← Назад
Решение #655998 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олатда ИПК | 128 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2211/14638-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – Б.Султонов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Ф.Эргашев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 10 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Ш.Маҳмудов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалова режимида кўришда
кўмаклашаётган Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди ходими
А.Охунжонов, даъвогар вакили Ш.Қодиров (2023 йил 26 январдаги 3-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Ф.Миножиддинов (2023 йил
10
январдаги
3-сонли
ишончнома
асосида)нинг
иштирокида,
“Beshariqmaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Clear Drops” масъулияти чекланган жамиятидан 233 723 823 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2022 йил 12 сентябрдаги ажрими устидан “Clear Drops” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Beshariqmaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Clear Drops” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 233 723 823 сўм
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар
фойдасига 233 723 823 сўм ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 12 сентябрдаги ажрими билан
жавобгарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси суди ажримидан
норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан Олий судга мурожаат
қилган. Унда апелляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар судга мурожаат қилиб,
жавобгардан 233 723 823 сўм қарзни ундиришни сўраганлиги, биринчи
инстанция суд иш ҳужжатларини ўрганмасдан, даъвони тўлиқ
қаноатлантирганлиги, даъвогар биринчи инстанция судига нотўғри кўрсатма
берганлиги, бунинг исботи сифатида ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирганидан сўнг даъвогар жавобгарга хизмат кўрсатувчи банкка 2022 йил
1 августда 28-сонли хат билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қарзи 82 968 502 сўмни ташкил қилганлигини ва ушбу суммани
ундириб беришни сўраганлигини кўрсатиш мумкинлиги, ваҳоланки, ҳал
қилув қарори қабул қилинганидан кейин жавобгар мустақил равишда
даъвогарга ҳеч қандай тўлов амалга оширмаганлиги, бундан ташқари,
Бешариқ туман прокуратурасининг 2022 йил 15 августдаги хатида тарафлар
ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгарнинг қарздорлиги
78 272 462 сўмни ташкил қилиши кўрсатилганлиги, бу эса биринчи
инстаниця суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқламаганлигидан далолат бериши,
биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
ишни суд муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги ажрим нусхасини жавобгарга
юборган бўлса-да, жавобгар кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли ажримни
етказишнинг имкони бўлмаганлиги, шунингдек ҳал қилув қарорини ҳам
жавобгар олмаганлигини, жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қароридан 2022 йил 28 июлда хабардор бўлганлиги сабабли, унинг устидан
апелляция шикоятини бериш муддати шу кундан ҳисобланиши кераклиги,
апелляция инстанцияси суд ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлиги ҳақида
важлар келтирилган
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвогар жавобгар
раҳбарининг сўзларига ишониб, таққослаш далолатномасини имзолаганлиги
ва банкка хат берганлиги, биринчи инстанция суди жавобгарни тегишли
тартибда хабардор қилган ҳолда ишни кўрганлиги, шунинг учун апелляция
инстанцияси суди апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида
тўғри хулосага келганлигини баён қилиб, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди ажримини
бекор қилиб, апеллция шикоятини кўриш учун ишни апелляция инстанцияси
судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
26 январда 1-сонли шартнома тузилган. Унга кўра, жавобгар даъвогарга
тегишли сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва ўрнатиш ишларини
меъёрий қоидалар асосида бажариш, даъвогар эса ишларни қабул қилиб
олиш ва шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий баҳоси 5 000 000 000 сўмни ташкил этган
(шартноманинг 2.1-банди).
Даъвогар шартномага кўра бажариладиган ишлар учун жавобгарнинг
ҳисоб рақамига жами 60 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берганлиги,
шунингдек, 2021 йил 30 сентябрдаги 10-сонли топшириш-қабул қилиш
далолатномаси билан жами 6 турдаги 173 723 450 сўмлик томчилатиб
суғориш материал жиҳозлари берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан
2022 йил 1 апрель кунига қадар даъвогарга бажарилган ишлари ҳақидаги
ҳужжатларни
тақдим
этмаганлигини
асос
қилиб,
жавобгардан
233 723 823 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция
шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган
(протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмида апелляция шикоятини (протестини)
беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар
илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан
кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш
муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб
топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанцияси судининг ҳал
қилув қарори 2022 йил 2 июнда қабул қилинган бўлиб, ушбу суд ҳужжати
устидан апелляция шикояти ва апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома 2022 йил
22 августда тақдим этилганлиги, ушбу ҳолатда апелляция шикояти
беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома
бериш мумкин бўлган қонунда белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб
юборилганлиги, жавобгар ҳал қилув қарори қабул қилинган суд мажлисида
иштирок этмаганлиги, биринчи инстанция судининг суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисидаги ажрими жавобгарнинг stat.uz сайтидаги юридик
манзили бўлган Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғидил кўчаси
42/3-сонли уй манзилига юборганлиги, ушбу жўнатма бўйича гибрид почта
тизимига почта алоқаси ходимлари томонидан “берилган манзил бўйича
ташкилот топилмади” деган қайд билан маълумот киритилганлиги, ушбу
ҳолатда ИПКнинг 128-моддасига асосан жавобгар суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши ҳақида хулосага келган ва
апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатган.
Иш ҳужжатларига кўра, биринчи инстанция судининг даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамсасига
тайинлаш ҳақида 2022 йил 17 майдаги ажрими, шунингдек 2022 йил
2 июндаги ҳал қилув қарори гибрид почта орқали жавобгарнинг манзилига
юборилган. Алоқа хизмати томонидан ушбу суд ҳужжатлари “берилган
манзил бўйича ташкилот топилмади” қайд белгиси билан судга қайтарилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг кўрсатмаларига аниқлик
киритиш мақсадида суд муҳокамасини бошқа кунга қолдирмасдан, ишни
биринчи суд мажлисидаёқ кўриб ҳал қилган. Гарчи, ИПКга кўра
жавобгарнинг манзилини аниқлаш, суднинг вазифаси бўлмаса-да, кассация
инстанцияси суди биринчи инстанция суди даъвогарнинг кўрсатмаларига
аниқлик киритиши лозим бўлган деб ҳисоблайди.
ИПК 262-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд
ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок
этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган
апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Апелляция инстанцияси суди жавобгар вакили томонидан суд
ҳужжатларидан, шу жумладан ҳал қилув қароридан 2022 йил
29 июль куни нусха олганлигини, апелляция шикоятини эса 2022 йил
28 август куни судга топширганлигини инобатга олмасдан, жавобгарнинг
апелляция шикояти бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш
ҳақидаги илтимосномани асоссиз рад этган.
Шунинг учун судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди ажримини
бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига
юборишни лозим топади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция
шикоятини (пртестини) иш юритишга қабул қилишни рад тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция
шикоятини, (протесини) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, апелляция
шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, апелляция
инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор
қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция суди ажримини бекор қилиб, жавобарнинг
апелляция шикоятини кўриш учун ишни апелляция инстанцияси судига
юборишни лозим деб топади.
Апелляция инстанцияси суди ишни кўришда жавобгарнинг апелляция
шикоятида келтирган важларини унга (шикоятга) илова қилинган ва тақдим
этилган бошқа ҳужжатлар билан бирга ўрганиб, ҳал қилув қарорининг
қонунийлигига баҳо бериши, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва
асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини тақсимлаш
пайтида ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ харажатларни ҳам ундириши ҳам лозим бўлади.
5
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301-303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Clear Drops” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантрилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 12 сентябрдаги ажрими бекор
қилинсин.
“Clear Drops” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини
кўриш учун Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Ш.Маҳмудов
Р. Сагатов