← Назад
Решение #656019 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2220/14399-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Байзақова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 16 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Бухоро вилоят
судининг ходими А.Саноев, Палата вакили – Д.Ашуров, даъвогар вакили –
А.Бабаев (раҳбар), жавобгар вакиллари - Д.Ахматов (2022 йил 20 июндаги
20/06/22-сонли ишончнома асосида), Ж.Мансуров (раҳбар)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “Asadbek Habibullo bunyodkor” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “Heavy machinery group” масъулияти чекланган жамиятидан
514 200 000 сўм пул маблағини ундириш, жавобгар зиммасига олдиндан тўланган
пул маблағларини икки баравари 634 400 000 сўм миқдорида тўлаш ҳақида
мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 августдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Asadbek Habibullo bunyodkor”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Heavy
machinery group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан олдиндан тўланган 514 200 000 сўм пул маблағини ундириш,
шунингдек, жавобгар зиммасига Келишувнинг 5-қисмига кўра, келишув шартлари
бажарилмаганлиги учун олдиндан тўланган пул маблағларини икки баравари,
634 400 000 сўм миқдорида тўланиши тўғрисида мажбурият юклашни сўраган.
Низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар Палата даъвогар
манфаатида иқтисодий судга 2022 йил 3 июнда 294-сонли ариза билан мурожаат
қилиб, даъво талабининг жавобгар зиммасига закалат суммасининг икки баравари
миқдорида 634 400 000 сўм тўлаш ҳақида мажбурият юклаш сўралганлиги боис,
даъво талабининг мажбурият қисмини ўзгартириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига закалат суммасининг икки баравари миқдорида 634 400 000 сўм
ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 634 800 000 сўм, 21 600 сўм почта харажати, республика бюджетига
12 696 000 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилиб, даъвогардан республика бюджетига 10 276 000 сўм
давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор
қабул қилинган. Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилган. Даъвогардан республика бюджетига ишни биринчи
инстанция судида кўриш билан боғлиқ 22 972 000 сўм давлат божи, Олий суднинг
депозит ҳисоб рақамига 142 500 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ суд харажати ундирилган. Даъвогардан жавобгар фойдасига
6 348 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан
норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатларини бекор қилиб даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда 2019 йил 24 сентябрдаги
24/09/2019-cонли келишувга асосан жавобгарга пул кўчирилганлиги, даъвогар
2019 йилнинг ноябрь ойига қадар жавобгар билан ҳеч қандай ҳужжатлар
расмийлаштирмаганлиги ва улар билан ҳеч қандай алоқага киришмаганлиги, лизинг
объекти бўйича олди-сотди шартномаси тузилмаганлиги ва лизинг объекти
топширилмаганлиги, лизинг объекти топширилгунига қадар бўлган ҳар қандай
тўлов олдиндан тўланган тўлов ҳисобланиши, судлар томонидан 2019 йил
10 декабрдаги 9-сонли лизинг шартномасининг асл нусхаси талаб қилинмаганлиги,
шу куни тузилган далолатнома даъвогар раҳбари томонидан тасдиқланмаганлиги ва
лизинг объекти қабул қилиб олинмаганлиги, далолатномадаги муҳрни
сохталаштириш осонлиги, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 21 ноябрдаги
келишувнинг шартлари жавобгар томонидан лизинг объекти нотариал тартибда
шартнома асосида топширилмасдан, 10 кунлик муддат бузилганлиги учун 2020 йил
20 августга қадар тўланган барча тўловларни қайтариб ундириш мақсадида ушбу
талаб қўйилганлиги, даъвогар томонидан 317 400 000 сўм пул маблағи
жавобгарнинг ҳисоб рақамига келишув тузилган куннинг ўзида Капитал банк
Бухоро филиали орқали 52-сонли тўлов топшириқномаси билан кўчириб бериш
бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлиги, лекин лизинг берувчи томонидан
келишувнинг 1-бандига асосан 10 кунлик муддат ичида лизинг шартномасини
тузмаганлиги ва лизинг объектини ҳеч қандай асосларсиз топширмаганлиги,
даъвогар келишувнинг 5-бандига асосан закалат пулини икки бараварини талаб
қилишга ҳақли ҳисобланишини кўрсатган.
Суд мажлисида Палата ва даъвогар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни, лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси
бўйича даъвогарнинг муҳри ва имзоси сохталаштирилганлигини важ сифатида
келтириб, мазкур далолатномани экспертиза йўли билан аниқлик киритиш учун
экспертиза тайинлашни сўрашди.
3
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд
ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанция судига
юборишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг
1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга
мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг
279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши
учун асос бўлиши мумкинлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2019 йил 21 ноябрда закалат ҳақида 21/11/19-сонли келишув тузилган.
Мазкур Келишув 2.6.1-бандининг “а” кичик бандида лизингга олувчи,
лизингга берувчига лизинг объекти учун олдиндан 276 000 000 сўм тўлаши,
3-бандида эса лизингга олувчи мазкур келишув имзоланганидан сўнг
317 400 000 сўм закалат пулини 10 иш кунида ўтказиб бериши лозимлиги
белгиланган.
Келишувнинг 2.3-бандида лизинг объекти “Volvo EW 145В PRIME” русумли
эксковаторнинг ҚҚС билан умумий баҳоси 920 000 000 сўм деб кўрсатилган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2019 йил 21 ноябрдаги
52-сонли тўлов топшириқномасига асосан 317 400 000 сўм, 2019 йил 3 декабрдаги
055-сонли тўлов топшириқномасига асосан 28 000 000 сўм, 2020 йил 20 мартдаги
80-сонли тўлов топширқномасига асосан 27 500 000 сўм, 2020 йил 1 июндаги
2- сонли тўлов топшириқномасига асосан 20 000 00000 сўм, жами 392 900 000 сўм
тўлов амалга оширган.
Шу билан бирга, даъвогар жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2020 йил
7 январдаги 667-сонли тўлов топшириқномасига асосан 37 500 000 сўм, 2020 йил
23 июлдаги 17-сонли тўлов топшириқномасига асосан 50 000 000 сўм, 2020 йил
19 августдаги 35-сонли тўлов топшириқномасига асосан 33 800 000 сўм, жами
121 300 000 сўм тўловларни амалга оширилган.
Апелляция инстанцияси суди 2019 йил 21 ноябрдаги 21/11/19-сонли
келишувга асосан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 514 200 000 сўм эмас, балки,
392 900 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилганлиги ҳақида хулосага келган
бўлса-да, даъвогар томонидан жавобгарга 121 300 000 сўм пул маблағи бўйича
даъвогарнинг важларига етарлича баҳо бермаган. Яъни, мазкур пул маблағи
тарафлар ўртасида тузилган қайси шартнома ёки келишув асосида ўтказиб
берилганлиги ўрганилмаган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция судида ишни кўриш вақтида мавжуд
бўлмаган, кейинчалик жавобгар томонидан апелляция инстанцияси судига тақдим
этилган 2020 йил 10 декабрдаги лизинг объектини қабул қилиш-топшириш
далолатномасида
даъвогар
раҳбарининг
имзоси
ва
жамият
муҳри
сохталаштирилганлиги
ҳақидаги
важи
асослантирилмаган.
Яъни,
иш
материалларидаги 2020 йил 10 декабрдаги 9-сонли шартнома жавобгар томонидан
имзоланиб, даъвогар томонидан имзоланмаган бўлса-да, 2020 йил 10 декабрдаги
лизинг
объектини
қабул
қилиш-топшириш
далолатномасидаги
имзо
ва муҳрларнинг ҳақиқийлигига экспертиза ўтказиш йўли билан ҳуқуқий баҳо
берилмаган.
Ўз навбатида, даъвогар 2022 йил 16 октябрда Тошкент шаҳар Чилонзор
тумани Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига жавобгар томонидан тақдим қилинган
далолатномасини ҳақиқийлигини экспертиза тайинлаш йўли билан аниқлаб
беришни сўраган.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан
2022 йил 26 октябрда хатшунослик экспертизаси тайинлаш учун 2020 йил
10 декабрдаги далолатноманинг асли мавжуд бўлмаганлиги сабабли жиноят ишини
қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 16 августдаги
баённомасида жавобгар важ қилиб келтирган 2020 йил 10 декабрдаги лизинг
объектини қабул қилиш-топшириш далолатномасидаги имзо даъвогар раҳбарига
тегишли эмаслиги, бироқ ундаги муҳр даъвогарга тегишли эканлиги ҳақидаги важи
муҳокама қилинмаган деб ҳисоблаш мумкин.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш жараёнида жавобгар томонидан
судга 2020 йил 10 декабрдаги далолатноманинг асли тақдим қилинди. Шу сабабли,
даъвогар вакиллари мазкур тақдим қилинган далолатномадаги имзо бўйича
хатшунослик экспертизасини тайинлашни сўради.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади,
иккинчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга
ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди янги далиллар текширмаслиги
ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмаслиги сабабли, даъвогарнинг экспертиза
тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди. Шу билан бирга, агар лозим топилса бундай экспертиза апелляция
инстанцияси суди томонидан тайинланиши мумкин.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига асосан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд
бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш
учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантирилишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриб чиқиш учун
апелляция инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига
тўланган 514 200 000 сўм пул маблағи қайси шартнома ёки келишувга асосан
тўлаб берилганлигини ўрганиш, даъво талабини муҳокама қилишда унга
ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда апелляция инстанцияси судига тақдим этилган
2020 йил 10 декабрдаги лизинг объектини қабул қилиш-топшириш
далолатномасининг асл нусхасини жавобгардан талаб қилиб олган ҳолда даъвогар
раҳбари А.Бабаевнинг имзоси, далолатномадаги муҳр даъвогарга тегишли эканлиги
ёки тегишли эмаслигига, лозим топилган тақдирда ИПКда белгиланган тартибда
экспертиза ўтказиш йўли билан аниқлик киритиб, ушбу ҳолатларга тарафлар
томонидан билдирилган важлар билан бирга ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний ва
асослантирилган суд ҳужжатини қабул қилиш ҳамда суд харажатларини
тақсимлаш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301-303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Asadbek Habibullo bunyodkor” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 августдаги қарори бекор қилинсин.
Иш апелляция инстанцияси судида янгидан кўриш учун Тошкент шаҳар
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
16 августдаги қарори ижроси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов