← Назад
Решение #655488 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 45 | — | law | |
| онуннинг | 1 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2023 йил 13 февраль 4-1304-2302/132-сонли иш
Судья
О.Эргашев,
аризачи
Арнасой
туман
Давлат
солиқ
инспекциясининг, қарздор Арнасой туманидаги Арнасой туман сув
истеъмолчилар уюшмасини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган ишни А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили
И.Шодиев (ишончномага асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор Арнасой туманидаги
Арнасой туман сув истеъмолчилар уюшмасини соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси
вакили И.Шодиев ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 309.287.430 сўмни ташкил этишини,
қарздорликни ундириш чоралари кўрилганлигини, бироқ қарздорнинг етарли
пул маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ушбу қарздорлик
бугунгача ундирилмай қолганлигини, қарздорда тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида қарздор вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига мувофиқ, мазкур низони қарздор вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра аризачиниг талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Арнасой туман сув
истеъмолчилар уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилот сифатида давлат
рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг манзили Арнасой тумани, Бобур
МФЙ,
Бобур
кўчаси,
банк
реквизитлари:
ҳисоб
рақами
202080006051837720001, СТИР: 207312692, банки: АТБ “Агробанк” Арнасой
филиали, МФО 00124.
Судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 309.287.430 сўмни ташкил
этади.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Аризага илова сифатида берилган Мажбурий ижро бюроси Арнасой
туман бўлими давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ва ижросиз
қайтариш тўғрисидаги қарорига қараганда, Арнасой туман Давлат солиқ
инспекциясининг қарорига асосан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари
натижасида қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари ва мол-мулки борлиги
аниқланмаганлиги сабабли, ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарори
қабул қилинган.
Натижада қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган
309.287.430 сўм қарзи ундирилмай қолган.
Шу боис аризачи Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза
билан мурожаат қилиб, қарздор Арнасой туманидаги Арнасой туман сув
истеъмолчилар уюшмасини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Қонуннинг 1-моддасида ушбу Қонуннинг мақсади юридик ва жисмоний
шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга
қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги,
унинг амал қилиши давлат муассасаларига ва бошқа нотижорат
ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмаслиги, бундан матлубот кооперативи
ёки ижтимоий фонд шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар
мустасно эканлиги қайд этилган.
Аниқланишича, қарздор Арнасой туман сув истеъмолчилар уюшмаси
нодавлат нотижорат ташкилот сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб,
фаолиятининг асосий мақсади сув истеъмолчиларининг сувга доир
муносабатлар соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, сув объектларини
ҳамкорликда бошқариш ва ундан фойдаланишга кўмаклашиш ҳисобланади.
Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни
рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Қарздорда етарли ҳажмда ликвид мол-мулк мавжудлигидан далолат
берувчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда суд қарздорнинг илтимосномасига
кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўришни кейинга қолдиришга,
қарздорга кредиторларнинг талабларини суд томонидан белгиланган муддатда
қаноатлантиришни таклиф этишга ҳақли, бу муддат ўттиз кундан ошмаслиги
керак.
Қонуннинг 56-моддасида суд томонидан қарздорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул
қилиниши қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза қабул қилинганлиги ва (ёки) кузатув тартиб-таомили жорий
этилганлиги оқибати бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилиши
учун асос бўлиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд қарздор нодавлат нотижорат ташкилот эканлиги
ҳамда Қонуннинг амал қилиши нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ
этилмаслигини инобатга олиб, ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини
муҳокама қилиб, аризачи судларга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан
озод эканлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, олдиндан
ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажатини аризачи зиммасида
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосан ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 1, 5, 45, 55, 56-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170,
176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи Арнасой туман Давлат солиқ инспекциясининг, қарздор Арнасой
туманидаги Арнасой туман сув истеъмолчилар уюшмасини соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати аризачи Арнасой
туман Давлат солиқ инспекцияси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва
дарҳол ижрога қаратилиши лозим.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар апелляция тартибида шикоят
бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
О.Эргашев