Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/611 Дата решения 29.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 389260 Claim ID 2811962 PDF Hash b9537e5cabd1fbba... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми ЖКнинг 266 1 law
да назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси да назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил май ойининг 29 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор туман “3-Чарх Камолон” МФЙ биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Р.Бакаев ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Яхяев, жабрланувчи Г.Муслимоваларнинг иштирокида, Бакаев Рахманберди Иззатович (Bakayev Raxmanberdi Izzatovich), 1970 йил 07 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани 8-мавзе, 4-уй, 48-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 28.03.2025 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан судланувчига оид № 1-1006-2504/611-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Иш ҳужжатларига кўра, Бакаев Рахманберди Иззатович Бакаев 2024 йил 21 декабрь куни, соат тахминан 08:00 ларда, ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01|201NCA бўлган “Нексия-2” русумли автоуловида, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги Рихсилий кўчаси бўйлаб, Уч Қаҳрамон кўчаси томондан, Юқори Қорақамиш кўчаси томонга ҳаракатланиб бориб, ушбу кўчада жойлашган “Pepsi Market” бекати қаршисига етган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 77-банди 1-3 қисми ва 111-банди, яъни «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида, айниқса болалар, ногиронлар, қариялар ва велосипедчиларга нисбатан эътиёткорлик чораларини кўриши», «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак», «Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» ва «Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёда(лар)га қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак» деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, унинг харакат йўналишига нисбатан ўнгдан чап томонга йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1987 й.т Муслимова Гулмира Юлдашбаевнани уриб юборган. Йўл-транспорт ходисаси натижасида пиёда Г.Муслимова тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббий экспертизасининг 2025 йи 06 январь кунидаги №9297-Х-Раж-сонли хулосасига кўра, пиёда Г.Ю.Муслимова оғирлик даражасига кўра “ОҒИР” турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган. Бакаев Рахманберди Иззатович, ўзининг ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган, яъни «транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиши» деб қайд этилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд мажлисида судланувчи Р.Бакаев ва жабрланувчи Г.Муслимова ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашди. Судланувчи Р.Бакаев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 21.12.2024 йил куни “Нексия-2” русумли автоуловида Юнусобод тумани Рихсилий кўчаси бўйлаб, Уч Қаҳрамон кўчаси томондан, Юқори Қорақамиш кўчаси томонга бошқариб бориб, “Pepsi Market” бекати қаршисида йўлни кесиб ўтаётган пиёда Г.Муслимовани уриб юборганлигини ва Г.Муслимова тан жароҳати олганлигини, ҳозирда у жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчи Г.Муслимова билан ўзаро ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради. Жабрланувчи Г.Муслимова суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам у 21.12.2024 йил куни Юнусобод тумани Рихсилий кўчасини кесиб ўтаётган вақтида кейинчалик унга маълум бўлган Р.Бакаев бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автоуловида уни уриб юборганлигини ва у тан жароҳати олганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлигини, Р.Бакаевга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган. Суд, жабрланувчи Г.Муслимова ва судланувчи Р.Бакаевларнинг ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, судланувчи Р.Бакаев айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва гумон қилинувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув гумон қилинувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, судланувчи Р.Бакаевга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Г.Муслимовага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган Бакаев Рахманберди Иззатовичга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган Бакаев Рахманберди Иззатовичга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Жабрланувчи Г.Муслимовага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин. Раислик қилувчи судья Аслига тўғри_______________ Қ И Л Д И (имзо) Ф.Абдушукуров