← Назад
Решение #655288 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | 1 | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 118 | 3 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 февраль
Яккабоғ тумани
4-1806-2301/80-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов, ушбу кун
даъвогар Қамаши туман ирригатсия бўлими манфаатини кўзлаб жавобгар
«Usmon ota» фермер хўжалигидан 5 048 907,5 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
AНИҚЛАДИ:
Даъвогар Қамаши туман Ирригация бўлими (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар «Usmon ota» фермер
хўжалигига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «Usmon
ota» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан
даъвогар ўртасида 2022 йил 19 майда 2022-210-4-58-IB-сонли сув етказиб
бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома
тузилганлигини, шартнома суммаси 5 048 907,5 сўмни ташкил этиши,
шартноманинг 2.2-бандига кўра, ҳар ой учун белгиланган ва кўрсатилган
сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни 100 фоиз ой бошланишидан беш
кун олдин амалга ошириш кераклиги, жавобгар кўрсатилган хизматлар
учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли, жавобгардан 5 048 907,5 сўм
ундиришни сўраган.
Суд ишдаги ҳужжатларни текшириб, Қамаши туман Ирригация бўлими
киритган даъвосини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 19 майда 2022-210-4-58-IB-сонли шартнома
имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1 бандига кўра давогар томонидан
жавобгарга мазкур шартноманинг 1 ва 2 иловаларида белгиланган
муддатда ва миқдорда ( умумий ер майдони 65 гк (25 га пахта ва 40 га ғалла)
ер майдонлари учун ҳаммаси бўлиб 405.08 минг метр куб) сув етказиб
беришни, ўз навбатида шартноманинг 2.2 бандларига мувофиқ жавобгар
томонидан ҳар ой учун ўзига кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун
100% ой бошланишидан 5 кун олдин даъвогарга тўлаб бериш ҳамда
шартноманинг 2.3 бандига кўра кўрсатилган хизматлар бўйича тарафлар
ўртасида ойма-ой таққослаш далолатномаси тузиш ва ўзаро тузилган
шартноманинг барча шартларига риоя этиш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан 2022 йил 19
майда 2022-210-4-58-IB-сонли сув етказиб бериш ва сув хўжалиги
Жумладан, иш ҳужжатларида шартномага мувофиқ белгиланган хизмат
кўрсатилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан жавобгарга 2022
йилнинг апрель ойида 125,3 минг метр куб, май ойида 86,4 минг метр куб,
июнь ойида 143 минг метр куб, июль ойида 85,5 минг метр куб амалда (жами
440,2 минг метр куб) сув етказиб берилганлиги тўғрисида тарафлар
ўртасида солиштирма далолатномалар имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
Шунингдек, даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз
мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2022 йил 19 майда 2022-210-4-58-IB сонли шартномасида кўрсатилган сув етказиб бериш ва сув хўжалиги
хизматларини кўрсатилганлиган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу
шартноманинг 2.2 бандида назарда тутилган шартномавий ҳуқуқий
мажбуриятларини лозим даражада бажарилмасдан, сув етказиб бериш
хизматлари учун назарда тутилган тўловларни ўз вақтида тўланмаган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақи,
яъни 5 048 907,5 сўм қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил
16 ноябрдаги 210-сонли талабнома юборилган. Мазкур талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар қарздорликни
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 705-моддасининг 1-қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
2034-моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани
кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни
белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф
томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судя томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув
қарорини қабул қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли
қарорининг 43-бандининг саккизинчи хат бошисида, даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда иш
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилиши, жавобгар даъво
аризасининг кўчирма нусхаси олинган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли
эканлиги, иш юзасидан суд муҳокамаси ўтказилмасдан, тарафлар
чақиртирилмасдан ва уларнинг тушунтиришлари эшитилмасдан ҳал қилув
қарори қабул қилиниши кўрсатилиши лозимлиги юзасидан тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК)нинг 118-моддасининг 3-қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 5 048 907,5 сўм асосий қарз ва почта ҳаражати учун
тўланган 30 000 сўм суд ҳаражатини ундиришни, жавобгардан республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарори, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 176-1772034-моддаларини қўллаб, суд
Қ AРOР
Қ И Л Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Даъвогар Қамаши туман Ирригация бўлими фойдасига жавобгар «Usmon
ota» фермер хўжалигидан 5 048 907,5 сўм асосий қарз, почта ҳаражати учун
тўланган 30 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар «Usmon ota» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё
вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
С.А.Турсунов