Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/521 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CONSTRUCTION STYLE" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "EVEREST QOYALARI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1023081 Claim ID 3092905 PDF Hash 4134d8b6ac10df48... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Биринчи инстанция суди ИПК 302-моддаси Биринчи инстанция суди ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2202/521-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Астанов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “CONSTRUCTION STYL” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Турдиев (2023 йил 28 январдаги ишончномага асосан ), “KITOB TOMCHI TOG” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Акрамов (рахбари) ва А.Хасанов (ишончномасиз)нинг иштирокида, даъвогар “CONSTRUCTION STYL” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар "EVEREST QOYALARI” масъулияти чекланган жамияти ва “KITOB TOMCHI TOG” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 458.909.855 сўм асосий қарз ва 289.379.930 сўм жаримани солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори устидан жавобгар “KITOB TOMCHI TOG” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида Қашқадарё вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: "EVEREST QOYALARI” масъулияти чекланган жамияти (буюртмачи, бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади), “CONSTRUCTION STYL” масъулияти чекланган жамияти (пудратчи, бундан буён матнда даъвогар, МЧЖ деб юритилади) ва “KITOB TOMCHI TOG” масъулияти чекланган жамияти (тўловчи, бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2021 йил 15 апрелда 21/01-сонли бурғулашпортлатиш ишларини амалга ошириш бўйича уч томонлама шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ пудратчи буюртмачининг топшириғига асосан Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган “Ҳасантепа-II” каръерида (бундан буён матнда карьер деб юритилади) бурғулаш-портлатиш ишларини бажариш; буюртмачи шартноманинг 3.2.1-бандига мувофиқ иш бажариш учун шароит яратиб бериш, шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда ишларни қабул қилиш ҳамда шартноманинг 3.2.10-бандига мувофиқ ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома имзолангандан сўнг 30 кунлик муддатда бажарилган ишлар учун қолган 30% тўловни амалга ошириш; тўловчи эса шартноманинг 3.4.1-бандига кўра ишлар қиймати учун 40% олдиндан тўловни ўз вақтида амалга ошириш, қолган 60%ни бурғулаш-портлатиш ишлари якунланганидан кейин амалга ошириш, шартноманинг 4.4-бандига мувофиқ буюртмачига тегишли тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура тақдим этилган кундан бошлаб 60 кунлик муддатда пудратчининг ҳисоб рақамига тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъво аризасида келтирилган важларга кўра, шартномага мувофиқ даъвогар томонидан каръерда бурғулаш-портлатиш ишлари 2021 йил апрел-август ойларида амалга оширилиб, жами 48.230 метр/куб ҳажмдаги бажарилган ишларни топшириш далолатномаси ва маълумотномаҳисобварақ-фактурага асосан бажарилган ишлар ҳақи 578.759.000 сўмни ташкил этган, шундан қисман 119.850.000 сўм тўлов амалга оширилиши натижасида 458.909.855 сўм қарздорлик вужудга келган. Ушбу қарздорлик жавобгарлар томонидан тўлаб берилмагач, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлардан 458.909.855 сўм асосий қарз ва 289.379.930 сўм жаримани солидар тартибда ундиришни сўраган. Иш судда кўрилишида даъвогар судга ариза тақдим этиб, даъво аризасидаги 289.379.930 сўм жарима ундириш талабини 289.379.930 сўм пеня ундириш деб ўзгартириб ундиришни сўраган ва ариза суднинг 2022 йил 18 майдаги ажрими билан иш юритувига қабул қилинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “KITOB TOMCHI TOG” МЧЖдан даъвогар фойдасига 321.236.898,5 сўм асосий қарз ва 48.185.534,6 сўм пеня, жавобгар "EVEREST QOYALARI” МЧЖдан даъвогар фойдасига 137.672.956,5 сўм асосий қарз ва 20.650.943,4 сўм пеня солидар тартибда ундириш, даъвонинг 220.543.452 сўм пеня қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар “KITOB TOMCHI TOG” МЧЖдан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 6.883.647 сўм давлат божи ва 21.600 сўм почта харажати ҳамда 67.500 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори билан апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “Жавобгар “KITOB TOMCHI TOG” МЧЖдан даъвогар “CONSTRUCTION STYL” МЧЖ фойдасига 321.236.898,5 сўм асосий қарз, 48.185.534,6 сўм пеня, жавобгар "EVEREST QOYALARI” МЧЖдан даъвогар “CONSTRUCTION STYL” МЧЖ фойдасига 137.672.956,5 сўм асосий қарз, 20.650.943,4 сўм пеня солидар тартибда ундирилсин” қисми “Иккинчи жавобгар “KITOB TOMCHI TOG” МЧЖ ва жавобгар "EVEREST QOYALARI” МЧЖ (30 фоиз 137.672.965 сўм миқдорида)дан солидар тартибда даъвогар “CONSTRUCTION STYL” МЧЖ фойдасига 458.909.855 сўм қарз, 68.836.478 сўм пеня ундирилсин” деб ўзгартирилган. Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар “KITOB TOMCHI TOG” МЧЖ томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, иш бўйича янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда шартномада ишлар суммаси 500 млн. сўм деб аниқ кўрсатилган бўлса-да, даъвогар 578.598.600 сўм иш бажарган деб талаб қилганлиги, шартномага қўшимча келишув тузмаганлиги, даъвогардан 2021 йилдаги 3-сонли ҳисобварақ-фактуранинг асли сўралганда, у тақдим этмаганлиги, бу ҳужжат "EVEREST QOYALARI” МЧЖга тегишли эмаслиги ва уни ишга алоқаси бўлмаган шахс имзолаганлиги, суд эса бунга аниқлик киритмаганлиги, даъвогар ҳисобварақ-фактурани онлайн юборилганлиги важини келтирган бўлиб, электрон ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан тузилиши лозимлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар “KITOB TOMCHI TOG” МЧЖ вакили кассация шикоятини қувватлаб, шартнома суммаси 500 млн. сўм белгиланганлиги, даъвогар эса 578.598.600 сўмлик ишни бажарганлиги тўғрисида важ келтирганлиги, шартномага қўшимча келишув тузилмаганлиги, судга даъвогар ҳисобварақ-фактуранинг аслини тақдим этмаганлиги, муқаддам А.Акрамов ҳақиқатдан ҳам "EVEREST QOYALARI” МЧЖда директор бўлиб ишлаганлиги, бироқ ҳисобварақфактуранинг нусхасидаги имзо А.Акрамовга тегишли эмаслиги, даъвогарга шартномага асосан 120 млн. сўм тўлов ўтказиб берилганлиги ва ҳақиқатдан даъвогар томонидан объектда ишлар бажарилганлиги, бироқ ҳужжатлар янглишиб суммаси нотўғри кўрсатилиб тузилганлиги, бундан ташқари жавобгар рахбари А.Акрамов томонидан даъвогар рахбари Ж.Одиловга 5000 АҚШ доллари миқдорида нақд пулда ҳам тўлов амалга оширилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, шартнома асосида даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги ва бу тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура ва далолатнома билан тасдиқланганлиги, ушбу ҳужжатларни даъвогар рахбари шахсан ўзи жавобгар "EVEREST QOYALARI” МЧЖнинг ўша вақтдаги рахбари А.Акрамовга имзолатиб келганлигини эшитганлиги, лекин жавобгар томонидан даъвогар рахбарига 5000 АҚШ доллари нақд пулда тўлов амалга оширилганидан хабари йўқлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар "EVEREST QOYALARI” МЧЖ вакили судда иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 5.2-бандига мувофиқ бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш учун пудратчи буюртмачига бирламчи бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномасини тақдим этиши, шартноманинг 5.4-бандига мувофиқ буюртмачи пудратчидан шартноманинг 5.2-бандида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилиб олган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида пудратчи томонидан бажарилган ишлар натижасини қабул қилиш ва пудрачига тасдиланган нусхасини тақдим этиш ёки пудратчига бажарилган ишларни қабул қилишни рад этиш тўғрисида асослантирилган ёзма рад жавобини бериши шартлиги келишилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстания суди даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги буюртмачи ва пудратчи ўртасида 2021 йил 11 августда расмийлаштирилган маълумотнома-ҳисобварақ-фактура ва 2021 йил апрель-август ойларида бажарилган ишларни қабул қилиш тўғрисидаги 1-сонли далолатнома билан тасдиқланганлигини инобатга олиб, даъво талабини асосли деб қонуний тўхтамга келган бўлса-да, қарзни ундиришда ҳар иккала жавобгардан алоҳида-алоҳида кўрсатган бўлса-да, солидар тартибда ундиришни белгилаб хатоликка йўл қўйган. Апелляция инстанцияси эса шартноманинг 3.4.1-бандига асосан тўловчи тўловларни амалга ошириши, 3.2.10-бандига кўра эса буюртмачи бажарилган ишларни 30% қисмини тўлашни зиммасига олганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини ўзгартириб, жавобгар “KITOB TOMCHI TOG” МЧЖ ва жавобгар "EVEREST QOYALARI” МЧЖдан (30 фоиз 137.672.965 сўм миқдорида) солидар тартибда даъвогар фойдасига 458.909.855 сўм қарз, 68.836.478 сўм пеня ундириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шартноманинг 4.1-бандида ишлар баҳоси 500.000.000 сўм этиб белгиланган, 4.2-бандида ушбу қиймат қатъий эканлиги белгиланган бўлса-да, ҳисобварақ-фактура ва далолатномада тарафлар 48.230 метр/куб ҳажмдаги ва 578.759.860 сўмлик бурғулаш-портлатиш ишлари бажарилганлигини эътирозсиз тасдиқлашган. Шунга кўра судлов ҳайъати жавобгарнинг шартнома қийматидан ортиқча ишлар бажарилганлиги ва бу суммага қўшимча келишув тузилмаганлиги ушбу тасдиқланган ишлар қийматини ундиришни рад қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Шунингдек, жавобгарнинг кассация шикоятидаги ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар "EVEREST QOYALARI” МЧЖга тегишли эмаслиги ва уни ишга алоқаси бўлмаган шахс имзолаганлиги, суд эса бунга аниқлик киритмаганлиги тўғрисидаги важлари ҳам келишиб бўлмайди. Сабаби тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисобварақфактура ва далолатномадаги имзолар сохталаштирилганлиги, ундаги имзолар уни имзолаган буюртмачи ва пудратчининг вакилларига тегишли эмаслиги тегишли далиллар билан тасдиқланмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг 2-хатбошида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган.Биринчи инстанция суди ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас деб топди. 6 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш, кассация шикоятини судга тақдим этишда даъвогар томонидан ихтиёрий тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдириш, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат жавобгардан ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори ўзгаришсиз, “KITOB TOMCHI TOG” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “KITOB TOMCHI TOG” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов