← Назад
Решение #655880 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
А Ж Р И М
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 13 февраль
4-1104-2301/259-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, жавобгар вакили
Ш.Эшбаев (судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан)
иштирокида, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгарлар
– “ХХХ" УК ва “ХХХ” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 75 633 358 сўм асосий
қарз, 37 816 679 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар –
“ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар – “ХХХ" УК ва “ХХХ” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 75 633
358 сўм асосий қарз, 37 816 679 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти биринчи суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини
таъминламади. Шу билан бирга, даъвогар ушбу иқтисодий ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилиши тўғрисида судга мурожаат ҳам қилмаган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, ушбу иқтисодий иш
даъвогар биринчи суд мажлисига даъвогар иштирок этмаганлиги сабабли,
даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар – “ХХХ” МЧЖ ҳам суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли
вакили иштирокини таъминламади.
Суд, жавобгар томоннинг вакилининг кўрсатувларини тинглаб, иш ҳужжатларни чуқур ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
1
чекланган жамияти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгарлар – “ХХХ" УК ва “ХХХ” МЧЖ ҳисобидан
солидар тартибда 75 633 358 сўм асосий қарз, 37 816 679 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг даъво аризаси 2023 йил 30 январда иш юритишга қабул
қилиниб, 4-1104-2301/259-сонли иқтисодий иш қўзғатилиб, иш 2023
йилнинг 13 февраль куни соат 09:50да Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг биносида бўладиган очиқ суд мажлиси муҳокамасида мазмунан
кўриб чиқиш учун тайинланган.
Аммо, даъвогар биринчи суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли
вакили иштирокини таъминламади. Қолаверса, даъвогар ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг, биринчи қисми, 6-бандига биноан, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ушбуларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 5моддасига кўра, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда иқтисодий судларда
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шунинг учун, даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганлиги
боис, суд даъвогарнинг олдиндан тўлаб чиққан давлат божини ва почта
харажатини инобатга олиб, даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 195-моддаларига,
Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” Қонунига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгарлар – “ХХХ"
УК ва “ХХХ” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 75 633 358 сўм асосий қарз, 37
816 679 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан
тўлаб чиқилган 1 134 500,37 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати
инобатга олиниб, даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб
хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво
аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги
тушунтирилсин.
Мазкур ажримга нисбатан, белгиланган тартибда ушбу суд орқали
Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида
апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Х.Н.Равшанов
2