чунки, судга ариза тақдим этилган пайтда ушбу меъёрий ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотганлиги нотўғри кўрсатилганлиги, чунки, судга ариза тақдим этилган пайтда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори амалда бўлганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 60-бандида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи, ер қаъри фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларининг бузилиши, шу жумладан режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмини таъминлаш, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шартларининг бузилиши ҳолатида бекор қилиниши мумкинлиги белгиланганлиги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қуйидаги бекор қилиниши, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартибтаомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланиши қайд этилганлиги, жавобгар йилига 100 минг тонна туз қазиб олиши лозим бўлса-да, 2020 йилда 2,01 тонна, 2021 йилда эса 4,678 минг тонна туз қазиб олганлиги ҳақида ҳисобот топширганлиги, бу билан жавобгар лицензия талабини бузганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари пандемия туфайли режадагига нисбатан кам туз қазиб олинганлиги, корхонада туз қазиб олиш учун техника воситалари мавжудлиги, корхона иш фаолиятини энди йўлга қўяётганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 443-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ қўмита томонидан 2020 йил 12 февралда жавобгарга Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган “Хўжаикон” минерал туз (галит) конининг қисми (техник мақсадлар учун)дан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи SU серияли, лицензия тури F7, 0067-сонли лицензия берилган. Ушбу лицензиянинг амал қилиш муддати 2048 йил 12 ноябрга қадар белгиланган. Лицензиянинг ажралмас таркибий қисмлари сифатида “Ер қаъридан фойдаланиш шартлари” – 4-сонли илова (4 варақ), матнли иловалар – 5-сонли илова (TIA 117 варақ), чизма иловалар – 6-сонли илова (4 варақ) қайд этилган. Қўмита даъво аризасига асос сифатида лицензия шартига кўра, жавобгар бир йилда 100,0 минг тонна фойдали қазилма қазиб олиши лозим бўлса-да, жавобгар томонидан 2020 йилда 2,01 минг, 2021 йилда эса 4,678 минг тонна, жами 6,679 минг тонна фойдали қазилма қазиб олинганлиги асос қилиб кўрсатган. Моддий ҳуқуқ нормаси сифатида эса, даъво аризасида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 33-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 115-бандини асос қилиб келтирган. Даъво аризасига илова қилинган ва аризачи томонидан далил сифатида тақдим этилган 2022 йил 14 февралдаги маълумотномада жавобгар томонидан 2020 йилда 2,01 тонна, 2021 йилда 4,678 тонна, жами 6,679 тонна фойдали қазилма қазиб олинганлиги ҳақида ҳисобот топширилганлиги, Жанубий минтақавий инспекцияси томонидан мониторинг ўтказилганда, мутахассис томонидан ўлчов ишлари олиб борилиб, Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасига МЧЖ 2020 йилда 1,930 тонна, 2021 йилда 6,081 тонна, жами 8,11 тонна фойдали қазилма қазиб олганлиги бўйича маълумот тақдим этилганлиги, шунингдек мутахассислар ўлчовига кўра, МЧЖ томонидан “Хўжаикон” конидан 2020 йилдаги 2022 йилнинг 12 февралига қадар 8,125 минг тонна фойдали қазилма қазиб олинганлиги қайд этилган. Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланиши қайд этилган. Гарчи, жавобгар томонидан имзоланган Ер қаъридан фойдаланиш талабларида МЧЖ бир йил давомида каръерда ишлаб чиқариш ҳажмини 100,0 минг тонна миқдорида таъминлаш кўрсатилган бўлиб, у (жавобгар) ушбу миқдорда фойдали қазилма қазиб олмаган бўлса-да, бу билан у (жавобгар) фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келганлигини аризачи тегишли далиллар билан исботлаб бермаган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунинг учун судлов ҳайъати қуйи судлар томонидан аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Қўмитанинг ҳал қилув қарорида ариза тақдим этилган пайтда унда асос сифатида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ўз кучини йўқотганлиги қайд этилганлиги тўғрисидаги важи аризани қаноатлантириш учун асос бўла олмайди. Қолаверса, апелляция инстанцияси суди қарорида ариза тақдим этилган кунда ушбу Низом кучида эканлиги қайд этилган. ИПК 19-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок эта олмайди, бундан янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари мустасно. Аризачи томонидан тақдим этилган ариза дастлаб судья У.Тожиев томонидан 2022 йил 8 апрелдаги ажрим билан қайтарилган. Ушбу ажрим апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 7 июндаги қарори билан бекор қилинган ва ариза биринчи инстанция судида мазмунан кўриш учун Шеробод туманлараро иқтисодий судига юборилган. Аризачининг аризани қайтарган судья У.Тожиев ишни биринчи инстанция судида мазмунан кўриб чиқмаган, у аризани қайтарган холос. Шунинг учун унинг мазкур ишни мазмунан кўриб, ҳал қилув қарори қабул қилганлиги процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилиши ҳисобланмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, қўмитанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатларини қўмитанинг зиммасида қолдириб, ундан суд муҳокамасининг видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларни ҳам ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори, Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 29 августдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. 6 Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И.Таджиев