Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2301/135 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "POPDONMAXSULOTLARI"АЖ Ответчик / Подсудимый Поп тумани хокимияти
Source ID 1039845 Claim ID 3100378 PDF Hash 9ca72e8c329c7513... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 13 февраль № 4-1603-2301/135 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – «Попдонмаҳсулотлари» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар – Поп туман ҳокимлиги ҳисобидан 115.870.743 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили М.Маматхонов (2023 йил 2 февралдаги 15-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Э.Турдалиевлар иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Попдонмаҳсулотлари» АЖ (кейинги матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Поп туман ҳокимлиги (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади) томонидан Поп шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Ойбек кўчаси, 23-уйда жойлашган даъвогар балансида бўлган “Ветеранлар” дўкони биносини ноқонуний бузиб юборилганлиги оқибатида келтирилган 115.870.743 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Поп туман молия бўлими ва Наманган вилоят ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар ўзининг даъво талабидан воз кечди ва бу ҳақидаги аризани судга тақдим этиб, даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабидан воз кечишини қабул қилишни сўради ва ишни кўриш натижалари бўйича тўланиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юкланишига эътирозига йўқлиги ҳақида ариза тақдим этди. хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисида иштирок этишмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни учинчи шахслар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, низо юзасидан тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Поп матлубот улгуржи чакана савдо хиссадорлик жамиятига қарашли Поп шаҳар “Мустақиллик” МФЙ, Ойбек кўчаси 23-уйда жойлашган “Ветеранлар (Фахрийлар)” дўкони Поп туман ҳокимининг 1995 йил 5 сентябрдаги 9/430-сонли қарори, Поп матлубот улгуржи чакана савдо хиссадорлик жамияти бошқарувининг 1995 йил 24 августдаги 12-сонли қарори билан сотувга қўйилган. Наманган вилоят давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллабқувватлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган 1995 йил 28 сентябрь кунги Кўчмас мулкларни ким ошди савдоси комиссияси ва савдо ғолиби «Попдонмаҳсулотлари» АЖ ўртасида тузилган якуний баённомасига асосан 100.000 сўмга сотиб олинган. Ушбу мулкни сотиб олинганлиги даъвогар ва Наманган вилоят давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ўртасида 1995 йил 23 ноябрда тузилган 532-сонли ким ошди савдосида сотиб олинган объектни олди-сотди шартномаси ва Давлат мулки қўмитасининг 1996 йил 17 январдаги 5066-сонли эгалик ҳуқуқини берувчи давлат Ордери билан расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан шу даврдан бошлаб “Ветеранлар” дўкони балансига олиниб, ҳозирга қадар белгиланган тартибда ер ва мулк солиқлари тўлаб келинган. Поп туман ҳокимининг 2018 йил 24 мартдаги 656-сонли қарори билан даъвогар балансида бўлган, ҳозирги қайта баҳолаш қиймати 115.870.743 сўм бўлган “Ветеранлар” дўкони биносини ноқонуний равишда Поп туманидаги “Мустақиллик” МФЙга бериб юборилган. Даъвогар 2022 йил 18 мартда 57-сонли хат билан жавобгарга мурожаат қилиб, ушбу қарорни қайта кўриб чиқишни ва 2022 йил 3 июнда Поп туман прокуратурасига жавобгар томонидан “Ветеранлар” дўкони биноси ноқонуний равишда бериб юборилгани боис, туман ҳокими қарорига протест киритишни сўраган. Бироқ, мурожаатлар оқибатсиз қолдирилиб, ижобий ҳал этилмаган. Шу вақт оралиғида “Ветеранлар” дўкони ўзбошимчалик билан бузиб ташланиб, даъвогар жамият манфаатларига зарар етказилган. Етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида баҳоловчига мурожаат қилинган. “SHERDOR EXPERT” МЧЖнинг 2022 йил 18 июндаги хулосасига асосан ушбу бинонинг нархи 115.870.743 сўмни ташкил этган. Шундан сўнг даъвогар томонидан Поп туман ҳокимининг 2018 йил 24 мартдаги 656-сонли қарорини бекор қилиш юзасидан Наманган туманлараро маъмурий судига даъво аризаси билан мурожаат қилинган. Суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги 5-1601-2203/872-сонли ҳал қилув қарорига асосан Поп туман ҳокими қарори бекор қилиниб, эгалик ҳуқуқи даъвогар жамиятга қайтарилган. Етказилган зарарни тўлаш ҳақида жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, даъвогар жавобгар ҳисобидан 115.870.743 сўм зарар ундиришни сўраган. Ишни кўриш жараёнида даъвогар ўз даъво талабларидан воз кечди. ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПК 110-моддасининг 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш юритиш тугатилади. Шу асосда даъвогарнинг ўз талабидан воз кечиши қонунчиликка зид эмаслиги ҳамда учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмаслигини инобатга олиб, даъводан воз кечишни қабул қилишни ва низо бўйича иш юритиш тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Мазкур модданинг саккизинчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилиши белгиланган. Шу асосда суд давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин суд, ИПКнинг 110, 118, 157, 170, 194-195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: «Попдонмаҳсулотлари» АЖнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин. Даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Поп туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджетига 2.317.414,86 сўм давлат божи, «Попдонмаҳсулотлари» АЖ фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ажрим қонуний кучга киргандан сўнг бу ҳақида ижро варақалари берилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. А. Шокиров