Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1081 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Ўзсаноатқурилишбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ривож масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021444 Claim ID 3099326 PDF Hash d846ad957a6fa216... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 44-моддаси онуни 44 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ушбу Кодексининг 735-моддаси ушбу Кодекси 735 code_article
мазкур Кодексининг 736-моддаси мазкур Кодекси 736 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
нинг 43-моддаси нинг 43 law
йилганлиги важи билан гаров шартномасини ФК 116-моддаси йилганлиги важи билан гаров шартномасини ФК 116 law
онун 29-моддаси онун 29 law
онун 39-моддаси онун 39 law
онун 43-моддаси онун 43 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 44-моддаси ИПК 44 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2201/1081-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья С.Юлдашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья У.Холиков Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Ўзсаноатқурилишбанк” ” акциядорлик тижорат банки вакили Х.Солиев (2022 йил 23 июндаги 04-16/32-сонли ишончнога асосан) ва О.Матмусаев (ишончномасиз), “Ривож” масъулияти чекланган жамияти вакили С.Курбонов (адвокат, 2022 йил 24 сентябрдаги 45-сонли ишончномага асосан), “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” масъулияти чекланган жамияти вакили И.Расулов (2022 йил 28 сентябрдаги 7-сонли ишончномага ва 2022 йил 28 сентябрдаги 267-сонли ордерга асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ўзсаноатқурилишбанк” ” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгарлар “Ривож” масъулияти чекланган жамияти ва “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жами 595 771,75 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров нарсасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” масъулияти чекланган жамиятининг гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори устидан жавобгар “Андижон хўжаликмаданий моллари базаси” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда Олий суд биносида Андижон вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки (банк, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Ривож” масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи, бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2020 йил 16 июль куни 862-сонли кредит шартномаси тузилган ва унга кўра банк жавобгарга бўёқ ишлаб чиқариш ускунаси ва дастгоҳларини сотиб олиш мақсадида, дастлабки 12 кредит асосий қарзига нисбатан имтиёзли давр билан 60 ой муддатга жами 700.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратиб берган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади)га тегишли Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18.357,91 кв.м. ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат, умумий қурилиш майдони 9.095,74 кв.м., фойдаланиш майдони 6.580,23 кв.м. бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Бироқ жавобгар “Ривож” МЧЖ томонидан шартнома бўйича сурункали равишда шартнома юзасидан тўловлар тўланмаганлиги натижасида 2022 йил 10 август ҳолатига 116.667 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз ва 3.198,85 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлиги келиб чиққан. Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ривож” МЧЖ ҳисобидан банк фойдасига 583.333 АҚШ доллари асосий қарз ва 12.438,75 АҚШ доллари фоиз қарздорлик, жами 595.771,75 АҚШ доллари ундириш, ундирувни жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” МЧЖга тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Иш кўриш жараёнида жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” МЧЖ қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда нотариус Ғ.Х.Киргизбаев томонидан 2020 йил 17 июлда рўйхатга олинган гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва даъвонинг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш қисмини рад этишни сўраган. Судининг 2022 йил 13 октябрдаги ажрими билан ишга жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” МЧЖнинг таъсисчилари А.Ҳамдамов, Д.Позилов, Р.Мирзаев, С.Ташматов, А.Холмирзаев, Р.Абдуллаев, М.Джавхаров, С.Қўзибоев, М.Содиқова, Ш.Хожиматов, О.Султонов, Д.Саримсақов, Н.Зохидов ва “Ўзагроэкспорт” АЖ низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Ривож” МЧЖдан даъвогар фойдасига 580.332,88 АҚШ доллари асосий қарз ва 6.814,02 АҚШ доллари фоиз ундириш ҳамда ундирув жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” МЧЖга тегишли гаровдаги Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18.357,91 кв.м. ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат, умумий қурилиш майдони 9.095,74 кв.м., фойдаланиш майдони 6.580,23 кв.м. бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотларига қаратилган. Жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” МЧЖ томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорини ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг ундирувни гаров нарсасига қаратиш ва қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш қисмини бекор қилиб, гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш қисмини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда кредит таъминоти учун банк, қарздор ва фуқаро К.Отахонов ўртасида кафиллик шартномаси тузилганлиги, бу ҳолатда фуқаро кафил бўлганлиги сабабли уни ишга жалб қилиш лозимлиги, шу сабабли иш фуқаролик судига тааллуқли бўлиши, иш судда кўрилишида иш юритишни тугатиш тўғрисида ариза берилганлиги, биринчи инстанция суди эса бу илтимосномага муносабат билдирмаганлиги, апелляция инстанцияси суди бошқа жавобгарни жалб қилиш даъво талабидан четга чиқиш деб нотўғри хулосага келганлиги, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 44-моддасига кўра гаровдаги мулклар МЧЖ мол-мулкининг 25%дан кўп миқдорини ташкил қилиши ва йирик битим ҳисобланиши, У.Мирзаевга йирик битимларни имзолаш ваколати берилмаганлиги, бу ваколат фақатгина таъсисчи Т.Бабаметовга тегишли эканлиги, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги Йўриқномага кўра нотариус вакилнинг ваколатини текшириш керак бўлса-да, У.Мирзаевга таъсисчилар умумий йиғилиш қарори билан ваколат берилмаганлиги ва ишончномада қандай битим тузиши мумкинлиги кўрсатилмаганлигига қарамасдан гаров шартномасини қонунга зид равишда тасдиқлаганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар “Андижон хўжаликмаданий моллари базаси” МЧЖ вакили кассация шикоятида келтирган важларни тўлиқ қувватлаб, банк ва фуқаро К.Отахонов ўртасида кафиллик шартномаси имзоланганлиги, ушбу фуқарони жалб қилиш тўғрисидаги илтимосномага суд муносабат билдирмаганлиги, мазкур ҳолатда фуқарони ишга жалб қилиб, иш юритишни тугатиш лозимлиги, гаров шартномаси йирик битим ҳисобланиб, ушбу ҳолатда умумий йиғилиш гаров шартномасини тузиш ваколатини Т.Бабаметовга берганлиги, У.Мирзаевга ваколат берилмаганлиги, Т.Бабаметов ишончнома асосида У.Мирзаевга ваколатини ўтказишга ҳуқуқи бўлмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар “Ривож” МЧЖ вакили ҳам жавобгарнинг важларини қувватлаб, кассация шикоятида келтирилган асосларга кўра шикоятни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, гаров шартномаси қонуний тузилганлиги, даъвогарнинг талаби бўйича кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисида билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакили ишитрокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилиши, ушбу Кодексининг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, мазкур Кодексининг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ккредит шартномасининг 8.01-бандида қарздор томонидан шартнома шартлари бузилган деб топилган тақдирда банк кредит бўйича фоизлар ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириши мумкинлиги, ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган. Жавобгар “Ривож” МЧЖ шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги, яъни кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмасдан кредитнинг асосий ва фоиз қарздорлигига йўл қўйганлиги ҳамда қарздорликни вақтида тўлаб бермаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 10 август ҳолатига 116.667 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз ва 3.198,85 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлиги келиб чиққан. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган шартнома, банк томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган, шунга кўра биринчи инстанция суди иш судда кўрилиш кунига жавобгар томонидан асосий қарздан 3.000,12 АҚШ доллари, фоиз қарздорликдан 5.624,73 АҚШ доллари тўланганлиги, бу тўлов банк маълумотномаси билан тасдиқланганлиги сабабли даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 580.332,88 АҚШ доллари асосий қарз ва 6.814,02 АҚШ доллари фоиз қарздорлик ундиришни лозим топган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига кўра ипотека ипотека билан таъминланадиган мажбурият бўйича қарзнинг асосий суммаси ипотекага олувчига тўлиқ ҳажмда ёки ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган қисми тўланишини таъминлайди. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди кредит қарздорлиги ундирувини жавобгарга тегишли гаровдаги Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18.357,91 кв.м. ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат, умумий қурилиш майдони 9.095,74 кв.м., фойдаланиш майдони 6.580,23 кв.м. бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотларига қаратиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Жавобгар қарши даъво аризасида гаров шартномаси 2020 йил июлда берилган 23-сонли ишончномага асосан У.Мирзаев томонидан ноқонуний имзоланганлиги, гаров шартномаси билан гаровга қўйилган мол-мулк жавобгар мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан кўп миқдорни ташкил этиши, У.Мирзаевга жамият таъсисчилари томонидан йирик битимни имзолаш ваколати берилмаганлиги, йирик битим тузиш ваколатини бошқа шахсларга ўтказиш ёки ишончнома бериш ваколати Т.Бабаметовга берилмаганлиги, жавобгарнинг устав жамғармаси иштирокчилар “Ўзагроэкспорт” АЖ (улуши 25%), Т.Бабаметов (улуши 55,55%), қолган таъсисчиларнинг улушидан ташкил топган бўлиб, гаров шартномасини тузишда нотариус томонидан “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 43-моддасида назарда тутилган барча манфаатдор шахсларнинг розилигини олиш талабига риоя этмаганлиги, нотариус томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибига оид йўриқномага риоя этмасдан йирик битим тузиш учун У.Мирзаевга йиғилиш қарори билан ваколат берилмаганлиги ва ишончномада қандай битим тузиши мумкинлиги аниқ кўрсатилмаганлигига қарамасдан гаров шартномасини тасдиқлаганлиги, гаров мол-мулкининг гаровга олувчи билан гаровга қўювчи ўртасида тузилган баҳолаш далолатномаси гаровга қўювчи имзоламаганлиги, унинг ўрнига бошқа шахс имзолаганлигига эътибор бермаганлиги, гаров ости ҳужжатлари сохталаштирилганлигига йўл қўйилганлиги важи билан гаров шартномасини ФК 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгарлар ўртасида 2020 йил 17 июлда тузилган гаров шартномаси нотариус Г.Киргизбаев томонидан 202001413000987-сонли рақам билан реестрда қайд этилиб, рўйхатга олинган. Гаров шартномаси билан жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича кредит ва унинг фоизларини қайтариш ҳақидаги мажбуриятларининг тўла бажарилишини таъминлаш мақсадида жавобгар “Андижон хўжаликмаданий моллари базаси” МЧЖга тегишли Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18357,91 кв.м. ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат, умумий қурилиш майдони 9.095,74 кв.м., фойдаланиш майдони 6580,23 кв.м. бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” МЧЖ таъсисчиларининг 2019 йил 27 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёнига кўра “Ривож” МЧЖнинг лок-бўёқ ишлаб чиқариш заводини қуриш учун “ZHEJIANG OCEANS INTELLIGENT EQUIPMENT CO., LTD” компанияси (Хитой)дан ускуналар сотиб олиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ.Бунёдкор филиалидан йиллик 9% миқдорида устама тўлаш шарти асосида 18 ой имтиёзли давр билан, 60 ой муддатга, 700 000 АҚШ доллари миқдорида олинаётган кредит гаров таъминоти учун “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” МЧЖ балансидаги Андижон вилояти Давлат кўчмас мулк кадастри бошқармасининг Андижон шаҳар бўлими томонидан 2010 йил 15 апрель куни давлат рўйхатидан ўтказилган, кадастр рақами 1/1081-сонли, “Андижон хўжалик- маданий моллари базаси” МЧЖнинг Андижон шаҳар, А.Йўлдашев кўча, 55-уйда жойлашган бино ва иншоотларини гаровга олувчи билан ўзаро келишувга асосан белгиланган гаров қийматда гаровга қўйилишига розилик берилган. Жамият директори Т.Бабаметовга МЧЖ номидан йирик битимларни тузиш, имзолаш ваколатлари берилган. Ўз навбатида, МЧЖ директори сифатида Т.Бабаметов томонидан 2020 йил 17 июлда 23-сонли ишончнома билан У.Мирзаевга жамият номидан битимлар тузиш, гаровга қўйиш, имзо чекиш ва шу билан боғлиқ бўлган барча нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ваколат берилган. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиш қарори ва ишончнома асосида гаров шартномаси У.Мирзаев томонидан имзоланган. Биринчи инстанция суди гаров шартномасида қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда ёки ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилганлик ҳолатлари ҳамда шартномани ҳақиқий эмас деб топиш учун асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб, жавобгар қарши даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган. Қонун 29-моддасининг учинчи қисмига кўра, жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи томонидан ёки жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади. Қонун 39-моддаси учинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига кўра, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи: жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади; жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради; ФК 129-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. Мазкур ҳолатда МЧЖ иштирокчиларининг қарори билан жамият мол-мулки гаровга қўйилишига розилик берилиб, МЧЖ номидан йирик битимларни тузиш ва имзолаш ваколати жамият директори сифатида Т.Бабаметовга берилган, бироқ ушбу йиғилиш баёни ёки қонунда мазкур ваколатни директор Т.Бабаметов шахсан ўзи амалга ошириш ёки бошқа шахсни ўтказиш бўйича чеклов назарда тутилмаган. Қолаверса, ФК 134-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин. Мазкур ҳолатда МЧЖ номидан директор ўз ваколатини амалга ошириш юзасидан ваколатини ишончнома асосида бухгалтерга бериши юридик шахснинг устав мақсадларига зид эмас. Шунингдек, Қонун 43-моддасининг биринчи қисмига кўра, тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда мол-мулкни гаровга қўйишда МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори билан розилик берилганлиги сабабли гаров шартномасини нотариал расмийлаштиришда манфаатдор шахсларни алоҳида тартибда розилиги олишнинг зарурати мавжуд бўлмаган. Шунингдек, гаров ости ҳужжатлари сохталаштирилганлиги ёки ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги, нотариус томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби билан боғлиқ йўриқнома талаблари бузилганлиги тегишли далиллар билан тасдиқланмаган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Гаров шартномасини нотариал расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар бузилганлиги тасдиқланмаганлиги сабабли қўшимча жавобгарнинг қарши даъво аризасидаги ва кассация шикоятидаги важлари билан келишиб бўлмайди, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан қарши даъво талаби асосли рад қилинган, ўз навбатида апелляция инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. Шунингдек, биринчи инстанция суди жавобгарнинг тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича фуқаро К.Отахонов ҳам кафил бўлганлиги, фуқаро К.Отахонов мазкур иқтисодий иш бўйича қўшимча жавобгар бўлишлигини инобатга олиб, иш фуқаролик судлари судловига тааллуқли бўлганлиги сабабли иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисидаги аризасини муҳокама қилиб, ушбу важлар билан ҳам асосли равишда келишмаган. ИПК 44-моддасига кўра, бошқа жавобгарнинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг (даъвогарларнинг) розилиги билан ўша жавобгарни (жавобгарларни) ишда иштирок этиш учун жалб этади. Агар қонунчиликда ишда бошқа жавобгар иштирокининг мажбурийлиги назарда тутилган бўлса, суд шу жавобгарни ишда иштирок этиш учун ўз ташаббуси билан жалб этади. Суд даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ҳам бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб этишга ҳақли. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво талаби жавобгарлар “Ривож” МЧЖ ва “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” МЧЖга нисбатан берилган. Гарчи фуқаро К.Отахонов билан банк ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлса-да, даъвогар томонидан ушбу кафилга нисбатан даъво талаби қўйилмаган, шунингдек ишни К.Отахоновни иштирокисиз кўриш мумкин эмас деб топиш учун асос мавжуд эмас, ушбу кафилнинг жавобгар сифатида иштирокининг мажбурийлиги қонунчиликда назарда тутилмаган. Шунга кўра суд жавобгарнинг иш фуқаролик судлари судловига тааллуқли бўлганлиги сабабли иш юритишни тугатиш тўғрисидаги важи билан асосли равишда келишмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун юқорида қайд этилган асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилиши лозим. Мазкур ҳолатда кассация шикояти ҳал қилув қарорининг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш қисми бўйича берилганлиги сабабли ушбу талаб бўйича давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиш, кассация шикоятининг қарши даъво талабини рад қилиш қисмини бекор қилиш 10 қисми бўйича давлат божи ихтиёрий тўланганлигини инобатга олиб, ушбу суд харажатларини унинг зиммасида қолдириш, ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни жавобгардан ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Андижон хўжалик-маданий моллари базаси” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов