← Назад
Решение #655999 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/14-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти
ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери”
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “JIZZAX INVESTROY”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш ҳамда
ундирувни гаровга мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
вакили Ғ.Мусурманов (ишончнома асосида), жаворбгарлар вакили Б.Шаимов
(ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки Пахтакор филиали (кейинчалик
Банк) ва “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти
(Қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 18 май куни №06-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га 3 йил, имтиёзли
даври 1 йил муддатга йиллик 22,9 фоиз устама тўлаш шарти билан 11 дона
ғалла ўриш комбайинларини харид қилиш учун 5.030.000.000 сўм миқдорида
кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредит ва унинг фоизларини
шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки Пахтакор филиали (Гаровга
олувчи), “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти
(Қарз олувчи) ва “JIZZAX INVESTROY” масъулияти чекланган жамияти
(Гаровга қўювчи) ўртасида кредит шартномаси талабларининг ўз вақтида
бажарилишини таъминлаш мақсадида 2021 йил 28 май куни гаров шартномаси
тузилган.
Шартномага кўра, “JIZZAX INVESTROY” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган “MESAMAK MMK-60” русумли бетон ишлаб
чиқариш заводининг барча ускуналари кредит таъминоти сифатида гаровга
қуйилган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га
кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан
тўланмаслиги оқибатида 1.000.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи
ва 765.446.000 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган
муддатларда бажарилмасдан келинган.
Натижада, даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ
кластери” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “JIZZAX
INVESTROY” масъулияти чекланган жамиятидан 1.000.000.000 сўм муддати
ўтган кредит қарзи ва 765.446.000 сўм кредит фоизи жами 1.765.446.000 сўм
кредит қарзини ундириш, ундирувни Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри “JIZZAX
INVESTROY” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган MESAMAK
MMK-60-русумли бетон ишлаб чиқариш заводи ва барча ускуналарига
қаратишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш
бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан
кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, кредит
қарздорлиги белгиланган муддатларда тўланмаганлигини, шу сабабли судга
даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига
қадар тўлов амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгарлар вакили
тушунтириш бериб, даъвогар билан низони келишув йўли билан ҳал этиш
имкони бўлмаганлигини, қарздорликни тўлаб бериш чоралари кўрилишини
маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси вакил иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд тарафлар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан,
агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан қарз суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шу сабабли, суд даъво талабининг жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ
кластери” масъулияти чекланган жамиятидан 1.000.000.000 сўм муддати ўтган
кредит қарзи ва 765.446.000 сўм кредит фоизи, жами 1.765.446.000 сўм кредит
қарзини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин.
270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган
пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратиш қисми ҳам асосли
ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим.
Юқорида баён этилган ҳолатларга асосан, суд даъво аризасини
қаноатлантиришни, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
фойдасига, жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган
жамиятидан 1.000.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 765.446.000 сўм
кредит фоизи, жами 1.765.446.000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни
қўшимча жавобгар “JIZZAX INVESTROY” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган MESAMAK MMK-60-русумли бетон ишлаб чиқариш заводи ва
барча ускуналарига қаратишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини
ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамияти
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 279, 280, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига, жавобгар
“Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган жамиятидан
1.000.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 765.446.000 сўм кредит фоизи,
жами 1.765.446.000 сўм кредит қарзи ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ундирув кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча
жавобгар “JIZZAX INVESTROY” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган MESAMAK MMK-60-русумли бетон ишлаб чиқариш заводи ва барча
ускуналарига қаратилсин.
Жавобгар “Пахтакор олтин бошоқ кластери” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 35.308.920 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев