← Назад
Решение #655993 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 41 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| онун | 40 | — | law | |
| онун | 41 | — | law | |
| ФКнинг | 4 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2201/409-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
ва Ш.Маҳмудовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг ходими З.Хушматов, Яккабоғ
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг вакили
Ф.Нормуродов (2023 йил 23 январдаги 14-сонли ишончнома асосида),
Ғ.Махаммадиев (2023 йил 1 февралдаги 16/2-сонли ишончнома асосида),
С.Ашуров (2023 йил 1 февралдаги 16/2-сонли ишончнома асосида),
даъвогарнинг вакили У.Бобоқулов (2023 йил 1 февралдаги 2-сонли ишончнома
асосида), жавобгарнинг вакили Н.Қурбонов (2023 йил 2 февралдаги 54/02-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Яккабоғ туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Saroy qishloq ko'rki” фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар “Oq saroy klaster” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан битимни қисман ҳақиқий эмас деб топиш ва 56 610 673 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан Кенгаш томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Saroy qishloq ko'rki” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки
фермер хўжалиги деб юритилади) ва “Oq saroy klaster” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки кластер деб юритилади) ўртасида
2021 йил 18 январда пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича
79-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар 2021 йилнинг бизнесрежасига асосан 20 га ер майдонидан 80 тн пахта хом-ашёсини жавобгарга
етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул
қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандида даъвогар томонидан жавобгарга етказиб
бериладиган пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тн учун 4 522 500 сўм,
шартноманинг умумий суммаси эса, 361 800 000 сўмни ташкил этиши
белгиланган.
Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга 54 337 кг
“Наманган-77” навли пахта хом-ашёси топширилган. Топширилган пахта хом
ашёси учун 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича тўлов амалга оширилган.
Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топишни
ва 2021 йилда топширилган уруғлик пахта хом-ашёси учун қўлланилган нархга
нисбатан ҳисобланган 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент суммаси, яъни
56 610 673 сўм ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида контрактация шартномасининг
4.1-бандида 2020 йил ҳосилидан топширилган пахта хом-ашёси учун шаклланган
нархнинг 2-нави суммаси қўлланилганлиги, шунингдек шартноманинг ушбу
бандида 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича контрактация шартномасининг
4.1-бандида қайд этилган нархга ўзгартириш киритиш назарда тутилмаганлиги,
шартномага мувофиқ даъвогар томонидан топширилган уруғлик пахта хомашёсига қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган ғўзанинг селекцион навлари
учун рағбатлантирувчи 1,15 коэффициент суммаси жавобгар томонидан
тўланмаганлигини кўрсатган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув
қарори билан Кенгашнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3 774 044,9 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммаси
ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Кенгаш
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
4.5-бандида “хўжаликка” етказиб берилган маҳсулот қийматининг 100 фоизи
ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан
кейин қолган қисми 2021 йил 31 декабргача тўлаб берилиши белгиланганиги,
лекин жавобгар томонидан 2021 йил 31 декабргача тўлаш мажбурияти
бажарилмаганлиги, судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарори
2-бандида “Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали
фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона
жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорига 8-илованинг
“Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи
коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилсин
деб кўрсатилганлигига асосланиб, 1,01 рағбатлантирувчи коэффициентни
қўллаб, жавобгардан 3 774 044,9 сўм ундирилганлиги, “Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига
мувофиқ фермер хўжаликларининг аҳволини оғирлаштирадиган қонун орқага
қайтиш кучига эга эмаслиги, биринчи инстанция суди Қонуннинг 46-моддасини
асос қилиб олганлиги, бироқ, ушбу Қонуннинг 46-моддасида илгари қабул
қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул
қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар
киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги
норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз
ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб
топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги, тенг юридик
кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартишлар ва
(ёки) қўшимчалар, ўз кучини йўқотган деб топилаётган тенг юридик кучга эга
бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг рўйхати
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида кўрсатилиши кераклиги назарда
тутилганлиги, ушбу моддада норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қачондан кучга
кириш санаси кўрсатилмаганлиги, фермер хўжалиги томонидан етиштириб
топширилган пахта хом-ашёси 2021 йил 31 декабргача топширилганлиги,
Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори 2022 йил 9 июнда қабул
қилинганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли
қарорининг 8-иловасида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан
рағбатлантирувчи 1,15 коэффициент жорий қилинганлиги, ушбу қарор асосида
2021
йилда
етиштириб
топширилган
пахта
хом-ашёси
учун
1,15 рағбатлантирувчи коэффициент суммасини тўлаш назарда тутилганлиги
учун ишлаб чиқилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори
иловасини 2021 йил ҳосили учун қўллаб бўлмаслигини кўрсатган.
Кенгашнинг ва фермер хўжалигининг вакиллари кассация шикояти
важларини қувватлаб, шикоятда келтилиган эътирозларни инобатга олиб, суд
қарорларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўрадилар.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятига нисбатан эътирозларини
билдириб, тарафлар ўртасида пахта хом-ашёсини етиштириш бўйича фючерс
шартномаси
тузилганлиги,
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Мавжуд
ер
майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги
121-сонли қарори қабул қилинганлиги, ҳақиқатан ҳам мазкур қарорнинг
8-иловасида рағбатлантирувчи коэффициент 1,15 деб белгиланганлиги, Вазирлар
Маҳкамасининг
320-сонли
қарори
билан
коэффициент
1,01
га
ўзгартирилганлиги, судлар қонун нормасини тўғри қўллаганлиги, фермер
хўжалигига 1,01 коэффициент бўйича устама тўлиқ тўлаб берилганлигини
билдириб, шикоятни қаноатлантирмасдан, биринчи ва апелляция инстанцияси
судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс)
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан
фермер хўжалиги жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 50 542 кг 1 нав 1 синф,
922 кг 2 нав 1 синф ҳамда 2 873 кг 3 нав 1 синф “Наманган-77” навли, жами
54 337 кг пахта хом-ашёси топширган.
Даъвогар томонидан топширилган пахта хом-ашёсининг қиймати
377 404 490 сўмни ташкил қилган бўлиб, жавобгар даъвогарга ушбу пул
маблағларини тўлаб берган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер
майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги
121-сонли қарори билан 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан
рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари
тасдиқланган бўлиб, унга кўра ғўзанинг “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “С-6524”,
“Наманган-77” ва “Бухоро-102” селекцион навлари учун белгиланган минимал
нархларга нисбатан 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент жорий этилган
(8-илова).
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига асосан фермер хўжалиги жами
топширилган 54 337 кг “Наманган-77” навли пахта хом-ашёсининг минимал
нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўллаган ҳолда топширилган
пахта хом-ашёсининг қиймати 434 015 163,5 (377 404 490 х 1,15) сўм миқдорида
белгилаб, жавобгар томонидан тўланган пул маблағларини ҳисобга олган ҳолда
ундан 56 610 673 (434 015 163,5 - 377 404 490) сўмни тўлаб беришни талаб
қилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги
сабабли Кенгаш фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасининг
4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топишни ва 56 610 673 сўм ундиришни сўраган.
Шартноманинг ҳақиқий эмас деб топиш сўралган 4.1-бандида “Хўжалик”
(даъвогар) томонидан “Харидор” (жавобгар)га етказиб бериладиган пахта хомашёсининг харид нархи 1 (бир) тн учун 4 522 500 сўмни ташкил қилиши,
шартноманинг умумий суммаси эса 361 800 000 сўмни ташкил этиши
белгиланган.
ФК 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
(низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6-бандида битим ФКда белгилаб
қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай
деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли
ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас
деб топиш учун ФКда белгилаб қўйилган асослар мавжуд эмас.
Шунинг учун, биринчи инстанция суди Кенгашнинг контрактация
шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция
инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини
ўзгаришсиз қолдирган.
Бироқ, биринчи инстанция суди даъвонинг пул маблағлари ундириш
қисмини қисман қаноатлантиришда, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдиришда хатоликка йўл қўйган.
Хусусан, судлар Кенгашнинг фермер хўжалиги томонидан 2021 йилда
топширилган уруғлик пахта хом-ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан
ҳисобланган 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент суммаси, яъни 56 610 673 сўм
ундириш талабини қисман 3 774 044,9 сўмга қаноатлантиришда Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарорига асосланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан
Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш
ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш
тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорига 8-илованинг “Кутилаётган
минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент”
устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилган.
Судлар “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
45-моддасининг иккинчи қисмида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир
қисми ўз кучини йўқотган деб топилганда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг
бир қисми ўзининг амал қилиши тугатилиши, 46-моддасида илгари қабул
қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул
қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар
киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги
норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз
ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб
топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги, тенг юридик
кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартишлар ва
(ёки) қўшимчалар, ўз кучини йўқотган деб топилаётган тенг юридик кучга эга
бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг рўйхати
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида кўрсатилиши кераклиги назарда
тутилганлиги,
мазкур
ҳолатда
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 320-сонли қарорининг 2-бандида Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал
харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги
“1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилиши назарда тутилганлиги
сабабли фермер хўжалиги томонидан 2021 йилда топширилган уруғлик пахта
хом-ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан “1,15” эмас, балки
“1,01” рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши лозимлиги ҳақидаги
хулосага келиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 774 044,9 (377 404 490 х 1,01
= 381 178 534,9 – 377 404 490) сўм ундирган.
Бироқ, Қонун 40-моддасининг биринчи қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса,
расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Шунингдек, Қонун 41-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга
киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан
қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар
мустасно.
Қонун ушбу моддасининг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси
қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий
муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган
ҳоллардагина татбиқ этилиши белгиланган.
ФКнинг 4-моддасига кўра, фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага
қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган
муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга
нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ
этилади.
Фуқаролик қонунчилиги ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга
келган муносабатлар бўйича бу қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан
кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади.
Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган,
шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун
қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб
қолади, бундан қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи
муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги
320-сонли қарорида у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий
муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмаганлиги сабабли у амалга
киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан
қўлланилади.
Биринчи ва апелляция инстанция судлари қарор қабул қилишда Қонуннинг
46-моддасида белгиланган қоидаларга ҳавола қилган. Ваҳоланки, Қонуннинг
ушбу моддаси илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги
норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан қайта кўриб
чиқишни тартибга солади.
Бундан кўринадики, судлар низони ҳал қилишда моддий ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллан ва бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб
бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати Кенгашнинг кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларни
ўзгартиришни, жавобгардан фермер хўжалиги фойдасига 56 610 673 сўм
ундиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг суд харажатлари
тақсимлаш қисмини бекор қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-бандининг
тўртинчи хатбошисига кўра Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги, даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмаслиги белгиланганлиги сабабли, даъвони қаноатлантиришни рад
этилган қисми бўйича даъвогардан давлат божи ундирилмайди.
Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун жавобгардан
1 132 213,46 (56 610 673 х 2 %) сўм, апелляция ва кассация инстанцияси
судларида кўриш учун жавобгардан ҳар бир инстанция учун 566 106,73
(56 610 673 х 2 % = 1 132 213,46 х 50%) сўмдан, жами 2 264 426,92 сўм давлат
божи республика бюджетига ундирилади.
Шунингдек, жавобгардан Кенгаш фойдасига 69 600 (21 600 + 24 000 +
24 000) сўм почта харажатлари ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 75 000 сўм харажатлар ундирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
8
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирисин.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарори ўзгартирилсин.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув
қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисми бекор қилинсин.
“Oq saroy klaster” масъулияти чекланган жамиятидан:
- “Saroy qishloq ko'rki” фермер хўжалиги фойдасига 56 610 673 сўм асосий
қарз;
- Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши фойдасига 45 600 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 1 698 320,19 сўм давлат божи ундирилсин.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарорининг қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун “Oq saroy klaster”
масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 566 106,73 сўм давлат божи;
- Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин;
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
ҳисобига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув
қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
Ш. Маҳмудов