Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/559 Дата решения 29.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 389259 Claim ID 2805544 PDF Hash fd60f09bed4db46f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖК 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
банди ва 109-моддаси банди ва 109 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 ҲУКМ 2025 йил май ойининг 29 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, «3-ЧархКамолон» МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Х.Нарбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Р.Равшанов ва унинг ҳимоячиси “Jus Cogens” адвокатлик фирмаси адвокати Г.Ашурова, судланувчи Б.Мухторов ва унинг ҳимоячиси “Lawyer-Alikariev” адвокатлик бюроси адвокати Н.Аликариев, Равшанов Раҳматуллоҳ Камолиддин ўғли ва Мухторов Бобомурод Хамдам ўғлига оид №1-1006-2504/559-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Равшанов Раҳматуллоҳ Камолиддин ўғли (Ravshanov Rahmatulloh Kamoliddin o’g’li), 08.02.2005 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, бўйдоқ, харбий хизматга мажбур, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Шуҳрат” МФЙ, 55-уй, 21-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 14.05.2025 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган, Мухторов Бобомурод Хамдам ўғли (Muxtorov Bobomurod Xamdam o’g’li), 12.03.2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, харбий хизматга мажбур, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси 2-қисмининг “и” банди ва 109-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 59моддасига асосан 3 йил 1 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 2 йилу 7 ой 15 кунни ташкил қилади, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Дўмбробод МФЙ, 4-уй, 98-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 14.05.2025 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган. Суд, судланувчилар ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Судланувчи Равшанов Раҳматуллоҳ Камолиддин ўғли танишии Мухторов Бобомурод Хамдам ўғли билан бир гуруҳга бирлашиб, 2025 йилнинг 18 февраль куни соат 23:40ларда Чилонзор тумани Кўтарма МФЙ, 11а-уй олд томонида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқаро Ҳайдаров Шаҳзод Бобохон ўғли билан ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолиб, Ш.Ҳайдаровни юз соҳаси ва танасининг турли жойларига қўллари билан уриб, дўппослаш орқали тан жароҳат етказиб, безорилик жиноятини содир қилишган. Ўзбекистон Ресспубликаси ССВ РСТЭИАМ Тошкент шаҳар филиалининг 19.02.2025 йилдаги 1181-Х-Йўл-сонли эксперт хулосасига кўра, Ш.Ҳайдаровнинг танасида, юқори лаб шиллиқ қавати (ички юзаси)ни эзилиб йиртилган (тикилган) яраси каби жароҳатлар аниқланганлиги, аниқланган тан жароҳатлари соғликнинг қисқа, яъни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган “ЕНГИЛ” тан жароҳатлари турига киришлиги аниқланган. Судланувчи Р.Равшанов суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, айбига тўлиқ иқрорлигини маълум қилиб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2025 йил 18 февраль куни соат 23-30 ларда танишлари Б.Мухторов, Камила, Рухшона ва опаси Сабоҳат билан биргаликда Чилонзор тумани 10-мавзе ҳудудида жойлашган “Номдор” умумий овқатланиш жойига боришаётган вақтида, шу ерда тўхтаб турган “Ласетти” 75Т235NA давлат рақамли автомашина ҳайдовчиси кейинчалик таниган Ҳайдаров Шаҳзод опаси Сабоҳатга гап отгандай бўлганлигини, шунда Б.Мухторов билан Шаҳзодни олдига боришганини, уни машинадан тушириб, юзига бир мушт урганлигини, шундан сўнг Ш.Ҳайдаровни бино орқа қисмига олиб ўтиб, Б.Мухторов билан биргаликда уриб, тан жароҳати етказганлигини, ҳозирда содир қилган қилмишидан пушаймондалигини билдириб, оилавий шароитини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўради. Судланувчи Б.Мухторов суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, айбига тўлиқ иқрорлигини маълум қилиб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2025 йил 18 февраль куни соат 23-30 ларда танишлари Р.Равшанов, Камила, Рухшона ва Сабоҳат билан биргаликда Чилонзор тумани 10-мавзе ҳудудида жойлашган “Номдор” умумий овқатланиш жойига боришаётган вақтида, шу ерда тўхтаб турган “Ласетти” русумли 75Т235NA давлат рақами бўлган автомашина ҳайдовчиси кейинчалик таниган Ҳайдаров Шаҳзод таниши Сабоҳатга гап отгандай бўлганлигини, шунда Р.Равшанов билан Шаҳзодни олдига боришганини, уни машинадан туширишганини, Р.Равшанов тўсатдан Шаҳзодни юзига бир мушт урганлигини, шундан сўнг Ш.Ҳайдаровни бино орқа қисмига олиб ўтиб, Р.Равшанов билан биргаликда уриб, тан жароҳати етказганлигини, ҳозирда содир қилган қилмишидан пушаймондалигини билдириб, оилавий шароитини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Ш.Ҳайдаров суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан дастлабки терговдаги кўрсатмалари ўқиб эшиттирилганда қуйидагилар маълум бўлди, яъни у 2025 йил 18 февраль куни соат 23-30 ларда ўзига тегишли бўлган “Ласетти” русумли 75Т235NA давлат рақамли автомашинада киракашлик қилиб юрганлигини, Чилонзор тумани 10-мавзеси ҳудудида жойлашган “Номдор” умумий овқатланиш шаҳобчиси рўпарасида нотаниш уч нафар қизлар турганлигини кўриб, уларни олдига тухтаб, такси керак ёки керак эмаслигини сўраганлигини, шу пайтда кейинчалик таниган Р.Равшанов ва Б.Мухторовлар уни олдига келиб, ҳеч бир сабабсиз “нега қизларга гап отяпсан” деб, автомобилидан тушириб, юзига уришганлигини, шундан сўнг бино орқа қисмига олиб ўтишиб, иккаласи уни тўғри келган жойига қўллари билан уриб тан жароҳати етказганлигини, жиддий тан жароҳати олмаганлиги сабабли судланувчиларга нисбатан даъво эътирози йўқлигини, уларга нисбатан қонуний енгиллик беришни билдириб ўтган. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчилар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни, ҳамда тергов материалларини синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчилар Р.Равшанов ва Б.Мухторовнинг айби судланувчи ва жабрланувчиларнинг суд мажлисида берган кўрсатувларидан ташқари ИИО ходимларининг ҳужжатлари, кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси, суд тиббий экспертиза хулосаси ва иш хужжатларига қўшиш хақидаги қарори, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, Равшанов Раҳматуллоҳ Камолиддин ўғли ва Мухторов Бобомурод Хамдам ўғлининг “безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш” да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Суд, судланувчи Р.Равшановга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, ҳаракатларидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, унинг айбига иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонда эканлиги, ёшлигини ва оилавий шароитини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, жиноят содир этилиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, ЖК 277-моддаси 2қисми билан модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, судланувчи Б.Мухторовга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, ҳаракатларидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, унинг айбига иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонда эканлиги, ёшлигини ва оилавий шароитини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, жиноят содир этилиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, ЖК 277-моддаси 2қисми билан модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 60-моддаси тартибида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади. Суд жабрланувчига мазкур жиноят иши юзасидан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай моддий ҳамда маънавий зарар юзасидан келгусида тегишли тартибда фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛДИ Равшанов Раҳматуллоҳ Камолиддин ўғли (Ravshanov Rahmatulloh Kamoliddin o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага асосан 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. К.Равшановга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Шуҳрат” МФЙ, 55-уй, 21-хонадонда ўташ белгиланиб: -ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш; -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик. Р.Равшановнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Р.Равшановнинг яшаш жойидаги туман ИИО ФМБга юклатилсин. 5 Р.Равшановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин. Р.Равшановга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Мухторов Бобомурод Хамдам ўғли (Muxtorov Bobomurod Xamdam o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага асосан 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан Б.Мухторовга узилкесил ўташ учун 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Б.Мухторовга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Дўмбробод МФЙ, 4-уй, 98-хонадонда ўташ белгиланиб: -ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш; -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик. Б.Мухторовнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Б.Мухторовнинг яшаш жойидаги туман ИИО ФМБга юклатилсин. Б.Мухторовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин. Б.Мухторовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Жабрланувчига мазкур жиноят иши юзасидан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай моддий ва маънавий зарар юзасидан келгусида тегишли тартибда фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкумлар ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья Аслига тўғри_________________ (имзо) Ф.Абдушукуров Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович