Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/192 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENTDONMAHSULOTLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "BUKA GRAIN" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1039654 Claim ID 3119642 PDF Hash 3c294b26d0b69ec5... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 242-моддаси аролик кодекси 242 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодексининг 322-моддаси аролик кодекси 322 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 171-моддаси тисодий процессуал кодекси 171 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 февраль 4-1104-2301/192-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили С.Назаров (судга тақдим этган ишончномаси асосида) ва жавобгар вакили Р.Абсаламов (раҳбар, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Кабилов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар-ХХХ “ХХХ" АЖнинг манфаатида жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ" АЖ фойдасига 2 340 747 237,3 сўм асосий қарз, 351 112 086 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ХХХнинг “ХХХ” АЖ манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 2 340 747 237,3 сўм асосий қарз, 351 112 086 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “ХХХ” АЖ вакили, даъво аризасини талабларини тушунтириб, жавобгарга электрон тарзда тасдиқланган ҳисоб-фактура орқали уруғлик дон маҳсулоти топширилганлигини, бироқ қабул қилиб олинган маҳсулот учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, жавобгар қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар қисман тўловни амалга ошириганлигини айтиб, бироқ қарздорликни тўлиқ равишда тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни қисман ва даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралган 1 пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ундириб беришни таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашиб, “ХХХ” АЖ дан олинган уруғлик учун қилинган “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздорлиги “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига шартнома асосида ўтказилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарздорлиги борлигини айтиб, даъво аризадаги жавобгардан ундирилиши сўралган пеняни рад қилишни таъкидлаб, суд муҳокамасини кейинга қолдиришни сўраб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Ишни кўришда низо предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти вакили суд мажлисида қатнашиб, ҳақиқатан ҳам “ХХХ” АЖ дан олинган уруғлик учун қилинган “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздорлиги “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига шартнома асосида ўтказилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарздорлиги борлигини айтиб, даъво аризадаги жавобгардан ундирилиши сўралган пеняни рад қилишни таъкидлаб, суд муҳокамасини кейинга қолдиришни сўради. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда даъво талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига биноан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. 2 мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар, яъни “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида “Бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Хўжалик”– “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти “Тайёрловчи”га–“ХХХ” АЖга ушбу шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган товар-буғдойни сотиш, “Тайёрловчи”–“ХХХ” АЖ эса “Хўжалик”га–“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига шартнома шартларига кўра, белгиланган тартибда сифатли бошоқли дон уруғлигини сотишга томонлар ўзаро келишишган. Шунингдек, 2022 йил 11 ноябрда №264-сонли “Қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақида шартнома тузилган”. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Қарздор” – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти “Ҳақдор”–“ХХХ” АЖ олдидаги 3 302 326 519,15 сўмлик қарзини “ХХХ” АЖнинг розилиги асосида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 322-моддасига асосан “Қарзни қабул қилувчи”га – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига ўтказишига томонлар ўзаро келишишган ҳамда шартноманинг 1.2-бандига асосан “Қарзни қабул қилувчи” – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти “Ҳақдор”га–“ХХХ” АЖга тўлаб берилишига ҳам келишишган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 322-моддасига асосан, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар кўрсатилган миқдордаги уруғлик билан “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятини таъминлаган. Ушбу уруғлик маҳсулотлари жавобгар томонидан иш ҳужжатларида мавжуд бўлган тегишли равишда электрон ҳисоб варақфактураларга ва товар-транспорт накладнойларига асосан асосан қабул қилиб олинган. Шартноманинг 3.3-банди талабларига асосан “Хўжалик”– “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти уруғлик қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган 70 фоизини уруғлик олган пайтдан бошлаб 60 кундан, яъни бунда 2022 йилнинг 1 декабридан кечиктирмасдан “Тайёрловчи”– “ХХХ” АЖнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилиши керак бўлган. Даъвогар-“ХХХ” АЖдан олинган уруғлик дон маҳсулоти учун жавобгар ўз вақтида тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги аниқланди. Даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатувига, тарафлар ўртасида электрон шаклда тузилиб, тасдиқланган электрон ҳисоб-фактурларга, 2022 йилнинг 11 ноябрь ҳолатига икки томонлама (“ХХХ” АЖ ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти) тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига, 2023 йил 06 январь ҳолатига даъвогар томонидан тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан ва даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумотига кўра жавобгарга топширилган уруғлик дон маҳсулоти учун, жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар ушбу юзага келган 2 340 3 747 237,3 сўм қарздорлик юзага келганлиги суд муҳокамасида маълум бўлди. Аммо, даъвогар судга даъво ариза киритигандан сўнг, жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 1 000 000 000 сўм тўловни амалга ошириб, жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг “ХХХ” АЖ олдидаги қарздорлиги 1 340 747 237,35 сўмни ташкил қилиниши суд муҳокамасидаги ҳисоб-китоблар ва “ХХХ” АЖнинг 2023 йил 13 февралдаги 10/87-сонли маълумотномаси билан аниқланди. Ушбуни, яъни жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлигини тасдиқловчи маълумотларни даъвогар вакили суд муҳокамасида судга тақдим этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисобкитоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-17-банди талаблари асосида тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисобфактурани тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QRкод бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида электрон кўринишда тасдиқланган ҳисоб-фактуралари бўйича даъвогар томонидан уруғлик маҳсулот жавобгарга топширилган ва тегишли тартибда жавобгар томонидан қабул қилиниб олинган деб ҳисоблайди. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар-”ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан қопланмасдан қолган уруғлик учун 2 340 747 237,3 сўм қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан 1 340 747 237,35 сўм миқдорида ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 1 340 747 237,35 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасига ва шартномага кўра, берилган уруғлик ҳақини тўламаганлиги учун, жавобгар ҳисобидан 351 112 086 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра, олинган уруғлик донни ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 60 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Жавобгар ва учинчишахс вакилларининг суд муҳокамасини кейинга қолдириш талаби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 171-моддаси талабларига мос бўлмаганлиги сабабли, суд мазкур шахсларнинг вакилларини суд муҳокамасини кейинга қолдириш талабини рад қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. 5 Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда даъво талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 242, 322, 326, 327, 333-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти вакилларини суд муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар – “ХХХ” АЖ фойдасига 1 340 747 237,3 сўм асосий қарз, 60 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 53 837 186,47 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 6