← Назад
Решение #655597 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 483 | — | law | |
| ги кодекс | 27 | — | code_article | |
| суд томонидан ИПК | 177 | — | law | |
| ФКнинг | 989 | — | law | |
| ФКнинг | 990 | — | law | |
| Зарар ушбу Кодекс | 15 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2004-2201/956-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
судья Н.Зоиров кўрган
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Болтаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва
Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Бухоро вилоят судининг ходими А.Саноев, Олот туман фермер, деҳқон
хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Р.Жумаев (ишончномага
асосан), “Жалол Строй Маркет” МЧЖ вакиллари Э.Қуватов (раҳбар), Ш.Идиев
(ишончномага асосан)лар иштирокида, Олот туман фермер, деҳқон хўжалиги
ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Жалол Строй Маркет” МЧЖ ва
Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимидан асоссиз орттирилган
260 358 710 сўм ва банк хизмати учун 1 302 394 сўм зарар, жами
261 661 104 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан “Жалол Строй Маркет” МЧЖ
томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 07 июлдаги
4-2002-2101/486-сонли иш бўйича “Томорқа хизмати” МЧЖдан “Жалол строй
маркет” МЧЖ фойдасига 241 000 000 сўм асосий қарз, 14 000 000 сўм пеня,
олдиндан тўланган 19 600 сўм почта харажати, жами 255 019 600 сўм,
шунингдек республика бюджетига 5 300 000 сўм давлат божи ундирилган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 2021 йил 09 августда ижро варақаси
берилган.
Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлими томонидан асоссиз
равишда 2021 йил 12 октябрдаги 12191510-сонли инкассо топшириғи билан
20 000 000 сўм, 12191509-сонли инкассо топшириғи билан 5 300 000 сўм,
12191508-сонли инкассо топшириғи билан 235 058 709,65 сўм, жами
260 358 709,65 сўм пул маблағлари Олот туман фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Кенгашидан ундирувчи “Жалол строй маркет” МЧЖ
фойдасига ундирилган. Ваҳоланки, ижро ҳужжати бўйича жами
260 319 600 сўм пул маблағи (241 000 000 сўм асосий қарз, 14 000 000 сўм
пеня, 19 600 сўм почта харажати ва 5 300 000 сўм давлат божи) “Томорқа
хизмати” МЧЖдан ундирилиши лозим бўлган.
Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимининг Олот туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашидан асоссиз равишда
жами 260 358 709,65 сўм пул маблағларини ундириши натижасида хизмат
кўрсатувчи банк томонидан мазкур суммага 1 302 393,55 сўм банк хизмати
ҳисобланиб, унинг ҳисобрақамидан ечиб олинган ва даъвогарга шунча
миқдорда зарар етказилган.
Олот туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Жалол Строй Маркет” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ва Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимидан (бундан
буён матнда МИБ деб юритилади) асоссиз орттирилган 260 358 710 сўм ва
банк хизмати учун 1 302 394 сўм зарар, жами 261 661 104 сўм ундиришни
сўраган.
Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 260 358 710 сўм асоссиз орттирилган пул маблағи, жавобгар
Мажбурий ижро бюроси Олот туман бўлимидан даъвогар фойдасига
1 302 394 сўм зарар, олдиндан тўланган 5 233 222 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажати ундирилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 21 декабрдаги қарори билан Қоракўл туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Кассация шикоятида МИБ томонидан 4-2002-2101/486-сонли иш
бўйича жавобгар фойдасига “Томорқа хизмати” МЧЖдан 255 019 600 сўм
ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан ҳаракат қилганлиги, бунда МИБ
“Суд ҳужжатлари ва бошқар органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги қонуннинг 483-моддасига асосланганлиги, яъни ижро қарздор
юридик шахснинг мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг пул
маблағлари ва бошқа мол-мулкларига қаратилиши мумкинлиги, бироқ суд
бунга баҳо бермаганлиги, шунингдек биринчи инстанция суди МИБ
ижрочисининг хатти-ҳаракатлари “Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисида”ги кодекснинг 27-моддасига асосан ғайриқонуний деб
топилганми, йўқми буни аниқламаганлиги, апелляция инстанцияси суди ҳам
бу ҳолатларга эътибор қаратмасдан шикоятни бир томонлама кўриб
чиққанлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиб,
даъвони рад қилишни сўраган.
Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб,
“Томорқа хизмати” МЧЖ ҳисобига бажарилган ишлар туман ҳокимлиги ва
Кенгаш раҳбариятининг топшириғига асосан бажарилганлиги, Кенгаш
кейинчалик бажарилган ишларни тўлаб беришга ваъда берганлиги учун
ишлар бажарилганлиги, “Томорқа хизмати” МЧЖ аслида Кенгашнинг
таркибидаги ташкилот эканлиги, қарздорлик шу сабабдан асосли равишда
кенгашдан ундирилганлиги, суд ҳужжатларини бекор қилиб даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Даъвогар вакили шикоят асоссизлиги, пул даъвогардан асоссиз
ундирилганлиги, “Томорқа хизмати” МЧЖ алохида юридик шахс эканлиги,
унинг мажбуриятлари юзасидан Кенгаш жавоб бермаслиги, бажарилган
ишларни МЧЖ қабул қилиб олганлиги ва ундирув айнан МЧЖга қаратилиши
лозим бўлса-да, ижрочи томонидан ундирув асоссиз равишда кенгашга
қаратилганлиги, судлар томонидан жавобгардан асоссиз орттирилган
бойлик сифатида жавобгарга ундирилган маблағни қайтариш ҳақида тўғри
тўхтамга келинганлиги сабабли шикоятини қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
МИБ суд мажлиси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва шикоят юзасидан ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни МИБнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини эшитиб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни,
жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли
қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга
риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор
қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан
ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал
этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши
мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 989-моддаси биринчи қисмида юридик шахс ёхуд фуқаро ўз
ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида
етказган зарарни қоплаши белгиланган.
ФКнинг 990-моддасининг биринчи қисмига асосан давлат
органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга
хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар,
улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида
қопланиши лозим.
Зарар ушбу Кодекснинг 15-моддасида назарда тутилган тартибда
қопланади.
Биринчи инстанция суди ФКнинг 1023, 985 ва 989-моддаларига
асосланган ҳолда асоссиз эгаллаб олинган маблағни жавобгар ҳисобидан
даъвогарга қайтариши, зарарни эса МИБ Олот туман бўлимидан даъвогарга
қайтариш ҳақида барвақт хулосага келган.
Мазкур ҳолатда “Томорқа хизмати” МЧЖдан ундирилиши лозим бўлган
қарз даъвогардан жавобгарга ундирилишида жавобгарнинг айби бор
йўқлигига биринчи инстанция суди томонидан аниқлик киритилмаган. Пул
маблағлари МИБ томонидан даъвогарнинг ҳисобрақамидан 2021 йил
11 октябрда қўзғатилган 200721013640-сонли ижро иши доирасида
МИБнинг ҳисобрақамига олиниб, кейинчалик ушбу маблағлар жавобгарга
тўлаб берилганлиги ҳолатлари биринчи инстанция суди томонидан инобатга
олинмаган.
Ишга илова қилинган даъвогарнинг ҳисобрақамларидаги банк
айланмалари ҳақидаги банк маълумотномасига асосан (и.в. 26,7) МИБ
томонидан 2021 йил 11 октябрда ижро иши қўзғатилганидан сўнг
даъвогарнинг ҳисобрақамига 2021 йил 12 октябрь куни Бухоро вилоят
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашидан
даъвогарнинг ҳисобрақамига 260 400 000 сўм маблағи “кўзда тутилмаган
харажатлар учун қайтариб бериш шарти билан кўчирилган”лиги ва шу куни
ушбу маблағнинг 260 358 709,7 сўми МИБ ҳисобрақамига ундирилганлиги,
даъвогар МИБга тўловларни амалга ошириш учун ижро ҳужжатида
ундирилиши кўрсатилган маблағларни вилоят ташкилотидан ўз
ҳисобрақамига вақтинчалик олиб турган бўлиши мумкинлиги, даъвогар ўз
ҳуқуқлари бузилганлигини 2021 йил 12 октябрда билган бўлишига
қарамасдан, 2022 йил октябрь ойига қадар ўз ҳуқуқларини тиклаш учун судга
мурожаат қилмаганлиги, МИБ суд ижро ҳужжатида қарздор сифатида
кўрсатилмаган шахсдан ундириш ҳақида ижро иши қўзғатиб, ушбу ижро
ҳужжатига асосан даъвогардан жавобгар фойдасига 260 358 710 сўмни
асоссиз равишда ундирганлиги ҳолатига биринчи инстанция суди томонидан
тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Ўз навбатида апелляция инстанциси суди томонидан юқорида
келтирилган ҳолатларга эътибор қаратилмасдан ҳамда иш учун муҳим
аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ хажмда аниқланмасдан, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз тўхтамга келинган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг учинчи бандига асосан кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
5
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб
чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини ўз ўрнида қўллаши, МИБнинг ҳуқуқий ҳолатига аниқлик
киритиши, лозим бўлса ишга тегишли ғазначилик бошқармасини жалб
қилиши, иш юзасидан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, ишни
судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиши лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 299, 301-304-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ и л д и:
Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
“Жалол Строй Маркет” МЧЖнинг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
Т. Аннаева
Б. Убайдуллаев