Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/41 Дата решения 29.05.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 384981 Claim ID 2782760 PDF Hash b35cdbb18397261f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
у айбли деб топилган ЖК 169-моддаси у айбли деб топилган ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
илиш жазоси ЖКнинг 57-моддаси илиш жазоси ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Ф.Халилов Биринчи инстанция судининг судьяси – Ж.Курбанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья - З.Камолов АЖРИМИ 2025 йил май ойининг 29 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: М.Юсупов, Ҳайъат судьялари: Ш.Шерматов ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев судланган Ш.Хасановнинг ҳимоячиси-адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 3 апрелдаги ҳукмига кўра: 1993 йил 30 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, “Эвос” кафеси Олмазор филиалининг етказиб берувчиси бўлиб ишлаган, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Шараф кўчаси, 59-уйда яшаган, иш бўйича 2023 йил 9 ноябрдан буён қамоқда сақланаётган Хасанов Шоҳрух Хокимбой ўғли (Хasanov Shohrux Xokimboy o’g’li)га нисбатан чиқарилган ҳукмга судланган Ш.Хасанов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-1006-2409/41-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 3 апрелдаги ҳукмига кўра, Ш.Хасанов Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Судланган А.Абдужабборов, Б.Икрамов ва Ш.Хасановлардан солидар тартибда жабрланувчи И.Саитова фойдасига 325.652.002 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 6 июндаги ажрими билан ҳукмнинг унга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, А.Абдужабборов 2023 йил октябрь ойининг бошидан 8 ноябрга қадар таниши Б.Икромов ва Ш.Хасанов билан биргаликда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, Чилонзор тумани, 18мавзе, 17-уй, 50-хонада жойлашган “Beauty Creative Art” номли сартарошхонанинг ички йўлак қисмида сақлаб келинган, сартарошхона эгаси И.Саитовага тегишли сартарошхонанинг ички йўлак қисми деворига ўрнатилган ҳолда турган баҳоси 300 АҚШ долларига тенг 43 диагоналли “Samsung” русумли телевизорини ва умумий қиймати 39.600 АҚШ доллариги тенг 99 дона “Davon” русумли “notebook”ларни бир неча бор ўғирлик йўли билан қўлга киритишиб, ўғирланган ноутбукларни номаълум шахсларга сотиб юборишиб, пулларини ўзаро тақсимлаган ҳолда шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. Мазкур ҳукм билан А.Абдужабборов, Б.Икромов ҳам судланган бўлиб, ишнинг уларга оид қисми муҳокама қилинмайди. Судланган Ш.Хасанов тафтиш шикоятида, суд қарорларидан норозилиги ҳақида бир қатор важларни келтириб, содир этган жиноятига нисбатан унга меъёри жиҳатидан бир мунча оғир жазо тайинлангани ҳақида важлар келтириб, ишни қайтадан кўриб чиқиб, адолатли қарор қабул қилишни сўраган. Тафтиш инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, давлат айбловчиси У.Файзиевнинг зарарнинг бир қисми қоплангани сабабли маҳкум Ш.Хасановга енгиллик бериш ҳақида, адвокат Ш.Қаландарованинг иш бўйича етказилган зарарнинг бир қисми қоплангани сабабли суд ҳукмини Ш.Хасановга оид қисмини ўзгартириб, шикоятни қаноатлантириш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгартириб, тафтиш шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати, судланган Ш.Хасановнинг гарчи айбига иқрорлик билдирмасдан кўрсатув берган бўлса-да, унинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби жабрланувчининг аризалари, дастлабки тушунтириш хатлари ва терговга қадар текширув ҳужжатлари, ҳодиса жойини кўздан кечириш, сўроқ қилиш, юзлаштириш, ашёвий далилларни олиш, нарсани кўздан кечириш, нарсани олиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадваллар, дактилоскопик экспертизаси хулосаси ва унга илова қилинган фотожадваллар ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд қарорларида атрофлича муҳокама қилинган объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Биринчи инстанция суди томонидан судланган Ш.Хасановнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Судлов ҳайъати, Ш.Хасановнинг жиноятдан хабари бўлмаганлиги ҳақидаги важлари унинг дастлабки тергов берган кўрсатувлари, шунингдек, “notebook”ларни сотишдан тушган пул маблағларининг муайян қисми айнан Ш.Хасановнинг банк пластик картасига ташланганлиги ва у орқали пуллар нақдлаштириб олинганлиги билан инкор этилиб, ҳозирги кунга келиб у ушбу важлари муқаррар жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида қилинган ҳаракат деб баҳолайди. Биринчи инстанция суди, судланган Ш.Хасановга нисбатан жазо тайинлашда, содир этилган жиноятдаги роли, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусияти, қонун талаблари ва юқори суд тушунтиришларидан келиб чиқиб, унинг муқаддам судланмаганлиги, фуқаровий даъвогарга етказилган зарарнинг қопланмаганлиги каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиш билан бирга, жиноятни ғараз мақсадларда содир этганлиги эътиборга олиб, уни жамиятдан ажратган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин деган қатъий хулосага келиб, модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди ҳам иш ҳолатларини батафсил ўрганиб, келтирилган барча важларни текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда Ш.Хасанов томонидан келтирилган важларни текширилган ишончли далиллар билан рад қилинганини тўлиғича ёритиб, унинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликдаги айби тасдиқланган деб ҳисоблаб, тўғри жазо тайинланган деган тўхтамга келиб, асосли қарорга келган. Бироқ, тафтиш инстанциясига келиб, маҳкум Ш.Хасановнинг онаси С.Хасанова томонидан 2025 йил 29 май куни 006-сонли тўлов квитанцияси орқали 50.840.000 сўм, шу кунги 011-сонли тўлов квитанцияси орқали 12.710.000 сўм, жами 63.550.000 сўм етказилган моддий зарарни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимининг ҳисоб рақамига тўланиб, квитанциялар судлов ҳайъатига тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги кўрсатилган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 37-бандида, ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги, Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки отаонасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор отаонасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳ.к.)лиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, тафтиш судлов ҳайъати суд қарорларининг Ш.Хасановга оид жазо тайинлаш қисмини ўзгартириб, юқоридаги Қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя қилган ҳолда унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, ёшлиги, моддий зарар бўйича унинг онаси С.Хасанова фаррош бўлиб ишласа-да, етказилган зарарни қоплаш учун ўз ташаббуси билан қисман бўлса-да тўловни амалга оширганлиги каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда санкцияда назарда тутилганидан ҳам камроқ у ахлоқан тузалиши учун зарур ва етарли бўладиган миқдорда озодликдан маҳрум қилиш жазосини меъёрида тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси суди 5 қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 3 апрелдаги ҳукмининг Хасанов Шоҳрух Хокимбой ўғли (Хasanov Shohrux Xokimboy o’g’li)га оид қисми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 6 июндаги ажрими ўзгартирилсин. Хасанов Шоҳрух Хокимбой ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига келтирилсин. Фуқаро С.Хасанова томонидан 2025 йил 29 май куни 006-сонли тўлов квитанцияси орқали 50.840.000 сўм, 011-сонли тўлов квитанцияси орқали 12.710.000 сўм Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимининг ҳисоб рақами (20203000900806036001)га тўланган жами 63.550.000 сўм жабрланувчи Саитова Индира Раушановнанинг фойдасига етказилган моддий зарарни қоплаш учун қаратилсин. Суд қарорларининг судланган Ш.Хасановга оид қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Шикоят қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: имзо имзо имзо М.Юсупов Ш.Шерматов Ф.Халилов