← Назад
Решение #655399 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| биринчи инстанция суди БК | 320 | — | law | |
| БКнинг | 201 | — | law | |
| ланса ёхуд декларант ёки божхона брокери ушбу Кодекс | 321 | — | code_article | |
| ловларига тузатишлар киритиш ушбу Кодекс | 266 | — | code_article | |
| БКнинг | 313 | — | law | |
| Даъвогар томонидан БК | 201 | — | law | |
| шунингдек БК | 320 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| нинг ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2205/39247-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Б.Абдурахимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Кеунимжаева
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва
Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳри
бўйича бошқармаси вакиллари Ў.Мелиев, А.Ходжаев (2023 йил
6 февралдаги 15/20-26-сонли ишончномага асосан), “Explorer Star
Bussines” МЧЖ вакили К.Усманов (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳри бўйича
бошқармасининг “Explorer Star Bussines” МЧЖдан 313 310 224,15 сўм
божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори устидан “Explorer Star
Bussines” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Explorer Star Bussines” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда
Жанубий Корея давлатининг “Win Trading Co.ltd” корхонаси ўртасида 2021
йил 1 октябрда тузилган импорт шартномасига асосан “полиэтиленовая
пленка для теплиц, непористые и неармированные, несплошные, толщина
0,08-0,1” импорт товари нетто оғирлиги 24 086.4 кг. бўлган, ҳар бир
килограми 1.20 АҚШ доллари миқдорида, 26004/28.03.22/0012255-сонли
божхона юк декларацияси (матнда БЮД деб юритилади) билан эркин
муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган. Шунингдек,
жавобгар ҳамда “Рefco Co.Ltd” корхонаси билан 2021 йил 24 ноябрда
тузилган импорт шартномаси асосида нетто оғирлиги 24 620.4 кг бўлган
қиймати 41 854,68 АҚШ долларида, ҳар бир килограми 1.70 АҚШ
долларида пленка маҳсулоти 26004/01.03.22/0008632-сонли БЮД билан
расмийлаштирилган.
Давлат божхона қўмитаси томонидан Корея Республикаси божхона
хизматига 2022 йил 10 майда 8/06-22-00496-сонли, 8/06-22-00497-сонли
ва 2022 йил 7 июнда 8/06-22-00585-сонли ҳалқаро сўровномалар
юборилган бўлиб, ушбу сўровномаларга Корея Республикаси божхона
хизматининг 2022 йил 27 июнда тақдим қилинган жавоб хатларига кўра,
юқоридаги БЮДлардаги экспорт қилинган товар нархи база
маълумотларидаги экспорт қилинган нархдан паст эканлиги маълум
қилинган, шунга кўра жавобгарга товарнинг маълумотлар бюллетенидаги
1 кг учун 3,6 АҚШ долларидан қўшимча 313 310 224,15 сўм божхона
тўловлари ҳисоблаган.
Жавобгар томонидан божхона тўловлари ихтиёрий тўланмаганлиги
тўғрисидаги важи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона
қўмитаси Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси (матнда даъвогар деб
юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 313 310 224,15 сўм божхона тўловларини
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими
билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Elevation” МЧЖ жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 313 310 224,15 сўм божхона тўловлари ва 24 000 сўм
почта харажати, республика бюджетига 6 266 204,48 сўм давлат божи
ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Кассация шикоятида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси
(бундан буён матнда БК деб юритилади) 201-моддасининг талабларига
риоя қилинмасдан божхона назоратини ўтказиш учун қарори мавжуд
эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
6 апрелдаги 160-сон қарори (бундан буён матнда 160-сонли Қарор деб
юритилади) 2022 йил 1 майдан бошлаб қонуний кучга кирганлиги, судлар
томонидан ушбу ҳужжат кучга киргунга қадар божхона қийматини кўриб
чиқиш амалга оширилганлиги кўрсатилганлиги, бироқ божхона
қийматини қайта кўриб чиқиш айнан қайси даврдан бошланганлигини
тасдиқловчи маълумот судга тақдим этилмаганлиги, божхона томонидан
чет элга дастлабки сўров 2022 йил 10 майда юборилганлигидан келиб
чиқиб қайта кўриб чиқиш 160-сонли Қарор кучга киргандан сўнг
бошланганлиги, биринчи инстанция суди БКнинг 320-моддасига хавола
қилинганлиги, бу билан ушбу моддада божхона қийматини қайта кўриб
чиқилишини амалга ошириш механизмига алоқадор бўлмай, балки
божхона қийматига ва божхона тўловларининг миқдорига қандай
ҳолларда тузатиш киритилиши кераклиги кўрсатиб ўтилганлиги, судлар
томонидан божхона қийматини қайта кўриб чиқиш қайси даврда
бошланганлиги ўрганилмаганлиги, судлар томонидан жавобгар келтирган
важни асословчи, яъни божхона қийматини қайта кўриб чиқиш вақтида
160-сонли Қарор кучда бўлганлиги текширилмаганлиги, судлар
томонидан 160-сон Қарор билан тасдиқланган Низомнинг 96-банди
талабларига ва божхона қиймати қайта ҳисобланган даврда республика
ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш
тўғрисидаги
Йўриқнома
ўз
кучини
йўқотганлигига
эътибор
қаратилмаганлиги, олиб кирилган товарни расмийлаштириш даврида
1-усул билан аниқланган 90 календарь кун ичида олиб кирилган айнан
бир хил ва ўхшаш товарларнинг 1,7 АҚШ доллари миқдоридаги ўртача
божхона қиймати мавжудлиги текширилмаганлиги, Ўзбекистон ва
Жанубий Корея Ҳукуматлари ўртасида “Божхона ишларида ўзаро
кўмаклашиш тўғрисида”ги Битимга асосан божхона органи сўровнома
юборганлиги ушбу Битим доирасида олинган ашёвий далил ёки
ахборотдан ахдлашувчи томон розилиги олмасдан туриб сўровда
кўрсатилганидан
бошқа
мақсадда
фойдаланмаслиги
назарда
тутилганлиги, божхона органи юборган сўровда бу маълумотдан судда ва
бошқа органларга далил сифатида фойдаланиши кўрсатилмаганлиги, шу
муносабат билан сўровдаги маълумотларни олиш учун Жанубий Корея
давлатининг розилиги олиниши шартлиги бўлганлиги, ушбу розилик
олинмаганлиги сабабли бу далил номақбул далил ҳисобланиши баён
қилиниб, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш
сўралган.
Жавобгар вакили даъво асоссизлиги сабабли, иш юзасидан суд
биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини бекор
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни, даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Даъвогар вакиллари шикоят асоссизлиги сабабли, шикоятни
қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Elevation” МЧЖ
вакили олдинги суд мажлисларида иштирок этган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
БКнинг 201-моддасига кўра, товарлар чиқариб юборилганидан
кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги қонунчилик
бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган
асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга, шу
жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли.
БК 320-моддасининг учинчи қисмига кўра товар чиқариб
юборилганидан кейин унинг божхона қийматига ва (ёки) божхона
тўловларига қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:
шартли чиқариб юборилган товарга нисбатан унинг узил-кесил
божхона қиймати декларантнинг ёки божхона брокерининг қўшимча
ахбороти асосида аниқланса ёхуд декларант ёки божхона брокери ушбу
Кодекснинг 321-моддасига мувофиқ
божхона
органи
томонидан
аниқланган божхона қийматини қабул қилса;
товарни декларациялашда содир этилган, товарнинг божхона
қийматининг ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир
кўрсатган техник хатолар аниқланган бўлса;
ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона
қийматига ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган
нотўғри декларациялаш аниқланган бўлса;
маълум қилинган божхона қийматининг божхона ҳудудига олиб
кирилган ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқилган товарнинг миқдори ва (ёки)
сифати контракт (шартнома, келишув) шартларидан четга чиқиши
туфайли товарнинг ҳақиқий қийматига мос эмаслиги божхона
декларациясини қабул қилиш санасида аниқланган бўлса. Божхона кўздан
кечируви далолатномаси, шунингдек контракт (шартнома, келишув)
тарафлари ўртасида келишилган, божхона тўловлари ундирилмайдиган
товар бўйича-товарнинг миқдорига оид эътироз ёки божхона тўловлари
ундириладиган товарлар бўйича-экспертиза хулосаси товарнинг мос
эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади;
божхона тўловларининг суммалари қайтарилишига ёки қўшимча
тўланишига олиб келадиган ёки товарнинг божхона қиймати миқдорига
таъсир кўрсатган бошқа асослар юзага келган бўлса.
БК 320-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларига кўра,
товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар
киритиш қайси товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона
тўловларига тузатишлар киритилаётган бўлса, фақатгина ўша товарга
нисбатан амалга оширилади.
Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига
тузатишлар киритиш ушбу Кодекснинг 266-моддасига мувофиқ амалга
оширилади.
БК
266-моддасининг
биринчи
қисмига
кўра,
божхона
расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона
режимига жойлаштирилганидан кейин, божхона юк декларацияси қабул
қилинган кундан эътиборан уч йил ичида божхона юк декларациясини
божхона органининг талаби билан ёки ваколатли шахснинг аризасига
кўра ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш
ёхуд бекор қилиш мумкин.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар ҳамда Жанубий Корея давлатининг
“Win Trading Co.ltd” корхонаси ўртасида 2021 йил 1 октябрда тузилган
импорт шартномасига асосан “полиэтиленовая пленка для теплиц,
непористые и неармированные, несплошные, толщина 0,08-0,1” товари
2021 йил 8 октябрдаги WINO21-07-32-сонли инвойс ва 30278968-сонли
СМГС йўл кузатув ҳужжатлари асосида олиб келинган, нетто оғирлиги
24 086.4 кг бўлган ва ҳар бир килограми 1,20 АҚШ доллари миқдорида,
26004/28.03.22/0012255-БЮД билан эркин муомалага чиқариш божхона
режимига расмийлаштирилган. Шунингдек, жавобгар ҳамда “Рefco Co.Ltd”
корхонаси билан 2021 йил 24 ноябрда тузилган импорт шартномаси
асосида нетто оғирлиги 24 620.4 кг бўлган қиймати 41 854,68 АҚШ
долларида, ҳар бир килограми 1.70 АҚШ долларида пленка маҳсулоти
26004/01.03.22/0008632-сонли БЮД билан расмийлаштирилган.
Божхона органи томонидан ушбу товарларнинг қийматида шубҳа
бўлганлиги сабабли Жанубий Корея божхона хизматига 2022 йил 10 майда
8/06-22-00496-сонли, 8/06-22-00497-сонли ва 2022 йил 7 июнда
8/06-22-00585-сонли ҳалқаро сўровномалар юборилган бўлиб, ушбу
сўровномаларга Корея Республикаси божхона хизматининг 2022 йил
27 июнда тақдим қилинган жавоб хатларига кўра, юқоридаги БЮДлардаги
экспорт қилинган товар нархи база маълумотларидаги экспорт қилинган
нархдан паст эканлиги маълум қилинган.
БКнинг 313-моддасига кўра, агар товарнинг божхона қийматини
ушбу Кодекснинг 303, 309, 310, 311 ва 312-моддаларида кўрсатилган
божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш
натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин
бўлмаса, баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини
аниқлаш усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб
чиқарилган мамлакатини, айнан бир хиллигини ёки ўхшашлигини
аниқлашга доир талабларини бирмунча қайишқоқлик билан қўллаш
орқали аниқланади.
Захира усулни қўллашда божхона органи декларант ёки божхона
брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборотни
тақдим этади. Божхона органи захира усулни тўғри қўллаш мақсадида
шундай ахборотни йиғиб боради.
Захира усулдан фойдаланишда ҳужжатлар билан тасдиқлашга доир
талаблар қуйидагиларни бошқа усулларга нисбатан бир мунча
қайишқоқликка йўл қўяди:
жаҳон нархларига доир, ички бозор нархларига доир ахборот
маълумотномаларидан фойдаланишни;
воситачилик ҳақлари, чегирмалар, фойдалар, транспорт тарифлари
умум қабул қилинган даражаларининг статистик маълумотларидан
фойдаланишни.
Ушбу
модданинг учинчи
қисмида кўрсатилган
ҳолларда,
баҳоланаётган товарни етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда
маълумотларга тегишли тузатишлар киритилиши шарт. Шунга кўра,
жавобгарга товарнинг маълумотлар бюллетенидаги 1 кг учун 3,6 АҚШ
долларидан қўшимча 313 310 224,15 сўм божхона тўловлари ҳисоблаган.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан 2022 йил
16 июлда ҳолатлар юзасидан хулоса тайёрланиб, жавобгар номига
6004/28.03.22/0012255-сонли ва 26004/01.03.22/0008632-сонли БЮДлар
билан расмийлаштирилган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш
усулини ўзгартириш зарурлиги ҳақида хулоса қилиниб, заҳира усулида
Жанубий Кореядан олиб келинган ТИФ ТН коди 3920104000 бўлган
“Покрытие для теплицы из полимеров этилена” номли товарлар нарх
бюллетенида 1 кг учун 3,6 АҚШ доллари миқдорида қайта аниқланиб,
божхона қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинганда юқорида кўрсатилган
БЮД бўйича расмийлаштирилган товарларнинг божхона қиймати
175 344,48 АҚШ долларини ташкил қилиб, қўшимча 313 310 224,15 сўм
қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.
Шунга асосан, даъвогар томонидан 2022 йил 4 майда жавобгарга
талабнома юборилиб, қўшимча ҳисобланган 313 310 224,15 сўм божхона
тўловларини тўлаш талаб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасига асосан ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати жавобгар томонидан шикоятда келтирилган важлар
суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб
ҳисоблайди.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важллари ўз
исботини топмади.
Даъвогар томонидан БКнинг 201-моддаси талабларига риоя
қилинган ҳолда божхона қиймати қайта кўриб чиқилган, шунингдек
БКнинг 320-моддаси талаблари бузилмаган ҳолда божхона қийматига ва
божхона тўловларининг миқдорига тузатиш киритилган.
Даъвогар томонидан 90 календарь кун ичида олиб кирилган айнан
бир хил ва ўхшаш товарларнинг ўртача божхона қиймати мавжудлиги
текширилган ва ушбу ўртача божхона қийматидан келиб чиқиб захира
усулдан фойдаланган ҳолда божхона тўловларига тузатиш киритилишида
божхона қонунчилигига оид нормалар бузилмаган.
Даъвогар Ўзбекистон ва Жанубий Корея Ҳукуматлари ўртасида
“Божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисида”ги Битимга асосан
Корея божхона органига сўровнома юборган ва ушбу сўровномага асосан
ахборотдан Битим доирасида фойдаланган. Сўровномага олинган
жавобларда Битим шартларини бузадиган маълумотлар акс этмаган.
Юқорида баён қилинганларга асосан биринчи инстанцияси суди
7
даъвони қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
ИПК 301-моддасининг ИПК 301-моддасининг биринчи бандига кўра,
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати иш юзасидан қабул қилинган
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг
қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, ишни
кассация
инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 3 133 102,24 сўм давлат
божи ва 21 600 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68, 118, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Explorer
Star
Bussines”
МЧЖнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
Т. Аннаева
Б. Убайдуллаев