← Назад
Решение #655424 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 259 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
170700,Kurgontepa, Mustaqillik street 50-а
Тel: 0-(374)723-11-49 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа туман
4-1705-2301/314-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Сатвалдиев раислигида, судья
ѐрдамчиси Г.Дехқанованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи - Қўрғонтепа туман
Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисоб-рақами бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили - О.Сайдолимов
(ишончнома асосида) иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида
бўладиган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида
рўйхатдан ўтган. “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил
сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган
муддатда солиқ органига тақдим этмаганлиги сабабли, Қўрғонтепа туман Давлат солиқ
инспекцияси судга ариза киритиб, “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан банклардаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, аризани кўриб чиқиш
учун суд мажлисига тайинланган.
Суд мажлисида аризачининг вакили О.Сайдолимов аризани қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили суд мажлисида иштирок этмади ва аризачининг талабларига эътироз билдирмади.
Иш материалларида суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи белгиланган суднинг
ажримини жавобгарга тегишли тартибда етказилганлигини тасдиқловчи маълумот
мавжуд.
Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим
этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар
солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар
бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган
еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро
давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.
Ушбу Кодекснинг 259-моддасига кўра, бир ой солиқ давридир.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида
турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти
чекланган жамияти 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиғи бўйича
солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисоб-варақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб-варақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш
учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ѐки)
солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ѐки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ
органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаѐтган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ѐки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи
ва
текширилаѐтган
шахс
томонидан
имзоланадиган
далолатнома
билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисоб-варақлар
бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисоб-варақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисоб-варақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи
навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга
йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисоб-варақларга татбиқ этилмайди.
Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 24 октябрь кунги
хабарномасида жавобгарга солиқ ҳисоботини белгиланган муддат ичида тақдим этиш
сўралган.
Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 05 ноябрь кунги қарори
билан жавобгар “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти нинг банклардаги
барча ҳисоб-варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
2022 йил 06 ноябрь куни Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
“ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига юборилган алоқа хатида, жавобгар
томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот
тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисоб-варақлари бўйича барча чиқим операциялари
10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза
киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра,
банклардаги ҳисоб-варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир
чораси ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Жавобгар
томонидан
ҳисоботлар
давлат
солиқ
хизмати
органига
топширилмаганлиги Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари
томонидан имзоланган 2023 йил 30 январдаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи
қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган
талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
банклардаги ҳисоб-варақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқорида баѐн этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 259, 273-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги
ҳисоб-варақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
қўйилсин.
“ЖЖЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча
банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган
ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи
хизмати томонидан тақдим этиладиган ѐзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар
бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Андижон вилоят
судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Б.Сатвалдиев