← Назад
Решение #65586 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 5 | law | |
| унга ЖК | 168 | 3 | law | |
| унга нисбатан ЖК | 45 | — | law | |
| банди билан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида Биринчи инстанцияда ишни
кўришда
маърузачи: судья Ф.Эргашев раислик қилган судья –
С.Мамадиев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2025 йил май ойининг 29 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья О.Илхомжоновнинг раислигида, ҳайъат судьялари: М.Абидов ва
Ф.Эргашевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Азизовнинг
котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори
Ш.Шарипов, судланувчи Қ.Бобоқулов ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя қилган
адвокат Б.Аминовларнинг иштирокида, судланувчи Қ.Бобоқулов ва
А.Алмадатовларга оид 1-1006-2502/26-сонли жиноят ишини, ҳукм устидан
судланувчи Қ.Бобоқулов томонидан келтирилган шикоят асосида апелляция
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2025 йил 18 март кунидаги ҳукмига кўра,
Бобоқулов Қахроман Фарход ўғли (Boboqulov Qaxroman
Farxod o’g’li), 1994 йил 9 январь куни Сурхондарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, олий маълумотли, оилали, икки
нафар фарзанди бор, муқаддам Миробод тумани бўйича
ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ҲПБ профилактика инспектори
лавозимида ишлаган, муқаддам судланмаган, Сурхондарё
вилояти, Олтинсой тумани, “Соҳибкор” м.ф.й., рақамсиз
уйда истиқомат қилган, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 14
ноябрь кунидан буён қамоқда сақланаётган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари билан 3
йил муайян ҳуқуқдан, яъни корхона, муассаса ва ташкилотларда моддий
жавобгарлик ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб,
5 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖК 28,211-моддаси 1-қисми билан 2 йил
озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг 59-моддаси тартибида,
узил-кесил 3 йил муайян ҳуқуқдан, яъни корхона, муассаса ва ташкилотларда
моддий жавобгарлик ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум
қилиб, 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 61-моддаси 2-қисмига асосан тайинланган жазоларнинг ҳар
қайсиси алоҳида ижро қаратилиши, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Суд ҳукми билан: иш бўйича етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш
мақсадида Тошкент шаҳар прокуратурасининг ОАИТБ “Ипак йўли” банки Чилонзор
филиалидаги депозит ҳисоб рақамига топширилган
1.200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар давлат фойдасига ундирилиши;
-судланувчи А.Ал-Мадатов ва Қ.Бобоқуловдан давлат фойдасига 75.128.561
сўм (5.800 АҚШ доллари) моддий зарар солидар тартибда ундирилиши;
-иш бўйича ашёвий далил деб топилган CD диск ва пул маблағлари
кўчирмалари жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилиши
белгиланган.
Мазкур ҳукм билан Ал-Мадатов Али ҳам судланган бўлиб, унинг томонидан
апелляция шикояти келтирилиб, бироқ, 04.04.2025 йилдаги аризаси билан
шикоятини кўрмасдан қолдиришни сўраганлиги сабабли, ҳукмнинг унга оид қисми
муҳокама қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, Қ.Бобоқулов Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ 2-сон
ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лавозимида ишлаб келиб, хизмат мавқеидан
фойдаланган ҳолда А.Ал-Мадатов билан ўзаро жиноий тил бириктириб,
фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2023
йилнинг октябрь ойида ўзининг иш юритувида бўлган Г.Тангриқулованинг фуқаро
Н.Қаххаровдан 103.500 АҚШ доллари ундириб, унинг жиноий жавобгарликка
тортиш ҳақидаги аризасини ИИБ
ва прокуратура органларида ишловчи танишларига пора бериш эвазига ижобий
ҳал қилишини айтиб алдашиб, Ш.Хўжаназаровни пора беришга далолат қилишиб,
ундан 2023 йилнинг декабрь ойидан 2024 йил май ойига қадар бўлиб-бўлиб,
жами 86.506.000 сўмга тенг бўлган 7.000 АҚШ долларини қўлга киритишиб,
ўзларининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборишган.
Судланувчи Қ.Бобоқулов шикоятларида, биринчи инстанция судининг ҳукми
асоссизлиги, айблов иш бўйича Ш.Хўжаназаровнинг кўрсатувларига асослангани,
унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги ҳамда содир этилган жиноятга
дахли йўқлиги ҳақида важлар келтириб, биринчи инстанция судининг ҳукмини
бекор қилиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судья Ф.Эргашевнинг маърузасини, Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Ш.Шариповнинг иш бўйича моддий
зарар қопланганлиги муносабати билан қонуний қарор қабул қилишни сўраб
берган хулосасини, судланувчи Қ.Бобоқулов ҳамда унинг адвокати
Б.Аминовларнинг шикоятлар важларини қувватлаб, уларни қаноатлантиришни
сўраб берган фикрларини тинглаб, шикоятлар важларини жиноят иши ҳужжатлари
билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳукмининг
Қ.Бобоқуловга оид қисмини ўзгартиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар
томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб,
ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-
моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати судланувчи Қ.Бобоқуловнинг ҳаракатларида жиноят
аломатлари йўқлиги ҳақидаги шикоят важларини муҳокама қилиб, ишда тўпланган
далилларни мақбуллигини текшириб, қуйидагиларга асосан келтирган важларини
ишончга сазовор эмас ва жиноий жавобгарликдан қутулишга қаратилган деб
ҳисоблайди. Судланувчи Қ.Бобоқуловнинг юқорида қайд этилган давлат органи
мансабдор шахсига пора беришга далолат қилиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик
йўли билан қўлга киритишда ифодаланган жиноий ҳаракатларни содир
этганликдаги айби қуйидаги далиллар билан ўз исботини топган.
Хусусан, иш бўйича сўроқ қилинган гувоҳ Ш.Хужаназаровнинг,
2023 йилни куз ойларида ўртоғи А.Хаитов қўнғироқ қилиб, ҳозирда Россия
Федерациясида эканлиги, Тошкент шаҳрида яшовчи ўртоғи Н.Қаххаров 103.500
АҚШ доллари берса бир ойда 300.000 АҚШ доллари қилиб бериши, тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланаётгани сабабли керак бўлиб қолгани ҳақида айтиб,
уни алдаб, мазкур пулларни бермай келаётгани,
ўзи Россия Федерациясида бўлгани сабабли унинг номидан турмуш ўртоғи ариза
ёзиб мазкур иш билан шуғулланаётгани, шу сабабли унга ёрдам беришни
сўраганида рози бўлгани, сўнг мазкур ҳолат юзасидан Н.Қаххаровнинг яшаш
жойидаги ИИБга ариза билан мурожаат қилишгани, орадан бироз вақт ўтиб
судланувчи Қ.Бобоқулов А.Хаитовнинг турмуш ўртоғини ариза юзасидан Тошкент
шаҳрига чақирганида у билан бирга боргани, сўнг бу ҳақда Қ.Бобоқуловга
тушунтириш бериб, Сурхондарёга қайтишгани, орадан бироз вақт ўтиб, иш
бўйича ҳолатни аниқлаштириш учун Тошкент шаҳрига Қ.Бобоқуловнинг олдига
бориб, ариза натижасини сўраганида, Қ.Бобоқулов жиноят иши қўзғатишни рад
қилиш ҳақида қарор қабул қилинганини айтгани, унга Н.Қаххаровга жиноят иши
қўзғатиб пулларни ундиришда ёрдам беришни сўраганида, Қ.Бобоқулов рози
бўлиб, ўзини А.Ал-Мадатов билан таништириб, ушбу аризани ижобий ҳал қилиш
учун бироз чиқим қилиш зарурлиги, ИИБ ва прокуратурада ишловчи мансабдор
шахсларга пора бериш эвазига ҳал қилишлари мумкинлигини айтишганида Россия
Федерациясида бўлган дўсти А.Хаитовга қўнғироқ қилиб бу ҳақда айтганида, у
барча харажатларни қоплашини билдиргани
ва Қ.Бобоқулов билан телефон орқали уларни ўзаро гаплаштириб қўйгани,
шундан сўнг Қ.Бобоқулов ва А.Ал-Мадатов 2023 йилнинг декабрь ойидан 2024
йилни май ойига қадар ИИБ мансабдор шахсларига ва прокуратура органларида
ишловчи мансабдор шахсларга деб бўлиб-бўлиб, турли баҳоналар билан жами
7.000 АҚШ доллари олишгани, бироқ, ўртоғининг аризаси ижобий ҳал бўлмагани,
Н.Қаххаровга жиноят иши қўзғатилмагани, орадан бир йил вақт ўтса-да ижобий
натижа бўлмагани сабабли Қ.Бобоқулов ва Ал.А-Мадатовга берган пулларини
қайтаришни сўрагани, бироқ, улар турли баҳоналар билан пулларни
қайтаришмагани, бундан ташқари, Қ.Бобоқуловга битта қўй ва унинг турмуш
ўртоғи пластик картасига
ва А.Ал-Мадатовнинг ўғлини пластик картасига ҳам пул ташлаб бергани,
Қ.Бобоқуловга нисбатан туҳмат қилмаётгани, ўзаро суҳбатларини ёзиб олгани,
буни инкор қила олишмаслигини баён қилиб берган кўрсатуви билан.
Иш бўйича сўроқ қилинган гувоҳ Ф.Иргашев, А.Ахмаджонов, Х.Абдуманнопов,
З.Умаров ва бошқаларнинг ҳолат юзасидан батафсил берган кўрсатувлари,
шунингдек, Ш.Хужаназаровнинг қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси,
тергов олди ҳаракатлари давомида ёзилган тушунтириш хатлари, хизмат
текшируви хулосаси, ёзиб олинган сўзлашувларнинг стенограмма баённомаси,
уяли телефонни кўздан кечириш баённомаси, кўрсатувларини ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш баённомалари, Қ.Бобоқуловнинг турмуш ўртоғи
Ф.Эшонқулованинг номига очилган “Humocard” картасидаги пул маблағлари
ҳаракати кўчирмалари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган
ва суд жараёнида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида
текширилган
ва баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланади.
Судланувчи Қ.Бобоқуловнинг юқорида келтирган ҳаракатларида жиноят
аломатлари йўқлиги ҳақидаги важлари гувоҳ сифатида сўроқ қилинган
Ш.Хужаназаровнинг кўрсатувларидан ташқари, ишда тўпланган мақбул далиллар
билан тўлиқ инкор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида
белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган
ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар мақбул
ва қонуний деб топилади.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди томонидан Қ.Бобоқуловнинг жиноий
ҳаракатлари “фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб,
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, алдаш ёки ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга
киритиш”да ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “в” банди ҳамда “пора бериш, яъни давлат органи мансабдор
шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда
содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг
манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб,
бевосита моддий қимматликлар беришга далолат қилиш”да ифодаланган ЖК 28,211-
моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак - деб кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди ҳукм чиқариш вақтида, судланувчи Қ.Бобоқуловга
нисбатан жазо тури ҳамда миқдорини белгилашда унинг шахсини ва оилавий
шароитини, муқаддам судланмаганлигини, иш бўйича моддий зарарни бир қисми
қопланганлигини, шу билан бир қаторда, унинг томонидан жиноятлар ғараз ва
паст ниятларда содир этилганлигини, иш бўйича аниқланган моддий зарарнинг
асосий қисми қопланмаганлигини, шунингдек, иш бўйича жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан айбли деб
топилган моддалар санкциялари доирасида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда
жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлаб, тўғри хулосага келган.
Бироқ, жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўриш давомида, иш
бўйича аниқланган моддий зарар, яъни пора предмети бўлган жами 75.128.561
сўм миқдоридаги моддий зарар суммаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди
ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий
бўлими депозит ҳисоб рақамига топширилгани ҳақида 2025 йил 21 ва 28 май
кунларидаги мемориал ордерлар тақдим қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 5-қисми талабларига мувофиқ,
етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган.
Бундай ҳолатда, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судланувчи
Қ.Бобоқуловнинг шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг
ҳукми билан ундирилиши белгиланган, иш бўйича пора предмети сифатида
аниқланган моддий зарар суммасининг қолган қисми,
яъни 75.128.561 сўм миқдоридаги пул маблағлари Қ.Бобоқуловнинг яқин
қариндошлари томонидан депозит ҳисобга топшириш орқали тўлиқ қопланишини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддасининг 5-қисми талабларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция
судининг ҳукмининг Қ.Бобоқуловга оид қисмини ўзгартириб, унинг шахсини ва
оилавий шароитини, қарамоғида фарзандлари борлигини, иш бўйича содир
этилган фирибгарлик жиноятининг объекти, яъни пора предмети сифатида
аниқланган моддий зарар ўрни депозит ҳисобга топширилган маблағлар эвазига
тўлиқ қопланишини, шунингдек, иш бўйича бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни
инобатга олиб, Қ.Бобоқуловга нисбатан у айбли деб топилган ЖК 28,211-
моддасининг 1-қисми билан тайинланган жазони аслича қолдириб, унга ЖК 168-
моддасининг 3-қисми санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
тайинлашни, шу билан бир қаторда, судлов ҳайъати Қ.Бобоқулов томонидан
юқорида қайд этилган жиноятлар давлат органи мансабдор шахси бўлгани ҳолда
мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланган ҳолда содир этилганлигини
инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўллаган ҳолда, муайян
ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо чорасини тайинлашни лозим
топади.
Шунингдек, апелляция судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси
Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти
Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими депозит ҳисоб рақамига 21.05.2024 йилги
ва 28.05.2024 йилги мемориал ордерлар асосида топширилган жами 75.130.000
сўм пул маблағларини иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш учун давлат
фойдасига ўтказиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини судланувчи А.Ал-
Мадатов ва Қ.Бобоқуловдан давлат фойдасига 75.128.561 сўм (5.800 АҚШ
доллари) моддий зарар солидар тартибда ундириш қисмини бекор қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482,483,49726,31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2025 йил 18 март кунидаги ҳукмининг Бобоқулов Қахроман Фарход ўғли
(Boboqulov Qaxroman Farxod o’g’li)га оид қисми – ўзгартирилсин.
Бобоқулов Қахроман Фарход ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб,
3 (уч) йил муайян ҳуқуқдан, яъни корхона, муассаса ва ташкилотларда моддий
жавобгарлик ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб,
иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ундирилган ҳолда 2
(икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин;
Бобоқулов Қахроман Фарход ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-
моддасининг 1-қисми билан тайинланган 2 (икки) йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси аслича қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган
ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан Бобоқулов Қахроман Фарход
ўғлига узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил муайян ҳуқуқдан, яъни корхона,
муассаса ва ташкилотларда моддий жавобгарлик ҳамда мансабдорлик
лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб,
2 (икки) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан тайинланган
жазоларнинг ҳар қайсиси алоҳида ижрога қаратилсин.
Тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси манзил-колонияларда
ўтаттириш белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини
таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими депозит
ҳисоб-рақамига 2025 йил 21 ва 28 май кунларидаги мемориал ордерлар асосида
топширилган жами 75.130.000 сўм пул маблағлари етказилган моддий зарарни
қоплаш учун давлат фойдасига ўтказилсин.
Иш бўйича етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги эътироф
этилсин.
Ҳукмининг А.Ал-Мадатов ва Қ.Бобоқуловдан давлат фойдасига 75.128.561
сўм (5.800 АҚШ доллари) моддий зарар солидар тартибда ундириш қисми бекор
қилинсин.
Ҳукмнинг Қ.Бобоқуловга оид қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи: имзо О.Илхомжонов
Ҳайъати судьялари: имзо М.Абидов
имзо Ф.Эргашев
Аслига тўғри: судья