← Назад
Решение #655450 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 февраль
4-1802-2202/642-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Сафаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз
туманлараро суди ВКА оператори З.Хушматов кўмаклашувида, аризачи
“Agromashlizing” МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси М.Х.Гизатулин вакили
А.Юсупов (2022 йил 24 январдаги 236-сонли ишончномага асосан), суд тугатиш
бошқарувчиси Ф.Соибов, “Kesh Cotton Export” МЧЖ ва “Ҳасан Ҳусан Текс” МЧЖ
суд тугатиш бошқарувчиси А.Ачилов иштирокида, аризачи “Agromashlizing”
масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Axtам-Azamat-Alisher fayz-teks”
хусусий корхонасини тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича иқтисодий ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
биносида ВКА режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Аризачи “Agromashlizing” масъулияти чекланган жамияти қарздор “AxtамAzamat-Alisher fayz-teks” хусусий корхонасини тўловга қобилиятсиз (банкрот)
деб топишни сўраган.
Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишга “Kesh Cotton Export” МЧЖ ва “Ҳасан Ҳусан Текс”
МЧЖ жалб қилинган.
Олдиндан суд мажлиси ўтказиладиган кун ва жой тўғрисида лозим
даражада хабардор қилинган бўлсада, қарздор вакили ва учинчи шахслар
вакили суд мажлисига иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда - ИПК
деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, суд низо уларнинг йўқлигида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи “Agromashlizing” МЧЖ суд тугатиш
бошқарувчиси М.Х.Гизатулин вакили А.Юсупов
қарздор билан келишув
чораларини кўриш имкони бўлмаганлигини, қарздорлик қопланмаганлигини,
ариза талабини қўллаб қўвватлаб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган суд тугатиш бошқарувчиси Ф.Соибов
аризачи вакилининг фикрига қўшилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган суд тугатиш бошқарувчиси А.Ачилов
аризачи вакилининг фикрига қўшилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, 2006 йил 31 июлда Шаҳрисабз туманида рўйхатга олинган қарздор
ҳисобидан аризачи фойдасига 400 000 000 сўм асосий қарз, 7 200 сўм почта
харажати ундириш тўғрисида 2014 йил 20 августда Тошкент шаҳар хўжалик
судининг 10-1403/10645-сонли иқтисодий иши юзасидан ҳал қилув қарори
қабул қилинган бўлиб, унга 2009 йил 7 август куни тузилган 19-сонли
қайтариладиган лизинг шартномасига асосан (аризачи (лизинг берувчи),
қарздор (лизинг олувчи)га) 36 ой муддатга, 7 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти
билан 700 000 000 сўмлик Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Шакартери
ҚФЙ, Чоршанбе қўрғонида жойлашган маъмурий ва ишлаб чиқариш
иншоотлари лизингга берилиши ҳақидаги келишув бўйича қарздорлик юзага
келганлиги асос бўлган.
Шунингдек, ушбу лизинг шартномаси шартига кўра, аризачи (лизинг
берувчи) 700 000 000 сўмлик 19 та пахтани қайта ишлашга мослаштирилган
ускунани лизинг асосида етказиб бериш, қарздор (лизинг олувчи) эса
785 257 726,6 сўм лизинг тўловларини тўлаб бериш ва гаров тариқасида
ипотека шартномасини расмийлаштириш мажбуриятини олган, шартноманинг
амал қилиш муддати 07.08.2012 йилга қадар деб белгиланган.
Шаҳрисабз шаҳар 2-сонли нотариал идораси нотариуси Т.Исматов
томонидан 2012 йил 25 июлда реестрга 4891-рақами билан қайд қилинган ҳадя
шартномасига асосан қарздорга тегишли Шаҳрисабз тумани, Шакартери ҚФЙ,
Чоршанбе қўрғонида жойлашган маъмурий ва ишлаб чиқариш иншоотлари
Ражабов Азаматга ҳадя қилинган бўлиб бу вақтда 2009 йил 7 август куни
тузилган 19-сонли қайтариладиган лизинг шартномаси амалда бўлганлиги,
қонунда белгиланган тартибда бекор қилинмаганлиги, томонлар ўз
мажбуриятларини бажариши лозим бўлганлиги сабабли аризачининг аризаси
асосида Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2021 йил
4 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан мазкур ҳадя шартномаси ҳақиқий эмас
деб топилган бўлса-да, бироқ ушбу низоли мулк 2022 йил 03 августдаги
143-сонли кадастр маълумотига кўра қарздор корхона номига қайта рўйхатга
олинмаган.
Бироқ, Шаҳрисабз туманлараро судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогар “Agromashlizing” МЧЖнинг жавобгар “AxtамAzamat-Alisher fayz-teks” хусусий корхонаси, Раджапов Азаматжон Холбобоевич,
“Kesh Cotton Export” МЧЖ, Раджапов Ахтамжон Холбобоевич, Азизиов Санжар
Эркинович, “Ҳасан Ҳусан Текс” МЧЖ ва Хўжаева Насиба Бердиевналарга
нисбатан битимларни ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш ҳақидаги даъво
аризаси қаноатлантирилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган муваққат бошқарувчи Соибов
Фахриддин Жовлиевичнинг банкротлик иши доирасида ўтказилган кузатув
ҳисоботи таҳлили натижаларига асосан корхона тўлов қобилиятига эга
эмаслиги, ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлиги, зарар кўриб
ишлаётганлиги, кадастр маълумотига кўра кўчмас мулк бино-иншоотлари
номида қайд этилмаганлиги кўрсатилган.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5-моддасида, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса
олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши
белгиланган.
Қонуннинг 6-моддасига кўра, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар ИПКда назарда тутилган қоидалар бўйича, Қонунда
белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан
кўриб чиқилади.
Қонуннинг
7-моддаси
биринчи
қисмига
кўра,
қарздор
пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига кредитор эга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14
августдаги 224-сон қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг
3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур
Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 27.01.2006
йилдаги “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар
томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 142-сонли Пленум
қарорининг 133-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси
лавозимига учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Соибов
Фахриддин Жовлиевич номзоди кўрсатилган. Бироқ, аризачи томонидан
2023 йил 30 январь куни судга ариза тақдим этилиб, қарздорни тўловга
қибилиятсиз деб топиш жараёни охирига етказиш учун биринчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Ачилов Абдували Норбоевич номзоди
кўрсатилиши сўралган.
Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, қарздор “Axtам-AzamatAlisher fayz-teks” хусусий корхонасини тўловга қобилиятсиз деб топишни,
биринчи тоифали суд бошқарувчиси Ачилов Абдували Норбоевични тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ
бажариш юзасидан кўрсатма беришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 112-113, 176 ва 179-моддаларини қўллаб,
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 241, 242-моддаларига
асосланиб, судқарор қилди:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор “Axtам-Azamat-Alisher fayz-teks” хусусий корхонаси тўловга
қобилиятсиз деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор “Axtам-Azamat-Alisher fayz-teks” хусусий корхонасини тугатишга
доир иш юритишни бошлаш учун биринчи тоифали суд бошқарувчиси Ачилов
Абдували Норбоевич тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва
эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга
ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш
кунидан кечикмай:
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий
судга ва прокуратура органларига;
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий
судга тақдим этиш тугатиш бошқарувчиси Ачилов Абдували Норбоевич
зиммасига юклатилсин.
Қарздор “Axtам-Azamat-Alisher fayz-teks” хусусий корхонасидан Республика
бюджетига 900 000 сўм давлат божи ва Олий суднинг депозит ҳисобрақамига
75 000 сўм ВКА (видеоконференцалоқа) харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ойлик муддатда ичида
шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибда шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Сафаров