← Назад
Решение #655276 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2207/42585-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья О.Гулямова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “Каримов Холмурод” фермер хўжалиги вакиллари Ф.Каримов
(2023 йил 10 февралдаги 7-сонли ишончномага асосан), Х.Каримов
(2023 йил 10 февралдаги 5-сонли ишончномага асосан), Р.Мавлянов
(2023 йил 10 февралдаги 2-сонли ишончномага асосан), Г.Эргашева
(2023 йил 10 февралдаги 6-сонли ишончномага асосан), “Nature Cotton”
масъулияти чекланган жамиятининг вакили В.Сахибов (2023 йил
23 январдаги ишончнома билан) иштирокида, “Каримов Холмурод” фермер
хўжалиги томонидан мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
9 декабрдаги қарори устидан берилган кассация шикояти асосида ишни
очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Nature Cotton” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) билан “Каримов Холмурод” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юртилади) ўртасида 2019 йил
10 октябрда П-105-сонли, 2019 йил 13 октябрда 1209-сонли, 2020 йил
5 августда 995-сонли, 2020 йил 29 октябрда 1231-сонли, 2020 йил
21 августда 1027-сонли шартномалари тузилган.
Жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловни амалга
оширмаганлиги важ сифатида келтириб, жавобгардан 132 907 670,05 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори
билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги
ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг
даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
104 500 370 сўм асосий қарз ундирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, шикоятда 2020 йил 5 августда 995-сонли, 2020 йил
29 октябрда 1231-сонли, 2020 йил 21 августда 1027-сонли шартномалари
мавжуд эмаслиги, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2015/4336-сонли иш бўйича қабул қилган 2020 йил 4 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъвогардан жавобгар фойдасига жами 382 410 315 сўм
ундирилганлиги
эътиборга
олинмаганлиги
даъвогар
ҳисобидан
2019-2021 йилларда пул маблағи келиб тушмаганлиги ҳақидаги важлар
келтирилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Суд муҳокамасида жавобгар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларида 2019 йил 10 октябрдаги 1209-сонли шартномага
асосан 2020 йил 14 октябрдаги П-1210-сонли ҳисобварақ-фактура, 2020 йил
5 августдаги 995-сонли шартномага асосан 2020 йил 6 августдаги
П-996-сонли ҳисобварақ-фактура, 2020 йил 29 октябрдаги 1231-сонли
шартномага
асосан
2020
йил
30
октябрдаги
П-1232-сонли
ҳисобварақ-фактура, 2020 йил 21 августдаги 1027-сонли шартномага асосан
2020 йил 24 августдаги П-1028-сонли ҳисобварақ-фактуралар мавжуд.
Маҳсулотлар ҳақи тўланмаганлиги важи билан даъвогар даъво
аризасида жавобгардан 132 907 670,05 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасидаги қарздорлик Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2015/4336-сонли иши бўйича
қабул қилинган 2020 йил 4 июндаги ҳал қилув қарори асосида ундирилган
қарздорлик бўйича ўзаро ҳисоб китоб қилинганлигини асоси билан даъвони
қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида хулосага келган.
Биринчи инстанция суди Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2015/4336-сонли иши бўйича қабул қилинган 2020 йил 4 июндаги
ҳал қилув қарори асосида ундирилган қарздорлик бўйича ўзаро ҳисоб китоб
қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиб ўрганмаган.
Апелляция инстанцияси суди даъво талабининг 104 500 370,05 сўмлик
қисми ишдаги мавжуд далиллар билан тасдиқланганлиги асоси билан ҳал
2
қилув қарорни бекор қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш
тўғрисида хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди томонидан ҳисобварақ-фактураларга
асос бўлган бошқа далиллар талаб қилиб олинмасдан ва уларга ҳуқуқий
баҳо берилмаган. Даъвогар ва жавобгарнинг барча важлари ўрганиб
чиқилмаган.
Шунингдек, ҳисобварақ-фактураларга кўра, тарафлар ўртасида 4 та
шартнома мавжудлиги қайд этилган бўлса-да, иш ҳужжатларида 2019 йил
10 октябрдаги 1209-сонли шартнома ва 2019 йил 10 октябрдаги П-105-сонли
шартнома мавжуд. Қолган шартномалар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигига аниқлик киритилмаган.
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг тарафлар
ўртасида 2022 йил 26 сентябрда тузилган, муҳр ва имзо билан тасдиқланган
ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасига асосан МЧЖ
даъвогар томонидан етказиб берилган жами 104 500 370,05 сўмлик
маҳсулотлар қарздорлиги жавобгар томонидан даъвогарга контрактация
шартномасига асосан топширилган пахта хом-ашёсидан вужудга келган
қарздорлигига ўзаро ҳисобга олинганлиги ҳақидаги важларини рад қилган
бўлса-да, асослантирилмаган.
Шунга кўра, юқорида кўрсатилган ҳолатларга ойдинлик киритиш
мақсадида ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча ҳужжатлар тақдим
қилишни таклиф қилиш, гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганиб чиқиш,
уларга тегишли баҳо бериш лозим. Ушбу далилларни кассация инстанцияси
судида текширишнинг ва уларга баҳо беришнинг имконияти мавжуд эмас.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесусал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг иккинчи
қисмига асосан кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва
янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанцияси суди иш учун
аҳамиятли ҳолатларга аниқлик киритиш, далилларга ҳуқуқий баҳо берган
3
ҳолда асосли ва қонуний суд ҳужжатини қабул қилиш ва суд харажатларни
ишни кўриш натижалари бўйича ундириш масалаларини ҳал қилиши лозим.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процесусал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
11 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайътининг 2022 йил 9 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
“Каримов Холмурод” фермер хўжалигининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
Т. Аннаева
4