Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2201/1518 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BARAKA GALAXY масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Янгийўл туман хокимияти
Source ID 1023110 Claim ID 3098921 PDF Hash 05d2caaf93310bb4... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бу мажбурият бажарилмаганда Ер кодексининг 66-моддаси бу мажбурият бажарилмаганда Ер кодекси 66 code_article
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
масъулияти чекланган жамиятига ер майдони Ер кодексининг 23-моддаси масъулияти чекланган жамиятига ер майдони Ер кодекси 23 code_article
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
нинг 6-моддаси нинг 6 law
да ушбу Кодекснинг 24-моддаси да ушбу Кодекс 24 code_article
онуни 13-моддаси онуни 13 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2201/1518-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – С.Солиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Суяров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллаевнинг котиблигида, Кадастр агентлиги Янгийўл туман филиалининг вакили У.Рахимжонов (2023 йил 4 февралдаги 150-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар “Baraka galaxy” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Янгийўл туман ҳокимлигига нисбатан Ниёзбош массиви, 576-контурдаги 2,75 га бўлган умумий ер майдонини 30 йил муддатга ижарага бериш ҳақида узоқ муддатли ер ижара шартномасини кейинчалик Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлимида рўйхатдан ўтказиш билан тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Янгийўл туман ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 699-сонли қарорида Ниёзбош массивидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 576-контуридан жами 2,75 га (шундан 2,60 га боғзор ва 0,15 га бошқа ерлардан иборат) ер майдонини “Baraka galaxy” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га ижарага олиш ҳуқуқи билан (30 йил) узоқ муддатли ижарага ажратиб бериш белгиланган. Мазкур қарорнинг 3-бандида унинг тасдиғи Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашидан сўралиши, 4-бандида эса, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг зиммасига туман ер ҳисоботи ва ердан фойдаланувчилар рўйхатига тегишли ўзгартишлар киритиш вазифаси юклатилган. Шунингдек, қарор билан “Baraka galaxy” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг зиммасига ҳам вазифалар юклатилган. Жумладан, қарорнинг 6-бандида ажратилган ер майдонига туман ҳокимлиги билан узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилган. Даъвогар тарафлар ўртасида ер ижара шартномаси тузилмаганлиги, унинг бу борадаги мурожаатлари самара бермаганлиги, оқибатда туман ҳокимининг 699-сонли қарорининг ижроси таъминланмаганлиги асоси билан жавобгар Янгийўл туман ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга мурожаат қилиб, Ниёзбош массиви, 576-контурдаги 2,75 га бўлган умумий ер майдонини 30 йил муддатга ижарага бериш ҳақида узоқ муддатли ер ижара шартномасини кейинчалик Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлимида рўйхатдан ўтказиш билан тузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 1 июлдаги ажрими билан Кадастр агентлигининг Янгийўл туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Кадастр агентлиги Янгийўл туман филиалининг вакили Янгийўл тумани ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 699-сонли қарори билан даъвогарга Ниёзбош массивидаги 576-контуридан жами 2,75 га ер майдони ижарага олиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганлиги, лекин ҳоким қарорида 3 кунлик муддатда ижара шартномаси тузиш мажбурияти юклатилганлиги, бу мажбурият бажарилмаганда Ер кодексининг 66-моддасига биноан ижара ҳуқуқи бекор қилиниши, қолаверса, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 17 августдаги қарори билан “Baraka galaxy” масъулияти чекланган жамиятига ер ажратиш ҳақидаги туман ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 699-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилганлиги, бугунги кунда айнан шу 576-сонли контурдаги ер майдони текстил фабрикага ажратиб берилганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини ва кассация шикоятини қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида тарафларнинг вакили иштирок этмади. Ваҳоланки, улар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган. Даъвогарнинг вакили илтимонома билан мурожаат қилиб, мазкур иш билан бир вақтда бошқа иш ҳам суд мажлисида кўриш учун тайинланганлигини инобатга олиб, ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 171-моддаси биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошисига кўра, суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан агар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса, ишда иштирок этувчи шахснинг ўз вакили суд мажлисига узрли сабабга кўра кела олмаганлиги муносабати билан қилган илтимосномаси бўйича суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати, даъвогар вакили суд мажлисига узрли сабабга кўра кела олмаслик сабабларини ИПКнинг юқорида қайд этилган талабига биноан асосламаганлигини ҳамда ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриш мумкин эмас деб ҳисоблашга асос мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни ва ишни тарафларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, Кадастр агентлиги Янгийўл туман филиали вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 354-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бўйин товлаган ҳолда, бошқа тараф шартнома тузишга мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 12-бандида ҳам тушунтириш берилган. Даъво аризасида туман ҳокимининг қарори билан ер майдони даъвогарга ажратиб берилган ва қарорда келгусида ер ижара шартномаси тузиш лозимлиги қайд этилган бўлса-да, аммо бундай шартнома тузилмаганлиги баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони 2-бандининг бешинчи хатбошисига кўра, 2021 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиш тартиби жорий этилган. Мазкур Фармоннинг 4-бандига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қуйидаги ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинган: ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш, бундан мазкур Фармонга мувофиқ ер участкаларини давлат ташкилотларига доимий фойдаланишга ажратиш, очиқ танлов якунларини тасдиқлаш, ижара шартномасини имзолаш, ер участкаларини хусусийлаштириш натижаларини расмийлаштириш бўйича ваколатлар мустасно; туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш; суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш; жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш; хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш. Фармоннинг 5-бандига биноан, қонунчилик ҳужжатларида ушбу Фармонда белгиланганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар 2021 йил 1 августдан тўлиқ бекор қилинган. Даъвогарга ер майдони Янгийўл туман ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 699-сонли қарори билан ажратиб бериш белгиланган ҳамда мазкур қарорда айнан “Baraka galaxy” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг зиммасига мазкур қарорни уч кун муддатда тегишли мутасадди ташкилотларга етказиш, ажратилган ер майдонига туман ҳокимлиги билан узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилган. Бироқ, ер ижара шартномаси тузиш учун унинг лойҳаси жавобгарга 2022 йил 9 апрелда, яъни орадан қарийиб тўрт йил ўтгандан сўнг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид юқорида қайд этилган ваколатлари бекор бўлгандан кейин юборилган. Бундан ташқари, 5-1101-2105/1703-сонли иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 апрелдаги қарори билан Янгийўл туман ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 699-сонли қарорига асосан даъвогарга Ниёзбош массивидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 576-контуридан жами 2,75 га ер майдони ажратиб берилганлиги, шу вақтда Ниёзбош массиви 576-контуридаги 2,74 га ер майдони “Ниёзбош Абубакир Барака” фермер хўжалигига, қолган 2,75 га қисми “Marakand plyus fayz” масъулияти чекланган жамияти ихтиёрида туман ҳокимининг 2012 йил 4 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан тегишли бўлганлиги, шунга кўра, “Baraka galaxy” масъулияти чекланган жамиятига ер майдони Ер кодексининг 23-моддаси талаблари бузилган ҳолда, захирада бўлмаган ва бошқа шахснинг фойдаланишидан белгиланган тартибда олиб қўйилмасдан ажратилганлиги аниқланган. ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Бундан кўринадики, жавобгарга ижара шартномаси тузиш мажбуриятини юклашга асос қилиб кўрсатилган Янгийўл туман ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги 699-сонли қарори қонун талабларига мувофиқ ҳолда қабул қилинмаганлиги маъмурий суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган. Мазкур ҳолат эса, ИПКнинг 73-моддасига мувофиқ исботлашдан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб юритилади)нинг 6-моддасида ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан ер участкаларини ижарага бериш шартномасини тузиш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кириши белгиланган. ЕК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш туман (шаҳар) ҳокими ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер участкасининг ижарасига оид шартнома асосида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади. “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддасининг еттинчи қисмига кўра, ер участкасига бўлган, белгиланган тартибда юзага келган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради. Аниқланишича, Янгийўл туман ҳокимининг 2019 йил 30 майдаги 2083-сонли қарори билан Ниёзбош массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 76-контуридан 5,49 га ер майдонлари “Янгийўль текстиль” масъулияти чекланган жамиятига замонавий трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши учун танланган ва ажратилган. ЕК 35-моддасининг бешинчи қисмига биноан, давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги, шунингдек давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжудлиги ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун асос бўлади. Қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиб, қонуний тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, асосли қарор қабул қилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилганлар. Шу сабабли суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига биноан, кассация шикояти учун олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Baraka galaxy” масъулияти чекланган жамиятининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Baraka galaxy” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов