Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/78 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қамаши туман ирригация бўлими Ответчик / Подсудимый ПИРМАТХОЖИ-ГОВ фермер хўжалиги
Source ID 1026360 Claim ID 3120677 PDF Hash 9c13cdd64bb6dcb8... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддасининг 1-қисми ФКнинг 705 1 law
нинг 118-моддасининг 3-қисми нинг 118 3 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ 181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 февраль Яккабоғ тумани 4-1806-2301/78-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов, ушбу кун даъвогар Қамаши туман ирригатсия бўлими манфаатини кўзлаб жавобгар «Pirmat xoji gov» фермер хўжалигидан 5 592 636 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни AНИҚЛАДИ: Даъвогар Қамаши туман Ирригация бўлими (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар «Pirmat xoji gov» фермер хўжалигига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «Pirmat xoji gov» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан даъвогар ўртасида 2022 йил 29 апрелда 2022-154-4-58-IB-сонли сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилганлигини, шартнома суммаси 5 592 636 сўмни ташкил этиши, шартноманинг 2.2-бандига кўра, ҳар ой учун белгиланган ва кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни 100 фоиз ой бошланишидан беш кун олдин амалга ошириш кераклиги, жавобгар кўрсатилган хизматлар учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли, жавобгардан 5 592 636 сўм ундиришни сўраган. Суд ишдаги ҳужжатларни текшириб, Қамаши туман Ирригация бўлими киритган даъвосини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Тарафлар ўртасида 2022 йил 29 апрелда 2022-154-4-58-IB-сонли шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1.1 бандига кўра давогар томонидан жавобгарга мазкур шартноманинг 1 ва 2 иловаларида белгиланган муддатда ва миқдорда ( умумий ер майдони 72 гк (36 га пахта ва 36 га ғалла) ер майдонлари учун (ҳаммаси бўлиб 273,87 минг метр куб)) сув етказиб беришни, ўз навбатида шартноманинг 2.2 бандларига мувофиқ жавобгар томонидан ҳар ой учун ўзига кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун 100% ой бошланишидан 5 кун олдин давогарга тўлаб бериш ҳамда шартноманинг 2.3 бандига кўра кўрсатилган хизматлар бўйича тарафлар ўртасида ойма-ой таққослаш далолатномаси тузиш ва ўзаро тузилган шартноманинг барча шартларига риоя этиш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан 2022 йил 29 апрелда 2022-154-4-58-IB-сонли сув етказиб бериш ва сув хўжалиги Жумладан, Иш ҳужжатларида шартномага мувофиқ белгиланган хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йилнинг апрель ойида 113,2 минг метр куб, май ойида 5 минг метр куб, июнь ойида 103,7 минг метр куб, июль ойида 133, 9 минг метр куб амалда (жами 355,8 минг метр куб) сув етказиб берилганлиги тўғрисида тарафлар ўртасида солиштирма далолатномалар имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. Шунингдек, даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2022 йил 29 апрелда 2022-154-4-58-IB-сонли шартномасида кўрсатилган сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатилганлиган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу шартноманинг 2.2 бандида назарда тутилган шартномавий ҳуқуқий мажбуриятларини лозим даражада бажарилмасдан, сув етказиб бериш хизматлари учун назарда тутилган тўловларни ўз вақтида тўланмаган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақи, яъни 5 592 636 сўм қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 23 ноябрдаги 154-сонли талабнома юборилган. Мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасининг 1-қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. 2034-моддасига кўра, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судя томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 43-бандининг саккизинчи хат бошисида, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилиши, жавобгар даъво аризасининг кўчирма нусхаси олинган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли эканлиги, иш юзасидан суд муҳокамаси ўтказилмасдан, тарафлар чақиртирилмасдан ва уларнинг тушунтиришлари эшитилмасдан ҳал қилув қарори қабул қилиниши кўрсатилиши лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг 118-моддасининг 3-қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 592 636 сўм асосий қарз ва почта ҳаражати учну тўланган 30 000 сўм суд ҳаражатини ундиришни, жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118,176-1774 203 -моддаларини қўллаб, суд Қ AРOР Қ И Л Д И: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Даъвогар Қамаши туман Ирригация бўлими фойдасига жавобгар «Pirmat xoji gov» фермер хўжалигидан 5 592 636 сўм асосий қарз, почта ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин. Жавобгар «Pirmat xoji gov» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья С.А.Турсунов