Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2205/1833 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ходжаев Рахим Салимович Ответчик / Подсудимый Заркон МЧЖ раҳбари Ходжаева Халима Салимовна
Source ID 1024291 Claim ID 3073906 PDF Hash 7b2b2d3d1a2674b7... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2205/1833-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ф.Муродов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Кодирова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, даъвогар Ходжаев Рахим Салимовичнинг иштирокида, ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Ходжаев Абдурахмон Рахимовични жалб қилган ҳолда, даъвогар Ходжаев Рахим Салимовичнинг жавобгарлар “Заркон” масъулияти чекланган жамияти ва таъсисчи Ходжаева Ҳалима Салимовнага нисбатан 2019 йил 12 декабрдаги 1-сонли “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномаси, 2019 йилдаги таъсис шартномасини ва 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарори устидан Ходжаев Рахим Салимовичнинг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида Бухоро вилоят судининг ходими А.Санаевнинг қўмаклашувида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Заркон” масъулияти чекланган жамияти Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2006 йил 17 январда 33-реестр рақами давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди 500 000 сўмни ташкил қилиб, мазкур улуш таъсисчилари Ходжаев Рахим Салимовичга 250 000 сўм (50%) ва Ходжаева Ҳалима Салимовнага 250 000 сўм (50%) тақсимланган. “Заркон” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2017 йил 22 ноябрдаги умумий йиғилиш қарори билан жамиятнинг устав фонди миқдори кўпайтирилиб, 1 Р.Ходжаевнинг улуши 44 664 000 сўм (99,4%) ва Х.Ходжаеванинг улуши 250 000 сўм (0,6%) этиб белгиланган. 2019 йил 12 декабрда Р.Ходжаев ва Х.Ходжаева ўртасида 1-сонли “Заркон” масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги улушнинг олдисотди шартномаси тузилган. Унинг шартларига кўра сотувчи Р.Ходжаев ўзига тегишли бўлган жамиятнинг устав фондидаги 99,4% улушини сотиб олувчи Х.Ходжаевага мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи эса ушбу мулкни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Р.Ходжаевнинг жамият устав фондидаги 99,44% 44 664 000 сўмлик улуши баҳоси 10 000 000 сўмни ташкил этиши келишилган. Шартномада тўлов шакли товар моддий бойликлари билан амалга оширилиши белгиланган. 2019 йил 12 декабрь кунида тарафлар ўртасида топшириш далолатномаси имзоланган. “Заркон” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2019 йил 12 декабрдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарори билан даъвогар жамиятнинг таъсисчилар сафидан чиқарилган, Р.Ходжаевга тегишли улуш таъсисчи Х.Ходжаевага ўтказилиб, унинг улуши 100 фоиз - 44 914 000 сўм пул маблағлари, мол-мулк ва товар моддий бойликлари кўринишида эканлиги белгиланган. “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг янги таҳрирдаги устави 2019 йил 12 декабрда Бухоро шахар давлат хизматлари марказида 222703-сон билан рўйхатдан ўтказилган. Кейинчалик, “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 18 декабрдаги таъсисчиларнинг умумий йиғилиш 2-сонли қарори билан жамиятнинг устав фонди кўпайтирилиб, Ходжаев Абдурахмон Рахимович 13 612 000 сўмлик улуш билан таъсисчилар сафига киритилган, таъсисчи Х.Ходжаева улуши 89,62 фоиз - 117 560 0000 сўмга оширилган. Мазкур янги таҳрирдаги устав Давлат хизматлари маркази Бухоро шаҳар бўлимида рўйхатга олинган. Ходжаев Рахим Салимович (матнда даъвогар деб юритилади) Х.Ходжаева унинг касаллиги сабабли ишончига кириб, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида хужжатларни амалдаги қонун талабларига зид равишда тузиб, унга имзо қўйдирганлигидан норози бўлиб, жавобгарлар Ходжаева Ҳалима Салимовнага (матнда жавобгар деб юритилади) ва “Заркон” масъулияти чекланган жамиятига (матнда Жамият деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2019 йил 12 декабрдаги 1-сонли “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномаси, 2019 йилдаги таъсис шартномасини ва 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 5 сентябрдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси Ходжаев Абдурахмон Рахимович жалб қилинган. 2 Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган. Даъвонинг 2019 йил 12 декабрдаги жамият таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаби бўйича даъво муддати қўлланилиб, ушбу даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Даъвонинг 2019 йил 12 декабрдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогардан республика бюджетига 7 995 000 сўм давлат божи ва Олий суд депозит ҳисоб рақамига 21 600 сўм почта харажати ундирилган, даъвогар олдиндан тўлаган 1 005 000 сўм давлат божи ва 2 400 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилган. Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарори билан даъвогар Ходжаев Рахим Салимовичнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2019 йил 6 декабрдаги ҳукми билан озодликка чиққанидан сўнг, синглиси Ҳ.С.Ходжаева таъсисчиси ўзи бўлган “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилигини унинг номига вақтинча расмийлаштириб қўйишини, акс ҳолда Бухоро шаҳар ва Бухоро вилоят прокуратуралари томонидан жамиятни хусусийлаштириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни бекор қилиш, жамиятнинг бино-иншоатларни давлат эгалигига қайтарилиши ҳақида даъво ариза киритилиши тўғрисида у қамоқда бўлган даврида айрим раҳбарлар унга билдиришганлиги, унга нисбатан таъқиблар тугаганидан сўнг жамиятнинг таъсисчилигини ўзига қайтариб беришини унга айтиб алдаб, ишонтириб ўзи томонидан олдиндан расмийлаштириб келинган бир неча ҳужжатларга яшаш уйига имзо қўйдириб олганлиги, “Заркон” масъулияти чекланган жамиятидаги улуши онаси Ф.Ходжаеванинг васиятномаси орқали берилганлигини, улушни Х.Ходжаевага ўтказилишида амалдаги қонун талаблари бузилганлигини, жамиятдаги улушидан олди-сотди шартномасига кўра воз кечиши кўрсатилганлиги қонунга зид эканлигини, сотиш ва воз кечиш алоҳида ҳаракат эканлигини, Х.Ходжаева уни алдаб, касаллигидан фойдаланиб 44 664 000 сўмлик улушни қонун талабларига зид равишда номинал қийматдан паст нархда 10 000 000 сўмга олди-сотди шартномасини имзолатиб олганлигини, Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йил 30 июлдаги маълумотномасида унда “Бош мия кистаси” ташхиси қайд этилганлиги, қамоқдан озод бўлганидан сўнг соғлиги ҳолатига кўра у даврда ўз ҳаракатларини моҳиятини яхши (тўғри) англаб билмаганлиги, 2019 йил 12 декабрь кунидаги умумий йиғилиш 3 ўтказилганлиги кўрсатилган бўлса-да, амалда бундай йиғилиш умуман ўтказилмаганлиги ҳамда бошқа важларини келтириб, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарорини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, шунингдек Ҳ.С. Ходжаеванинг тегишли жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар кассация шикоятида келтирилган важларини ҳамда қўшимча важларини билдириб, шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Ходжаева Ҳалима Салимовна, Ходжаев Абдурахмон Рахимович суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ходжаева Ҳалима Салимовна, Ходжаев Абдурахмон Рахимович вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарорини ўзгартиришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, 2021 йил 25 февралда Ходжаев Рахим Салимович Бухоро туманлараро иқтисодий судига Ходжаева Ҳалима Салимовнага нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, улар ўртасида тузилган 2019 йил 12 декабрдаги 1-сонли Жамиятнинг устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 мартдаги 4-2001-2104/427-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогар Р.С.Ходжаевнинг даъво талабини қаноатлантириш 4 рад этилган. Аниқланишича, мазкур ҳал қилув қарори юқори инстанция судларида бекор қилинмаган, ўзгартирилмаган. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, суд фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритишни тугатади. Биринчи инстанция суди мазкур даъво талаби айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет юзасидан, айни бир асос бўйича кўрилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 2019 йил 12 декабрдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритишни тугатиб қонуний тўхтамга келган. Бундан ташқари, даъвогар 2019 йилдаги таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 сентябрдаги 1833-сонли сўров хатига асосан Бухоро вилоят Адлия бошқармаси томонидан “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг 2017 йил 22 ноябрдаги ва 2020 йил 18 декабрдаги таъсис шартномалари юборилган. Шундан келиб чиқиб, давлат рўйхатдан ўтказувчи органда “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг таъсис шартномаси мавжуд эмаслиги аниқланди. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 11-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави жамият таъсис ҳужжатлари деб ҳисобланади. Агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилса, шу шахс тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамият иштирокчиларининг сони икки ва ундан ортиқ кишига кўпайса, улар ўртасида таъсис шартномаси тузилиши керак. Шунган келиб чиқиб, “Заркон” масъулияти чекланган жамиятининг янги таҳрирдаги устави 2019 йил 12 декабрда Бухоро шахар давлат хизматлари марказида Ҳ.Ходжаеванинг 100 фоиз улуши билан рўйхатдан ўтказилганлиги, жамиятнинг иштирокчиси сони бир шахс бўлганлиги сабабли, таъсис шартномаси тузилмаган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди 2019 йилдаги таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талабини асосли рад этган. Бундан ташқари, даъвогар 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судида жавобгар судга даъво арзасига нисбатан ёзма эътироз тақдим этиб, даъвонинг 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчилари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби бўйича даъво бериш муддати ўтганлиги сабабли даъво муддатини қўллашни сўраган. 5 тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сон қарори 20.2-бандига кўра “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Бунда икки ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланади. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланади ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Даъвогар 2019 йил 12 декабрда жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган ва баённомани имзолаган. Махсус даъво муддати йиғилишда иштирок этган даъвогар учун қарор қабул қилинган кундан бошлаб ҳисобланади ва 2020 йил 13 февралда тугади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан Фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 6 19 июндаги 282-сонли қарорининг 10-бандига асосан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак. Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди даъвогар 2019 йил 12 декабрдаги жамият таъсисчилари умумий йиғилишида иштирок этганлигини, баённомани шахсан имзолаганлигини, жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраганлиги, махсус даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли, даъво муддатини қўллаб, даъвонинг 2019 йил 12 декабрдаги жамият иштирокчилари умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли хулосага келган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатларни ҳамда 4 500 000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар кассация шикоятида Ҳ.С. Ходжаеванинг тегишли жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун хусусий ажрим чиқаришни сўраган. ИПК 200-моддаси бешинчи қисмига кўра агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят 7 ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Биринчи ва апелляция инстанция судларида даъво аризанинг бир талаби бўйича даъво муддати қўлланилиб рад этилганлиги, иккинчи талаби бўйича иш юритиш тугатилганлиги, шунингдек учинчи талаби бўйича низолашилаётган таъсис шартноманинг мавжуд эмаслиги сабабли рад этилганлиги, шунингдек биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмаслиги сабабли ўзгаришсиз қолдирилганлиги, қолаверса низони кўраётганда шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқланмаганлиги боис, судлов ҳайъати хусусий ажрим чиқариш бўйича илтимосномасини рад этишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Ходжаев Рахим Салимовичнинг кассация шикоятини ва хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Ходжаев Рахим Салимович ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т. Аннаева 8