Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/387 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Суркаш келажаги фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый “Оқсарой кластер” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1018827 Claim ID 3094915 PDF Hash c68aa6b746e1d1aa... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онун 40-моддаси онун 40 law
онун 41-моддаси онун 41 law
ФКнинг 4-моддаси ФКнинг 4 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2201/387-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 10 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашувчи суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг ходими А.Довиров, Кенгаш вакиллари – С.Ашуров (раис), ҳуқуқшунос Ф.Нормуродов (2023 йил 23 январдаги 14-сонли ишончнома асосида), мутахассис Ғ.Махамадиев (2023 йил 1 февралдаги 16/2-сонли ишончнома асосида), даъвогар (фермер хўжалиги) вакили – ҳисобчи С.Бердиев (2023 йил 1 февралдаги 6-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (“Сурқаш келажаги” фермер хўжалиги манфаатида)нинг жавобгар “Oq Saroy Klaster” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан битимни қисман ҳақиқий эмас деб топиш ва 78 394 461 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Кенгаш томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Сурқаш келажаги” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки фермер хўжалиги деб юритилади) ва “Oq Saroy Klaster” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки кластер деб юритилади) ўртасида 2021 йил 20 январда пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича 268-сонли контрактация шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар 2021 йилнинг бизнес-режасига асосан 21 га ер майдонидан 60 тн пахта хом-ашёсини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.1-бандида даъвогар томонидан жавобгарга етказиб бериладиган пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тн учун 4 522 500 сўм ташкил қилиши, шартноманинг умумий суммаси эса 271 350 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан ҳисоб-фактура орқали жавобгарга 74 931 кг пахта хом-ашёси топширилган. Топширилган пахта хом ашёси учун 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича тўлов амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш белгиланган. Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топишни ва 2021 йилда топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган 1,15 фоиз рағбатлантирувчи коэффициент суммаси, яъни 78 394 461 сўм ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида контрактация шартномасининг 4.1-бандида 2020 йил ҳосилидан топширилган пахта хом-ашёси учун шаклланган нархнинг 2-нави суммаси қўлланилганлиги, шунингдек шартноманинг ушбу бандида 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича контрактация шартномасининг 4.1-бандида қайд этилган нархга ўзгартириш киритиш назарда тутилмаганлиги, шартномага мувофиқ даъвогар томонидан топширилган уруғлик пахта хомашёсига қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган ғўзанинг селекцион навлари учун рағбатлантирувчи 1,15 фоиз коэффициент суммаси жавобгар томонидан тўланмаганлигини кўрсатган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори билан Кенгашнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 226 297,40 сўм рағбатлантирувчи коэффициент суммаси ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Кенгаш кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.5-бандида “хўжаликка” етказиб берилган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан кейин қолган қисми ҳосил 2021 йил 31 декабргача тўлаб берилиши белгиланганиги, лекин жавобгар томонидан 2021 йил 31 декабргача тўлаш мажбурияти бажарилмаганлиги, судлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарори 2-бандида “Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сон қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилсин деб кўрсатилганлигига асосланиб, 1,01 рағбатлантирувчи коэффициентни қўллаб, жавобгардан 5 226 297,40 сўм ундирилганлиги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ фермер хўжаликларининг аҳволини оғирлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмаслиги, биринчи инстанция суди Қонуннинг 46-моддасини асос қилиб олганлиги, бироқ, ушбу Қонуннинг 46-моддасида илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги, тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар, ўз кучини йўқотган деб топилаётган тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг рўйхати норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида кўрсатилиши кераклиги назарда тутилганлиги, ушбу моддада нормативҳуқуқий ҳужжатнинг қачондан кучга кириш санаси кўрсатилмаганлиги, фермер хўжалиги томонидан етиштириб топширилган пахта хом-ашёси 2021 йил 31 декабргача топширилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори 2022 йил 9 июнда қабул қилинганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорининг 8-иловасида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи 1,15 коэффициент жорий қилинганлиги, ушбу қарор асосида 2021 йилда етиштириб топширилган пахта хом-ашёси учун 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент суммасини тўлаш назарда тутилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарори иловасини 2021 йил ҳосили учун қўллаб бўлмаслигини кўрсатган. Суд мажлисида Кенгаш ва даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён 4 матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан фермер хўжалиги жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 68 152 кг 1 нав 1 синф ва 6 779 кг 2 нав 1 синф “Наманган-77” навли, жами 74 931 кг пахта хом-ашёсини топширган. Даъвогар томонидан топширилган 68 152 кг 1 нав 1 синф “Наманган-77” навли пахта хом-ашёсининг шартномавий қиймати 479 108 560 (68 152 х 7 030) сўмни ва 6 779 кг 2 нав 1 синф “Наманган-77” навли пахта хом-ашёсининг шартномавий қиймати 43 521 180 (6 779 х 6 420) сўмни, жами топширилган пахта хом-ашёсининг қиймати 522 629 740 сўмни ташкил қилган бўлиб, жавобгар даъвогарга ушбу пул маблағларини тўлаб берган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли билан 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра ғўзанинг “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “С-6524”, “Наманган-77” ва “Бухоро-102” селекцион навлари учун белгиланган минимал нархларга нисбатан 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент жорий этилган (8-илова). Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига асосан фермер хўжалиги жами топширилган 74 931 кг “Наманган-77” навли пахта хом-ашёсининг минимал нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўллаган ҳолда топширилган пахта хом-ашёсининг қиймати 601 024 201 (522 629 740 х 1,15) сўм миқдорида белгилаб, жавобгар томонидан тўланган пул маблағларини ҳисобга олган ҳолда ундан 78 394 461 (601 024 201 - 522 629 740) сўмни тўлаб бериш талаб қилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли Кенгаш фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топишни ва 78 394 461 сўм ундиришни сўраган. Шартноманинг ҳақиқий эмас деб топишни сўралган 4.1-бандида “Хўжалик” (даъвогар) томонидан “Харидор” (жавобгар)га етказиб бериладиган пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тн учун 4 522 500 сўм ташкил қилиши, шартноманинг умумий суммаси эса 271 350 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. ФК 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6-бандида битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топиш учун ФКда белгилаб қўйилган асослар мавжуд эмас. Шунинг учун, биринчи инстанция Кенгашнинг контрактация шартномасининг 4.1-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдирган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъвонинг пул маблағлари ундириш қисмини қисман қаноатлантиришда, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдиришда хатоликка йўл қўйган. Хусусан, судлар Кенгашнинг фермер хўжалиги томонидан 2021 йилда топширилган уруғлик пахта хом-ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан ҳисобланган 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент суммаси, яъни 78 394 461 сўм ундиришни талабини қисман 5 226 297,40 сўмга қаноатлантиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарорига асосланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилган. Судлар “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 45-моддасининг иккинчи қисмида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми ўз кучини йўқотган деб топилганда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми ўзининг амал қилиши тугатилиши, 46-моддасида илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги, тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар, ўз кучини йўқотган деб топилаётган тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёки улар қисмларининг рўйхати норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида кўрсатилиши кераклиги назарда тутилганлиги, мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли қарорининг 2-бандида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарорига 8-илованинг “Кутилаётган минимал харид нархларига қўлланиладиган рағбатлантирувчи коэффициент” устунидаги “1,15” рақами “1,01” рақами билан алмаштирилиши назарда тутилганлиги сабабли фермер хўжалиги томонидан 2021 йилда топширилган уруғлик пахта хом-ашёси учун қўлланилган нархга нисбатан “1,15” эмас, балки “1,01” рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши лозимлиги ҳақидаги хулосага келиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 226 297,40 (522 629 740 х 1,01 = 527 856 037,40 - 522 629 740) сўм ундирган. Бироқ, Қонун 40-моддасининг биринчи қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Шунингдек, Қонун 41-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. ФКнинг 4-моддасига кўра, фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Фуқаролик қонунчилиги ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади. Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарорида у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмаганлиги сабабли у амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Биринчи ва апелляция инстанция судлари қарор қабул қилишда Қонуннинг 46-моддасида белгиланган қоидаларга ҳавола қилган. Ваҳоланки, Қонуннинг ушбу моддаси илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан қайта кўриб чиқишни тартибга солади. Бундан кўринадики, судлар низони ҳал қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллан ва бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати Кенгашнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгартиришни, жавобгардан фермер хўжалиги фойдасига 113 782 720 сўм ундиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисмини бекор қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги сабабли, даъвони қаноатлантиришни рад этилган қисми бўйича даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун республика бюджетига жавобгардан 1 567 889,22 (78 394 461 х 2 %) сўм, апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун жавобгардан ҳар бир инстанция учун 783 944,61 (78 394 461 х 2 % = 1 567 889,22 х 50%) сўмдан, жами 3 135 778,44 сўм давлат божи ундирилади. Шунингдек, жавобгардан Кенгаш фойдасига 69 600 (21 600 + 24 000 + 24 000) сўм почта харажатлари ва иш кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги боис жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирисин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарори ўзгартирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисми бекор қилинсин. “Oq Saroy Klaster” масъулияти чекланган жамиятидан: - “Сурқаш келажаги” фермер хўжалиги фойдасига 78 394 461 сўм асосий қарз; - Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 45 600 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 2 351 833,83 сўм давлат божи ундирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 августдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун “Oq Saroy Klaster” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 783 944,61 сўм давлат божи; - Яккабоғ туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев