Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/265 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Аслам турбо ваш хусусий корхонаси
Source ID 1026257 Claim ID 3131572 PDF Hash 1e0a814ce077e772... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 85-моддаси нинг 85 law
СКнинг 138-моддаси СКнинг 138 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
олда ушбу Кодекс 111-моддаси олда ушбу Кодекс 111 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
амда СКнинг 111-моддаси амда СК 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил ----------- 4-1107-2301/-------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья --------- раислигида, судья ёрдамчиси ----------нинг котиблигида, аризачи -----------------нинг жавобгар "-----------------" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили -------(2023 йил 09 январдаги 23-00307-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ---------нинг биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: Аризачи ----------------- Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза (электрон шакилда) билан мурожаат қилиб, жавобгар "----------------" МЧЖ томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганлигини баён қилиб, "----------------" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза судга ариза тақдим қилингандан кейин жавобгар томонидан аризадаги важлар бартараф этилганлигини, солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва тузатишларни тақдим этганлигини билдириб, бу ҳақдаги маълумотномани судга тақдим қилиб, суддан аризани рад этишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд аризачи вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 85-моддасига биноан, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир. СКнинг 138-моддасига биноан, камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади. Камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, текширувни ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр, текширилаётган солиқлар ва йиғимларнинг турлари кўрсатилади. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши мумкин. Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли сўров олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Сўралган ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин. Агар ўтказилган камерал солиқ текшируви якуни билан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган бўлса, солиқ органи солиқ тўловчига ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ ҳисоботларига тузатишлар киритиш талабномасини юборади. СКнинг 111-моддасига асосан солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилишига асос бўлиши белгиланган. Бироқ, "-----------------" МЧЖ томонидан солиқ органининг хужжатларни олиш тўғрисидаги сўровномасига белгиланган муддатда тақдим этилмаган. Шунга кўра, 2022 йил 10 ноябрь куни -----------------нинг 20/109386-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра жавобгарнинг барча ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилган. Аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига Солиқ кодексида белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши лозимлиги, акс ҳолда ушбу Кодекс 111-моддасига асосан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши мумкинлиги тўғрисида электрон шаклда, хабарнома юборилган. Аммо, жавобгар хабарнома юборилгандан кейин ҳам ҳисоботни топширмаган. -----------------нинг қарори қабул қилиниб, унга кўра жавобгарнинг барча ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилган. Шунингдек аризачи жавобгарга ҳолат юзасидан хабарнома юборилган бўлиб, хабарномада белгиланган ўн кунлик муддатда аниқланган камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, яъни ҳисобот тақдим этилмаса, ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари суд томонидан тўхтатиб турилиши маълум қилинган. Бироқ, ушбу хабарнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, аризачи ушбу ариза билан судга мурожаат қилган. СКнинг 111-моддаси биринчи қисмида солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 апрелда №1948-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқноманинг 46-бандига биноан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим қисмида тўхтатилади, бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиш тўғрисидаги суд ҳужжати тадбиркорлик субъектининг ҳисобварағи мавжуд бўлган барча банклар учун мажбурийдир. Юқоридаги тартибда хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу ҳисобварақ эгаларининг бошқа ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди. Суд жараёнида жавобгар "-----------------" МЧЖ томонидан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган, бироқ судга ариза киритилгандан кейин МЧЖ томонидан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар солиқ оргонига тақдим этилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга кўра, ариза талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад қилинган даъво талабларига мутаносиб равишда юкланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 19-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқорида баён этилганларга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топиб, ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176, 186, 222-моддалари ҳамда СКнинг 111-моддасини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза талаби рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ---------------