← Назад
Решение #655396 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 670 | — | code_article | |
| ФКнинг | 671 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2202/1506-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья М.Қазақов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Курбанов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
«Urganch xalqaro aeroporti» масъулияти чекланган жамияти вакили
Ж.Жуманиязов (2022 йил 13 июндаги 3-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармасининг «Xorazmyo’lqurilish» масъулияти чекланган жамияти
манфаатида «Urganch xalqaro aeroporti» масъулияти чекланган
жамиятидан 213.340.816 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 ноябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан
берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш
билан бирга Олий суд биносида Хоразм вилоят суди кўмагида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Urganch xalqaro aeroporti» масъулияти чекланган жамияти
(буюртмачи, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва
«Xorazmyo’lqurilish» масъулияти чекланган жамияти (бош пудратчи,
бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2020 йил
17 мартда 29.12.1-сонли пудрат шартномаси ва ушбу шартномага ишлар
қийматини ҚҚС билан 15.500.000.000 сўмга ўзгартириш тўғрисида
2020 йил 15 декабрда 1-сонли қўшимча келишув тузилган.
Шартноманинг 2.1-бандида буюртмачи шартнома шартларига асосан
бош пудратчига «Текущий ремонт (восстановления слои износа)
Асфальтового покрытия перрона и РД аэропорта Ургенч» объекти бўйича
лойиҳада назарда тутилган ишларни бажаришни топшириши белгиланган.
Шартномага асосан бош пудратчи томонидан буюртмачи ҳаво
кемалари тураргоҳининг МС1, МС2, МС3, РД ва ИВПП қисмларида
асфальтобетон қопламаси ётқизилган.
Тарафлар ўртасида бажарилган ишлар юзасидан 2021 йил
17 февралда 4-сонли ҳисоб-фактура маълумотнома тузилган ва унда
асфальтобетон қопламасининг умумий юзаси 77.183,7м2 эканлиги ва
бажарилган ишлар қиймати жами 10.192.052.333 сўм эканлиги қайд
этилган.
Бажарилган ишлар учун буюртмачи томонидан 2020 йил 18 мартдан
2021 йил 24 мартгача бош пудратчига жами 10.192.052.333 сўм тўлаб
берилган ва бу ҳақда даъвогар томонидан 2021 йил 1 апрель ҳолатига
тузилган ўзаро ҳисоб-китоб далолатномаси тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл
қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси Йўл қурилиш
ишлари синов лабораториясининг 2020 йил 15 декабрь кунги буюртмачи
ҳаво кемалари тураргоҳини жорий таъмирлаш объектида бош пудратчи
томонидан ётқизилган асфальтобетон қопламасининг юзасини ва
сифатини аниқлаш натижалари бўйича тузилган хулосада объектда
ётқизилган асфальтобетон қопламасининг умумий юзаси 78.602м2ни
ташкил қилиши қайд қилинган.
Бош пудратчи мазкур хулосага асосланиб объектда 1.419м2
асфальтобетон қопламасини ётқизиш билан боғлиқ ортиқча ишлар учун
213.340.816 сўм қарздорлик ҳисоблаб, 2021 йил 21 декабрда 07/248-сонли
талабнома билан буюртмачига мурожаат қилиб, 213.340.816 сўм қўшимча
бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактура маълумотномасини
тасдиқлаш ва мазкур қарздорликни ўн кун муддатда тўлаб беришни
сўраган.
Буюртмачи томондан ушбу қарздорлик тўлаб берилмагач,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
213.340.816 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 июндаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл-қурилиш ишлари
сифатини назорат қилиш инспекцияси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга
жалб этилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 212.161.884 сўм асосий қарз ундирилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация
шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш,
даъвони рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга
асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди смета ҳужжатларида
кўрсатилган ишлардан ортиқча бажарилган ишлар бўйича 2020 йил
20 апрелда даъвогарга мурожаат қилиб, қўшимча ишларни бажаришни
сўраганлигига асосланганлиги, бироқ ушбу хатда қўшимча деган сўз
йўқлиги, суд тарафлар ўртасидаги пудрат шартномасини ўзгартириш
бўйича тузилган шартнома мавжудлиги ва қўшимча ишларни бажариш
учун ҳуқуқий тусга эга қандай ҳужжат бор-йўқлигига эътибор
бермаганлиги, 2021 йил 17 февралдаги 4-сонли бажарилган ишлар ҳисобфактура маълумотномада даъвогарга охирги иш ҳажми тасдиқлаб
берилган бўлиб, унда иш ҳажми 77.183,7м2ни ташкил этиши, даъвогар
2020 йил 15 декабрдаги Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл қурилиш
ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси йўл қурилиш ишлари синов
лабораториясининг хулосасида кўрсатилган объектга ётқизилган
асфальтбетон
қопламасининг
умумий
юзаси
78.602м2
деб
кўрсатилганлигига асосланганлиги, даъво аризасида 2021 йил 21 декабрда
даъвогар томонидан 213.340.816 сўмлик қўшимча бажарилган ишлар
тўғрисидаги ҳисоб-фактура маълумотномани тасдиқлаш ва пулни тўлаш
тўғрисидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги кўрсатилганлиги,
бироқ даъвогарнинг талабномасига 2021 йил 24 декабрда жавоб
берилганлиги, даъвогар томонидан қўшимча ишлар тўғрисида жавобгарга
хабар берилмаганлиги, бунда Фуқаролик кодекси 670-моддаси 4 ва
5-қисмларига асосан у бажарган иш учун ҳақ тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқидан маҳрум бўлиши, судда якуний лойиҳа-смета ҳужжатлари
пудратчига объект қабул қилиб олинганидан кейин тақдим этилганлиги
тўғрисидаги хулосаси далиллар билан асослантирилмаганлиги, ҳал қилув
қарорида
лойиҳа-смета
ҳужжатлари
қачон
топширилганлиги
кўрсатилмаганлиги, ФКнинг 671-моддаси бўйича қўшимча ишлар қиймати
умумий сумманинг 10%дан ошмаса буюртмачи техник ҳужжатларга
ўзгартириш киритишга ҳақли бўлиб, бу буюртмачининг мажбурияти
эмаслиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили илтимоснома
киритиб, шартнома бўйича ишлар бажарилган вақтда ишлаган
жавобгарнинг собиқ ходимларини ишга жалб қилиб иш ҳолатларига
аниқлик киритишни сўради, шу билан бирга кассация шикоятида
келтирган важларни қувватлаб, даъвогар томонидан ишлар лойиҳадан
четга чиққан ҳолда бажарилганлиги, тарафлар ўзаро тасдиқлаган ҳисобфактура маълумотномадан келиб чиқиб тўлов тўлиқ амалга
оширилганлиги, даъвогар эса орадан бир йилдан ортиқ вақт ўтгач
қарздорликни ундириш тўғрисида даъво билан мурожаат қилганлиги,
назорат ўлчовини жавобгар имзоламаганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни даъвогар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама
қилиб,
қуйидагиларга
асосан
жавобгар
вакилининг
илтимосномасини рад қилишни, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
иш материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Шунга кўра судлов ҳайъати жавобгар вакилининг жавобгарнинг
собиқ ходимларини ишга жалб қилиш тўғрисидаги илтимосномасини рад
қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 666-моддасининг биринчи қисмига асосан
қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган
муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки
бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса
пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул
қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 670-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудратчи қурилиш ва у
билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга
қўйиладиган
бошқа
талабларни
белгилайдиган
лойиҳа-смета
ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт.
ФК 673-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи
пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда,
қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва
тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар
бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг
638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Аниқланишича, ишчи комиссиянинг 2020 йил 15 майдаги
далолатномаси билан объектда жорий таъмирлаш бўйича бажарилган
ишларни кейинчалик якуний бажарилган ишлар далолатномасини ШНК
талаблари асосида расмийлаштириш шарти асосида “перрон и РД Т-1”дан
фойдаланишга рухсат берилган, яъни объект фойдаланишга қабул
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл
қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси Йўл қурилиш
ишлари синов лабораториясининг 2020 йил 15 декабрдаги жавобгар ҳаво
кемалари тураргоҳини жорий таъмирлаш объектида даъвогар томонидан
ётқизилган асфальтобетон қопламасининг юзасини ва сифатини аниқлаш
натижалари бўйича тузилган хулосада мазкур объектда ётқизилган
асфальтобетон қопламасининг умумий юзаси 78.602м2.ни ташкил қилиши
қайд қилинган.
Шунингдек, иш судда кўрилиши давомида ўтказилган назорат ўлчови
натижалари бўйича 2022 йил 31 августда расмийлаштирилган
далолатномада даъвогар томонидан объектда бажарилган ишлар ҳажми
асфальтобетон қоплама юзалари 76.602м2ни, қиймати эса 10.404.214.217
сўмни ташкил этиши, шундан лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда
тутилмаган 1.418,3м2 асфальтобетон қопламаси ётқизилганлиги, унинг
қиймати 212.161.884 сўмни ташкил этиши қайд этилган.
Биринчи инстанция суди юқоридаги далилларга баҳо бериб,
даъвогар томонидан ишлар шартнома доирасида амалда бажарилганлиги
тегишли далиллар билан тасдиқланганлиги сабабли даъво талабини
қисман асосли деб, жавобгар ҳисобидан 212.161.884 сўм ундириш
тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция судининг ушбу
тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сон қарорининг
2-бандига кўра, қурилиш пудрати шартномаси буюртмачи ва пудратчи
ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Жавобгар 2020 йил 20 апрелдаги 1.12.743-сонли хат билан
даъвогарга мурожаат қилиб, қўшимча ишлар бажариб беришни сўраган ва
қўшимча ишлар юзасидан лойиҳаларни тез кунларда тақдим этишини
маълум қилган.
Шунингдек, жавобгарнинг даъвогарга йўллаган 2020 йил 4 июндаги
1.13-957-сонли хатида даъвогардан РД-1 ва перрон ёқаларидаги тупроқ
ишларини, учиш ва қўниш, мартабали меҳмонларни кутиб олиш зали
биноси ички майдонларини аэродром қопламалари лойиҳавий
белгиларига
тўғрилаб
асфальтлаштириш
ишларини
бошлашни,
бажарилган ишлар учун тўловларни кафолатишини маълум қилган.
Кейинчалик, пудрат шартномасига тарафлар ўртасида 2020 йил
15 декбарда 1-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра ишлар қиймати
3-бўлим 3.1-банди: Мазкур пудрат шартномаси бўйича “Бош пудратчи ”
томонидан бажариладиган ишлар очиқ ва тахминий баҳоси 15% ҚҚС билан
10.000.000.000 сўмни ташкил қилади”, деган матни қуйидаги таҳрирда:
Тасдиқланган смета ҳужжатлари ва 2020 йил 26 ноябрдаги
121-05-2020-сонли экспертиза хулосасига асосан ҳамда бажариладиган
ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, мазкур пудрат шартномаси бўйича “Бош
пудратчи томонидан бажариладиган ишлар очиқ ва таъминий баҳоси 15%
ҚҚС билан 15.500.000.000 сўмни ташкил қилади” деган матн билан
ўзгартирилган.
Яъни тарафлар ўзаро келишиб, бажариладиган ишлар қийматини
тасдиқланган смета ҳужжатлари ва 2020 йил 26 ноябрдаги экспертиза
хулосасида аниқланган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб ўзгартирган.
Бундан кўринадики, тарафлар дастлабки шартномадаги ишлар
ҳажми бажарилган қўшимча ишлар ҳажми ҳисобига кўпайганлигини тан
олиб, қўшимча келишувни имзолаган, ушбу қўшимча келишувдан келиб
чиқиб, суд даъвогар томонидан ишлар шартнома асосида бажарилган деб
асосли тўхтамга келган.
Бундан ташқари, назорат ўлчови далолатномасида қайд этилишича,
аэродром ҳудуди перрон ва РД майдонларида мавжуд расмийлаштирилган
лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилмаган ушбу ортиқча ётқизилган
1.418,3м2 асфальбетон қопламаси ишлари шу даврдаги, яъни 2020 йил
апрель-май ойларидаги нархларда қайта ҳисоб-китоб қилинганда
212.161.884 сўмни ташкил этган.
Юқоридагиларга асосан жавобгарнинг даъвогар томонидан қўшимча
ишлар бажариш учун хабар бермаганлиги, шартномасини ўзгартириш
бўйича тузилган шартнома мавжудлиги ва қўшимча ишларни бажариш
учун ҳуқуқий тусга эга қандай ҳужжат бор-йўқлигига эътибор
бермаганлиги тўғрисидаги важлар билан келишиб бўлмайди.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги
даъвогар 2021 йил 21 декабрдаги 07/248-сонли талабномасига жавобгар
2021 йил 24 декабрда асослантирилган хат йўллаб, тарафлар охирги иш
ҳажмларини тасдиқлагандан сўнг ўн ойдан кейин талабнома билан
чиқиши асоссизлиги тушунтирилганлиги тўғрисидаги важлари билан ҳам
келишмайди, сабаби даъвогар томонидан қўшимча ишлар тарафларнинг
ўзаро келишуви билан бажарилганлиги ва ишлар ҳажми ишдаги
ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиб, ушбу қўшимча ишлар ҳақи
жавобгар томонидан тўланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул
қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос
келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва
302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши
учун асос бўлиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси
судлари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган,
суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас деб
топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш, кассация
шикоятини судга тақдим этишда даъвогар томонидан ихтиёрий тўланган
суд
харажатларини
унинг
зиммасида
қолдириш,
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш биан боғлиқ харажат жавобгардан
ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қ и л д и:
«Urganch xalqaro aeroporti» масъулияти чекланган жамиятининг собиқ
ходимларни жалб қилиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, «Urganch xalqaro
aeroporti» масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
«Urganch xalqaro aeroporti» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов