Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/258 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI MAXSUS MUHANDISLIK-QURILISH BOSHQARMASI" Ответчик / Подсудимый "AXROR - FAYZ" фермер хўжалиги
Source ID 1039648 Claim ID 3126134 PDF Hash 882c7bfe1905756c... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 242-моддаси аролик кодекси 242 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 февраль 4-1104-2301/258-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Р.Хакимов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) ва жавобгарнинг вакили М.Турматов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – “ХХХ” жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 800 000 сўм асосий қарз, 5 400 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “ХХХ” Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 800 000 сўм асосий қарз, 5 400 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган механизация ишлари ҳамда хизматлари учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, суд муҳокамаси кунига қадар 10 800 000 сўм асосий қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, жавобгар қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни тўлиқ ва даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралган пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ундириб сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасидаги талабидаги қарздорлик, аслида жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалигининг даъвогар олдида 10 800 000 сўм асосий қарздорлиги борлигини тан олиб, асосий қарздорликни тўлаб беришлигини айтиб, жавобгардан ундирилиши сўралган пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатларига асосан рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги 1 асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда даъво талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига биноан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар, жавобгар вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар – “ХХХ” ва жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 4 октябрда 74Т/1/10-сонли “Механизация хизматлари кўрсатиш шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ, “Бажарувчи” – “ХХХ”, “Буюртмачи”нинг – “ХХХ” фермер хўжалигининг буюртмаси биноан механизация ишларини бажариш (аниқланишича ер майдонини шудгорлаш ва молалаш ишларини бажариш) мажбуриятини олиш, “Буюртмачи” – “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан эса ушбу хизмат (иш)ларни қабул қилиб олиш ва келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлашга ўзаро келишишган. “Бажарувчи” – “ХХХ” томонидан “Буюртмачи” – “ХХХ” фермер хўжалигига жами 11 500 000 сўмлик механизация ишларини бажарилган (аниқланишича ер майдонини шудгорлаш ва молалаш ишларини бажарилган). Ушбу ҳолат, томонлар ўртасида тузилиб тасдиқланган 09.11. 2021 йилдаги №72-сонли ҳисоб-фактура ва “Бажарилган ишлар далолатномаси”га асосан аниқланди. Бироқ, жавобгар томонидан шартномага асосан 700 000 сўм тўлов амалга оширилиши натижасида даъвогарнинг олдида 10 800 000 сўм (11 500 000 сўм – 700 000 сўм) қарздорликка йўл қўйганлиги аниқланди. Суд муҳокамасида тарафларнинг вакиллари иштирокида ҳисобкитобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 10 800 000 сўм миқдорида эканлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, 2 улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар – “ХХХ” жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 800 000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасига ва шартноманинг 6.5-бандига кўра, берилган уруғлик ҳақини тўламаганлиги учун, жавобгар ҳисобидан 5 400 000 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра, бажарилган механизация ишлари учун (ер майдонини шудгорлаш ва молалаш ишлари) ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд 3 алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 1 900 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда даъво талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбулардан келиб чиқиб, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини, ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар – “ХХХ” фойдасига 10 800 000 сўм асосий қарз, 1 900 000 сўм пеня, 324 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. 4 Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Н.Равшанов 5