Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2106/20719 Дата решения 13.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BIG AGRO LOGISTICS" тугатиш бошқарувчиси Ответчик / Подсудимый "UZBAT AO" AJ QK акционерлик жамияти
Source ID 1032360 Claim ID 3076235 PDF Hash ae600eb5d42d2706... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олатда ФК 1028-моддаси олатда ФК 1028 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
Биринчи инстанция суди ИПК 73-моддаси Биринчи инстанция суди ИПК 73 law
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
ФКнинг 1030-моддаси ФКнинг 1030 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2106/20719-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – П.Закирова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – В.Ли Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакиллари Н.Кулдашев (2022 йил 22 августдаги 446-сонли адвокатлик ордери ва 2022 йил 8 июндаги рақамсиз ишончнома асосида), Ғ.Қодиров (2023 йил 17 январдаги 1-сонли ишончнома асосида) жавобгарнинг вакиллари Р.Ахмедов (2021 йил 7 декабрдаги 309-сонли ишончнома асосида), З.Умаров (2022 йил 16 мартдаги 54-сонли ишончнома ва 2022 йил 7 июндаги 11-сонли адвокатлик ордери асосида), Ҳ.Воҳидов (2023 йил 6 февралдаги 000090-сонли адвокатлик ордери асосида) иштирокида, даъвогар “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан 26 109 009 455,04 сўм асосий қарз, 742 011 230,70 сўм пеня, 9 723 350 891,95 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) банкрот деб топилиб, суднинг 2020 йил 17 мартдаги ажрими билан Х.Насриддинов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. 2017 йил 12 октябрда даъвогар, жавобгар ва учинчи шахслар томонидан тузилган “Қарзни бошқа шахсга ўтказиш хақида”ги келишув битимига кўра, жавобгар олдидаги учинчи шахснинг 29 689 148 409,64 сўм қарзини даъвогар ўз зиммасига олган. Мазкур битимга асосан 2017 йил 4 декабрда даъвогар билан “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида Комиссия шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 3-бандига биноан “Комитент”га ушбу “Воситачилик шартномаси”нинг 1-сонли иловасига мувофиқ шаклдаги таснифларда янада батафсил кўрсатилган миқдорда, ассортиментда ва муддатларда тамаки маҳсулотларини етказиб бериш зарур. Шартноманинг 4 ва 4(i)-бандларига кўра, “Комиссионер” маҳсулотни ўз вақтида, тўлик ҳажмларда ва тегишли тартибда етказиб бериш лозим бўлган. Шунга кўра, “Комиссионер” “British American Tobacco (GLP) Limited (UK)” билан тамаки баргини етказиб бериш бўйича 2017 йил 12 майдаги GLP/L-1-сонли ва 2017 йил 19 июлдаги GLP/BIG-AL-2/2017-сонли шартномаларга кўра, жами 1 771 335,20 АҚШ доллари миқдоридаги аванс маблағини тўлаб берган. Шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Комиссионер” “Комитент”нинг топшириғи ва унинг ҳисобига ўз номидан, бироқ, “Комитент” фойдасига тегишли таснифномаларда кўрсатилган ҳажмда ва муддатлардаги ассортиментда ва миқдорларда маҳсулотни импорт қилиш шартномасини бажаришни, “Комитент” эса, “Комиссионер”нинг ушбу “Воситачилик шартномаси” билан белгиланган харажатлари ва комиссион хизматларини тўлаб беришни ўз зиммасига олган. Мазкур шартноманинг 1.2-бандига кўра, “Комиссионер” “Комитент” фойдасига маҳсулотларни сотиб оладиган маҳсулотнинг умумий қиймати 1 771 335,20 АҚШ долларини ташкил қилган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, юқорида келтирилган 1.2-бандга мувофиқ қийматда маҳсулотни сотиб олиш борасидаги ушбу “комиссия шартномаси” бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлик учун “Комиссионер”нинг воситачилик ҳақи 5.1-бандни инобатга олиб, барча қўлланиладиган солиқларни ҳисобга олган ҳолда 7 420 112 307 сўмни ташкил этган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1916/26257-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарлар “Platinum Business Solutions” ХК ва Мардонов Комилжон Уктамовичнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар, “Brand Investment Group” ва жавобгар ўртасида 2017 йил 12 октябрда тузилган қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган. Шу сабабли даъвогар “воситачилик шартномаси”га асосан даъвогарнинг ўз ҳисобидан 1 771 335,20 АҚШ доллари (14 461 878 862,48) сўм қийматида етказиб берган импорт маҳсулотининг пулини жавобгар тўлаб бериши лозимлиги; даъвогар “Воситачилик шартномаси”да кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ бажарган бўлса-да, жавобгар эса, шартноманинг 1.1 ва 4.1-бандларига кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги, воситачилик шартномасининг 4.1-бандига кўра, воситачилик ҳақи 7 420 112 307 сўмни ташкил этганлиги, воситачилик ҳақини тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилганлиги, бироқ, бугунги кунга қадар жавобгар қарздорлигини ўз ихтиёри билан тўлаб бермаганлиги, 2017 йил 12 октябрдаги жавобгар олдидаги “Brand Investment Group” масъулияти чекланган жамиятининг 29 689 148 409,64 сўмлик қарзини тўлаб бериш мажбурияти қарзни ўтказиш тўғрисидаги келишув суднинг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли 2017 йил 4 декабрдаги воситачилик шартномасининг 1.5, 2.7, 5.1-бандлари бўйича мажбуриятлар бекор бўлиши ҳамда жавобгар жами 26 109 009 455,04 сўм пулни тўлаб бериши лозим деб ҳисоблаб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд жараёнида даъвогар даъво суммасини кўпайтириб, жавобгардан 21 881 983 700,53 сўм асосий қарз, 4 934 762 733,68 сўм валюта курсларини фарқи, 742 011 230,7 сўм пени ва 15 007 443 780,14 сўм фоиз, жами 42 539 454 283,53 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 мартдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Brand Investment Group” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини кўпайтириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, даъвогарнинг даъво талаблари 2017 йил 4 декабрдаги “Воситачилик шартномаси”ни шартларини бажармаганлиги учун жавобгарлик чоралари назарда тутилганлиги, шу жумладан асосий қарз, пеня ва жавобгар даъвогарнинг пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоиз ундиришдан иборат эканлиги, ЖИБ Мирзо Улуғбек туман суди хукмида ҳамда ЖИБ Тошкент шаҳар судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажримида даъвогарнинг асосий қарз, пеня ва банк фоизи ундириш масалалари кўрилмаганлиги, биринчи инстанция суди жиноят ишлари бўйича судлар томонидан исботланган далилларни инобатга олмаганлиги, яъни жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён мантда ФК деб юритилади) 1023, 1026-моддаларини қўллаб, жавобгардан 29 922 255 148 сўм “асоссиз орттирилган бойлик қиймати” тўғри ундирилган деган хулосага келганлиги, ушбу ҳолатда ФК 1028-моддасининг иккинчи қисмига кўра ўзганинг маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши лозимлигини кўрсатган. Учинчи шахс суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари кассация шикоятига қўшимча тақдим этиб, шикоятни ва унга қўшимчани қувватлаб, уларда келтирилган важларни баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгарнинг вакиллари даъвогарнинг кассация шикоятига ёзма эътирознома тақдим этиб, унда келтирилган важларни қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 20 октябрдаги ҳукми билан жавобгар “Brand Investment Group” масъулияти чекланган жамиятининг собиқ раҳбари У.Саттаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167, 182 ва 228-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик айбдор деб топилган. Суд ҳукмига кўра, тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 12 октябрдаги қарзни ўтказиш келишуви сохталаштирганлиги ўз исботини топган, судланувчи У.Саттаровнинг “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонаси мансабдор шахслари билан иштирокчиликда содир этган жинояти натижасида “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамиятининг 26 112 755 148 сўмлик тамаки хом ашёси ҳеч қандай тўловларсиз ва “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонасига ўтказилиб, асоссиз равишда эгаллаб олинганлиги, шунингдек, ушбу ноқонуний эгаллаб олинган мол-мулк ҳисобидан “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамиятига 3 809 500 000 сўм солиқ ҳисобланиб ундирилиши оқибатида “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамиятига жами 29 922 255 148 сўм зарар етказилганлиги ўз тасдиғини топган. Даъвогар Мирзо Улуғбек туман прокурорининг даъво талаблари қаноатлантириб жавобгар Саттаров Умарали Жалилович ва “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан солидар тартибида фуқаровий даъвогар К.Мардонов ва “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 29 922 255 148 сўм ундирилган. Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 июндаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 20 октябраги ҳукмининг У.Саттаровга нисбатан чиқарган қисми ўзгартирилган. “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонаси томонидан фуқаровий даъвогар К.Мардонов ва унинг фирмаси “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 29 922 255 148 сўм моддий зарар қопланганлиги ва “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг У.Саттаровга нисбатан даъвоси йўқлиги ҳисобга олинган. Биринчи инстанция суди ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмини инобатга олган ҳолда жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 20 октябрдаги ҳукми билан Саттаров Умарали Жалилович ва “UZBAT A.O.” акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан фуқаровий даъвогар К.Мардонов ва “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамияти фойдасига етказиб берилган маҳсулот учун АҚШ долларида эмас, балки 29 922 255 148 сўм миқдорда ундирилганлиги, бугунги кунда К.Мардонов ва унинг фирмаси “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамияти фойдасига етказилган 29 922 255 148 сўм моддий зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, даъво талабининг асосий қарз ва валюта курсларини фарқини ундириш талабини қаноатлантириш рад этиш ҳақида қонуний хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, даъвогар жавобгардан воситачилик шартномасининг 6.5-бандига асосан 742 011 230,7 сўм пеня ва 15 007 443 780,14 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига кўра бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Мазкур ҳолатда бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ҳолатлари мавжуд эмас. ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ФКнинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган мажбурият, шунингдек мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага келади. Ушбу бобнинг қоидалари асоссиз бойлик орттириш қўлга киритувчининг, жабрланувчининг ўзининг, учинчи шахсларнинг хулқ-атвори натижаси бўлганлигидан ёки уларнинг иродасидан ташқари содир бўлганлигидан қатъи назар қўлланилади. ФК 1028-моддасининг иккинчи қисмига кўра, асоссиз орттирилган пул суммасига, қўлга киритувчи пул маблағларини олиш ёки тежаб қолишнинг асоссизлигини билган ёки билиши лозим бўлган вақтдан бошлаб, ўзганинг маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши лозим. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1916/26257-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида 2017 йил 12 октябрда тузилган қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақида келишув битими ҳақиқий эмас деб топилганлиги, шунингдек ушбу шартнома тарафларининг шартномавий мажбуриятни бажармаганлигини англатмаслиги, ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 20 октябрдаги ҳукми билан Саттаров Умарали Жалилович ва жавобгардан фуқаровий даъвогар К.Мардонов ва даъвогар фойдасига 29 922 255 148 сўм ундирилганлиги, бугунги кунда К.Мардонов ва унинг фирмаси даъвогар фойдасига етказилган 29 922 255 148 сўм моддий зарар қопланганлиги сабабли даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш рад этилганлигидан келиб чиқиб, даъво талабининг 742 011 230,7 сўм пеня ва 15 007 443 780,14 сўм банк фоизи ундиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Даъвогарнинг шикоятида келтирган Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъати ўз ажримида “ушбу жиноят маҳкум У.Саттаровнинг жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган жавобгар мансабдор шахслари билан иштирокчиликда содир этилган” деган хулосага келиши, яъни ушбу жиноят маҳкум У.Саттаров ва жавобгар қўлга киритувчи пул маблағларини олиш ёки тежаб қолишнинг асоссизлигини олдиндан билганлиги ва жавобгар даъвогар пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолганлиги ҳамда олганлиги, даъво талабининг 742 011 230,7 сўм пеня ва 15 007 443 780,14 сўм банк фоизи ундиришни рад этиш хулосаси асоссизлиги, Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 июндаги ажрими билан исботланган далилларни инобатга олмай, ушбу ажрим билан тасдиқланган иш ҳолатларига зид равишда ва моддий ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда, ноқонуний қарорлар қабул қилинганлиги, суд қарорларида ҳисоб-китоб таҳминийлиги, жавобгар асоссиз орттирилган пул суммасини қўлга киритганлигини олдиндан билганлиги ҳақидаги важлари билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, биринчидан, Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 10 июндаги ажримида У.Саттаров ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, “Brand Investment Group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида ишлаб келиб, ўзининг жиноий шериклари билан бирга даъвогар раҳбари ва дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан бирга жавобгарнинг пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиш орқали ноқонуний даромад кўриш мақсадида, тузилган жиноий режага асосан, умумий қиймати 26 112 755 148 сўмда белгиланган тамаки хом-ашёсини етказиб бериш даъвогарга юклатилганлиги ҳақида 2017 йил 12 октябрда тузилган қарзни ўтказиш тўғрисида уч томонлама келишувни имзолаб, ҳужжатларнинг бир нусхасини комиссия шартномаси билан бирга ушбу кўшма корхонага маъқуллаш ва имзолаш учун юборганлиги, У.Саттаров даъвогар томонидан “Brand Investment Group” масъулияти чекланган жамияти билан мазкур кўшма корхона ўртасида тузилган буюртманомалар бўйича етказилмай қолган умумий қиймати 26 112 755 148 сўмда белгиланган тамаки хом-ашёсини етказиб бериш масъулияти юклатилган даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 4 декабрда тузилган комиссия шартномасига мувофиқ етказиб берилиб, ушбу миқдордаги товар-моддий бойликларининг таннархи, яъни 14 461 878 889 сўмни ва 7 420 112 307 сўмлик комиссия мукофотини ҳисоблаб олган ҳолда ўзлаштирганлиги, даъвогар таъсисчилари манфаатига 26 112 755 148 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги, ушбу холат бўйича У.Саттаров ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги, У.Саттаровга нисбатан айблов ҳукми чиққанлиги баён этилган. Жавобгарнинг мансабдор шахсларига нисбатан айб эълон қилинмаган ҳамда айблов ҳуқми чиқарилмаган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2017 йил 12 октябрда тузилган қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақида келишув битими ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси томонидан 2022 йил 26 январда кўриб чиқилгандан сўнг қонуний кучга кирган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судининг 2021 йил 20 октябрдаги ҳукмини ижро этиш юзасидан берилган 2021 йил 13 декабрдаги ижро варақаси асосида комиссия шартномаси бўйича 26 112 755 148 сўм миқдорида пул маблағлари жавобгардан ундириб олинган. Бундан кўринадики, жавобгар 2017 йил 12 октябрдаги қарзни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини ҳақиқий эмас топилиши муносабати билан асоссиз бойлик орттириш фактини фақат 2022 йил 26 январдан, яъни Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-1916/26257-сонли иқтисодий иши бўйича 2021 йил 21 майдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин билган. Шу боис, даъвогарнинг даъво талабининг 742 011 230,7 сўм пеня ва 15 007 443 780,14 сўм банк фоизи ундиришни рад этиш хулосаси асоссизлиги ҳақидаги важлари келишиб бўлмайди. Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этишда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва даъвогар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 24 000 почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади, шу 8 билан бирга даъвогардан ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун республика бюджетига 425 394 543 сўм миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Big Agro Logistics” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 425 394 543 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: А. Абдуллаев В. Сатторова