← Назад
Решение #655525 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 169 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 февраль 4-1107-2201/3825-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ------ раислигида,
судья ёрдамчиси -------- котиблигида, даъвогар вакили --------(11.01.2023 йилдаги 01/002-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили давлат ижрочиси ---- (18.01.2023 йилдаги 10-23/23-сонли
ишончнома асосида), (учинчи шахс вакиллари иштирокисиз)
иштирокида, даъвогар “--------------” МЧЖ ҚКнинг жавобгар Мажбурий
ижро бюроси -------------- ҳисобидан 121 185 091 сўм асоссиз ундирилган
пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 19.02.2021 йилдаги
4-1107-2102/104-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар “--------------”
МЧЖ ҳисобидан даъвогар “--------------” МЧЖ фойдасига 5 193 855 194 сўм
асосий қарз, 727 139 728 сўм фоиз, 138 241 798 сўм давлат божи ва 17
840 сўм почта харажати ундирилган.
Ушбу ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро ҳужжати
ундирувчи “--------------” МЧЖ томонидан мажбурий ижро ҳаракатларини
амалга ошириш учун мажбурий ижро бюроси --------------га юборилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси ------------- томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, “--------------” МЧЖ
ҚКдан 121 185 091 сўм ижро йиғими ундирилган.
Шундан сўнг даъвогар “--------------” МЧЖ ҚК (“--------------”
МЧЖнинг ҳуқуқий вориси) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
суднинг қарори бўйича ундирув белгиланган қарздорлик юзасидан
ундирувчи ва қарздор ўзаро келишувга келганлигини, келишувга кўра
ҳал қилув қарорига асосан ундириш белгиланган қарздорлик бўйича
қарздор томонидан устама тўлаш шарти билан бўлиб тўлашга
келишилганлиги ва ушбу келишув асосида суднинг ҳал қилув қарори
ихтиёрий ижро қилинганлиги, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга
оширилмаганлиги, бироқ жавобгар томонидан асоссиз равишда ижро
қаноатлантиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 06 февралдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида “--------------” МЧЖ жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим қилиб,
даъво аризасини қувватлаб, суддан уни иш юритишга қабул қилишни ва
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг
даъво талаблари миқдорини ошириш тўғрисидаги қўшимча даъво
аризасига ва даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, суддан уни
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Учинчи шахс “--------------” МЧЖ вакили суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган.
Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган
манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат
кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддалари талабларидан келиб чиқиб,
ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган
хулосага келди.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги
аризасини қайтаришни ва даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топди.
ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар
даъвонинг
асосини
ёки
предметини
ўзгартиришга,
даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга, даъводан
тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Ушбу кодекснинг 169-моддасига кўра суднинг ишда иштирок
этувчи
шахсларнинг
аризалари
ва
илтимосномаларини
қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш
ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд
ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
Мазкур қўшимча даъво аризаси ИПК талабларига риоя қилинган
ҳолда судга тақдим қилинмаган. Қўшимча даъво ариза ваколатли шахс
томонидан имзоланмаган ва аризага аризани имзолаш ваколатини
тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг қўшимча даъво аризасини
қайтаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари зиён етказиш
натижасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ишдаги ҳужжатларга кўра Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судининг 19.02.2021 йилдаги 4-1107-2102/104-сонли ҳал қилув
қарорига асосан жавобгар “--------------” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “-------------” МЧЖ фойдасига 5 193 855 194 сўм асосий қарз, 727 139 728 сўм
фоиз, 138 241 798 сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта харажати
ундирилган.
Ушбу ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро ҳужжати
ундирувчи “--------------” МЧЖ томонидан мажбурий ижро ҳаракатларини
амалга ошириш учун мажбурий ижро бюроси --------------га юборилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси ------------- томонидан 2022 йил 19 майда ижро иши қўзғатилган, 2022 йил 30 май
куни суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундириш белгиланган
5 193 855 194 сўм асосий қарз, 727 139 728 сўм фоиз, 138 241 798 сўм
давлат божи ва 17 840 сўм почта харажати жами 6 059 254 560 сўмнинг 2
фоизи 121 185 191 сўм миқдорда ижро йиғими ундириш тўғрисида
қарор қабул қилинган ва шу куни жамиятнинг ҳисоб-рақамидаги пул
маблағларидан 121 185 091 сўм ижро йиғими ундирилган.
Давлат ижрочисининг 2022 йил 10 сентябрдаги қарорига асосан
ушбу ижро иши амалда ижро этилганлиги сабабли ижро иши юритиш
тамомланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг
41-моддасига асосан ижро ҳужжати амалда ижро этилганда ижро иши
юритиш тамомланади.
Ижро иши юритиш тамомланганидан сўнг давлат ижрочиси
қарздордан ижро йиғимини ундиради. Ижро иши юритиш тамомланган
тақдирда, ижро йиғими фақат ижро ҳужжатининг мажбурий тартибда
ижро этилган қисми бўйича ундирилади.
Бироқ мазкур ҳолатда ижро иши юритиш 10.09.2022 йилда
тамомланган бўлса-да, ижро йиғими 30.05.2022 йилда ундирилган.
Шунингдек ишдаги ҳужжатлардан кўринишича “--------------”
МЧЖнинг “--------------” МЧЖ олдида 15.04.2021 йил куни ҳолатида
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 19.02.2021 йилдаги 41107-2102/104-сонли ҳал қилув қарорига асосан ундириш белгиланган
қарздорлик билан бирга жами 11 231 270 353 сўм қарздорлиги мавжуд
бўлган.
“--------------” МЧЖ ва “--------------” МЧЖ ўртасида 15.04.2021 йилда
ушбу 11 231 270 353 сўм қарздорликни 30.04.2021 йилдан 30.09.2021
йилга қадар 16 фоиз устама тўлаш орқали 13 028 273 609 сўм қилиб
қайтариш шарти билан қарзни бўлиб тўлашга келишилган.
Аниқланишича ушбу келишувга асосан “--------------” МЧЖ ҳуқуқий
вориси “--------------” МЧЖ ҚК томонидан жами 13 028 273 609 сўм пул
маблағлари “--------------” МЧЖга ихтиёрий тўлаб берилган.
Бундан ташқари ундирувчи “--------------” МЧЖ томонидан
мажбурий ижро бюроси --------------га ариза тақдим қилиниб, Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судининг 19.02.2021 йилдаги 4-1107-2102/104сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар “--------------” МЧЖ ҳисобидан
даъвогар “--------------” МЧЖ фойдасига 5 193 855 194 сўм асосий қарз,
727 139 728 сўм фоиз, 138 241 798 сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта
харажати ундириш белгиланган ижро ҳужжати бўйича 30.05.2022 йилда
қўзғатилган ижро ишини тўхтатишни сўраган ва давлат ижрочисининг
02.06.2022 йилдаги қарори билан ижро иши юритиш тўхтатилган.
Бироқ 30.05.2022 йил асоссиз равишда “--------------” МЧЖ ҚКдан
121 185 091 сўм ижро йиғими ундирилган.
Шунингдек Қонуннинг 12-моддасига асосан ижро иши
юритишдан тарафларнинг бири чиқиб кетган тақдирда (ундирувчи ёки
қарздорнинг вафот этиши, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши,
бошқа шахс фойдасига талаблардан воз кечилиши, қарзни бошқа шахсга
ўтказилиши ва шу кабилар) давлат ижрочиси ўз қарори билан ана шу
тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан қонунда белгиланган тартибда
алмаштириши шарт. Амалга оширилган барча ҳаракатлар чиқиб кетган
тараф учун қай даражада мажбурий ҳисобланган бўлса, унинг ўрнига
ижро иши юритишга кирган ҳуқуқий ворис учун ҳам шу даражада
мажбурийдир.
Мазкур ҳолатда Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг
19.02.2021 йилдаги 4-1107-2102/104-сонли ҳал қилув қарорига асосан
жавобгар “--------------” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “--------------” МЧЖ
фойдасига 5 193 855 194 сўм асосий қарз, 727 139 728 сўм фоиз, 138 241
798 сўм давлат божи ва 17 840 сўм почта харажати ундирилган.
Суднинг ушбу ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро ҳужжати
бўйича ижро йиғими “--------------” МЧЖ ҚК ҳисоб-рақамидаги пул
маблағлари ҳисобидан ундирилган.
Бироқ давлат ижрочисининг қарори билан ҳуқуқий ворис
алмаштирилмасдан туриб асоссиз равишда “--------------” МЧЖ ҚКдан
121 185 091 сўм ижро йиғими ундирилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2007
йил
01 ноябрдаги ПҚ-722-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Ижро
йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
3-бандига кўра давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатини мажбурий
ижро этиш чоралари қўлланилганда қарздордан мулкий характердаги
ижро ҳужжатлари бўйича ундирув суммаси базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 000 бараваридан ошмаган тақдирда ундирилаётган
сумманинг 5 фоизи миқдорида, ундирув суммаси базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 000 бараваридан ошган тақдирда ундирилаётган
сумманинг 2 фоизи миқдорида ижро йиғими ундирилади.
Ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш муддати
тугагандан кейинги кундан давлат ижрочиси томонидан чиқарилган
қарор ижро йиғимини ундириш учун асос бўлади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонидаҳам ушбу қоида
белгиланган.
Даъвогарга хизмат кўрсатувчи банк томонидан тақдим қилинган
маълумотномага кўра мажбурий ижро бюроси -------------- томонидан “-------------” МЧЖ ҚКнинг ҳисоб-рақамидан жами 1 439 196 757 сўм пул
маблағлари ечиб олинган. Ушбу пул маблағларининг 1 000 000 000 сўм
қисми “--------------” МЧЖ ҚКнинг солиқ қарзига ўтказиб берилган,
313 511 666 сўм қисми “--------------” МЧЖ ҚКнинг ўзига қайтарилган,
121 118 091 сўм қисми эса ижро йиғими учун олиб қолинган.
Бундан кўринадики, Мажбурий ижро бюроси -------------томонидан юқоридаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирув амалга
оширилмаган, ижро ҳужжатлари мажбурий тартибда ижро этилмаган.
Ваҳоланки, ижро йиғими фақат ижро ҳужжатининг мажбурий
тартибда ижро этилган қисми бўйича ундирилади.
Бироқ, мазкур ҳолатда Мажбурий ижро бюроси -------------томонидан жамиятдан 121 185 091 сўм пул маблағлари ижро йиғими
учун ечиб олинган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги тўпланган ҳужжатлар, ёзишма хатлар,
тўлов топшириқномалари ва бошқа далиллар билан, қолаверса суд
мажлисида тарафларнинг берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини
топди.
Шунга кўра суд мазкур ҳолатда даъвогардан 121 185 091 сўм пул
маблағи асоссиз ечиб олинган деб ҳисоблайди.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан 121 185 091 сўм асоссиз
ечиб олинган пул маблағларини даъвогар ҳисобига ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин суд, даъво талабларини қаноатлантиришни, ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186, 192моддаларига амал қилиб, суд
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш
тўғрисидаги аризаси қайтарилсин.
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар Мажбурий ижро бюроси -------------ҳисобидан
даъвогар “--------------” МЧЖ ҚК ҳисобига
121 185 091 сўм асоссиз
ундирилган пул маблағи, 1 211 850 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори эълон қилинган кундан бошлаб бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
--------------