Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-14-2207/33 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "RUDAKI STREET" MCHJ Ответчик / Подсудимый "ENTER ENGINEERING" PTE.LTD КОМПАНИЯСИ
Source ID 1019795 Claim ID 3097898 PDF Hash 5d2d6b5519c0ea50... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-14-2207/33-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни судья Н.Юсупов кўрган Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 10 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва С.Рахмоновдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, “Rudaki Street” МЧЖ вакили А.Файзиллаев (2023 йил 26 январдаги 26/01-01-сонли ишончнома), “ENTER ENGINEERING” PTE.LTD компанияси вакили Ш.Файзиев (2022 йил 23 декабрдаги 15/01-804-сонли ишончнома)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг “Rudaki Street” МЧЖ манфаатида “ENTER ENGINEERING” PTE.LTD компаниясидан 621 687 352 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “ENTER ENGINEERING” PTE.LTD компанияси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Rudaki Street” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ENTER ENGINEERING” PTE.LTD компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 1 мартда “Ташкилотлар, муассасалар ва хонадонлардан хўжалик маиший чиқиндиларни олиб кетиш ҳақида” 3-21- сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, буюртмачи яъни, жавобгар ўз ҳудудида тўпланган қаттиқ хўжалик маиший ва суюқ чиқиндиларни “Бажарувчи” яъни даъвогар зиммасига ўзаро келишилган жадвалга асосланган ҳолда кўрсатилган манзиллардан олиб чиқиб кетишни топшириши; 2-бандига кўра, қаттиқ майиший чиқиндининг ҳар бир рейси учун 480 000 сўмдан, суюқ чиқиндининг ҳат бир рейси учун 445 016 сўмдан жавобгар тўловларни амалга оширишга; 3-банди “г” кичик бандига кўра, жорий ойда бажарилган ишлар учун, ҳисоб-китоблар кейинги ойнинг 10 санасигача тақдим этилган фактураларга асосан амалга оширилиши; 10-бандига кўра, шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар бўлиши келишилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январда шартномага қўшимчалар киритиш тўғрисида 3-сонли келишув тузилиб, унга кўра шартноманинг амал қилиш муддати 2022 йил 30 июнга қадар узайтирилган. 1 1 сентябрь кунидан 20 сентябрь кунига қадар кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгар даъвогар олдида 621 687 352 сўм қарз бўлиб қолган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 621 687 352 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 621 687 352 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Апелляция шикоятида даъвогар 2021 йилда кириб чиққан, юки бор йўқлиги тасдиқланмаган транспорт ҳужжатларини судга тақдим қилиб, ҳақиқатда ўз даврида 1,5 йил олдинги ташувларни ҳамма маблағларни ундириб олгандан сўнг, шартнома хизматлари ва амалиёти тугаганда тақдим этганлиги, ҳал қилув қарорида даъвогарнинг бажарган ишлари йўл варақалари билан тасдиқланиши белгиланганлиги, бироқ ўзаро тузилган шартномада бундай келишилмаганлиги, шартномада тўловлар фактурага асосан амалга оширилиши назарда тутилганлиги, даъвогар хизмат кўрсатганлигини йўл варақалари билан эмас, ҳисоб-фактуралар билан исботлаб бериши лозим бўлганлиги, бундан ташқари фактуралар кейинги ойнинг 10 санасигача тақдим қилиниши лозим бўлганлиги, бироқ орадан 1,5 йил ўтгандан сўнг фактуралар тақдим қилинганлиги, даъвогар айнан 2021 йил 21 июлдан 27 июлгача ва 2021 йил 1 сентябрдан 20 сентябрга қадар бўлган муддатларда расмийлаштирилган йўл варақаларини тақдим қилганлиги, бу агар хизматлар хақиқатда кўрсатилган бўлса ўша вақтда ўша даврда тақдим қилинган бўлиши лозим бўлганганлиги, ҳал қилув қароридаги келтирилган далиллар ишончсиз далиллар эканлиги, суд шошмашошарликка йўл қўйгани ҳолда иш ҳужжатларини солиштириб уларга тегишли баҳо бермасдан, қарор қабул қилганлиги билдирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, суд томонидан сўралган қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиб, 2021 йил июль ойи учун тегишли фактура расмийлаштирилганлиги, ундаги сумма даъвогарга тўлиқ тўлаб берилганлиги, бир ойда кўрсатилган хизмат учун икки марта тўлов амалга оширилмаслиги, ушбу ҳолат даъво асоссизлигини исботи эканлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили шикоятни тан олмасдан, даъвогар суюқ ва қаттиқ чиқиндиларини ташиганлиги, жавобгар айнан 2021 йил 21 июлдан 27 июлгача бўлган ва 2021 йил 1 сентябрь ойидан 31 сентябрь ойигача бўлган даврда хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи йўл варақаларини тақдим қилмаганлиги учун жавобгар ўз муддатида йўл варақаларини даъвогарга тақдим қилмаганлиги ва ҳужжатларини ўз вақтида ололмаганлиги учун хизмат кўрсатилганлиги юзасидан фактураларни жавобгарга тақдим қилолмаганлиги, жавобгар 2021 йил 21 июлдан 2 27 июлгача бўлган йўл варақаларини тақдим қилмаганлиги учун 2021 йил июль ойи учун муқаддам берилган фактура суммасида даъводаги сумма мавжуд эмаслиги, 2021 йил 1 сентябрдан 21 сентябрга қадар бўлган даврга йўл варақалари бўйича муқаддам умуман фактура тақдим қилинмаганлиги, шу сабабли шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Шартномага асосан кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар жавобгар томонидан эътироз билдирилмаган ҳолда қабул қилиб олинган, бу ҳолат тарафлар ўртасида тузилган “бажарилган ишларни қабул қилиш топшириш далолатномалари” ҳамда ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланади. Бажарилган ишлар жавобгар томонидан йўл варақалари орқали тасдиқланган бўлса-да, шартномада ва унга асосан тузилган қўшимча келишувда келишилган муддат, яъни 2022 йил 30 июнига қадар 621 687 352 сўм тўловлар даъвогарга амалга оширилмаганлиги сабабли низо келиб чиққан, шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан даъво аризасида қўйилган талаб билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФК 238-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан шартномада келишилган муддатларда жавобгарнинг буюртмасига асосан унинг ҳудудидан 2021 йилнинг 21 июлидан 27 июлига қадар 92 та, 2021 йил 1 сентябрдан 21 сентябрга қадар 1305 та, жами 1397 та рейсларда “Газ 53” русумли, давлат рақами 30/754, 30/053, 30/082, 30/519, 30/382, 30/735, 30/332 бўлган автотранспорт воситалари орқали суюқ чиқиндилар олиб чиқилган ва йўл варақалари жавобгар томонидан тасдиқланган. Бироқ, кўрсатилган хизматлар ҳақи шартномада келишилган муддатларда тўланмаган. ФКнинг 703-моддаси 1-қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддаси 1-қисмига кўра,Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.ИПК 68-моддасининг биринчи 3 қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар томонидан шартномада белгиланган мажбурият бажарилганлиги, яъни шартномага асосан тўловлар тўланганлиги тўғрисида далилларни судга тақдим эта олмаган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Жавобгар томонидан шикоятда келтирилган даъвогар 2021 йилда кириб чиққан, юки бор йўқлиги тасдиқланмаган транспорт ҳужжатларига асосан қарздорликни асоссиз равишда ундиришни сўраганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати қўшилмайди. Чунки, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2-бандига кўра кўрсатилган хизматлар учун буюртмачи бажарувчига тасдиқланган тарифлар бўйича бир рейс қаттиқ маиший чиқинди учун тўлов 480 000 сўм, бир рейс суюқ чиқинди учун тўлов 445 016 сўм этиб келишилган. Демак, кўрсатилган хизмат юкни кам ёки кўплиги билан боғлиқ эмас, балки хар бир рейс учун ҳақ тўлаш шартлашилган. Жавобгарнинг ўзаро тузилган шартномага асосан тўловлар фактурага асосан амалга оширилиши назарда тутилганлиги свабабли суд бажарилган ишлар йўл варақалари билан тасдиқланиши белгиланганлиги ҳақида нотўғри тўхтамга келганлиги, даъвогар хизмат кўрсатганлигини йўл варақалари билан эмас, ҳисоб-фактуралар билан исботлаб бериши лозим бўлганлиги ҳақидаги важи ҳам ноўриндир. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи хужжат жавобгар томонидан тасдиқланадиган йўл варақалари ҳисобланади. Фактура эса ҳар куни кўрсатилган хизматларни тасдиқлаган йўл варақаларини жамлаб, бир ойда кўрсатилган хизмат учун тўловни амалга ошириш учун тузиладиган ҳужжат ҳисобланади. Ушбу йўл варақалари жавобгар ходими томонидан эътирозсиз қабул қилинган ва тасдиқланган. Бундан ташқари даъвогар ҳақиқатда ҳамма маблағларни ундириб олгандан сўнг, шартнома хизматлари ва амалиёти тугаганда йўл варақалари тақдим этилганлиги, фактуралар кейинги ойнинг 10 санасигача тақдим қилиниши лозим бўлганлиги, бироқ орадан 1,5 йил ўтгандан сўнг фактуралар тақдим қилинганлиги, даъвогар айнан 2021 йил 21 июлдан 27 июлгача ва 2021 йил 1 сентябрдан 20 сентябрга қадар бўлган муддатларда расмийлаштирилган йўл варақаларини тақдим қилганлиги, бу хизматлар хақиқатда кўрсатилган бўлса ўша вақтда тақдим қилинган бўлиши лозим бўлганганлиги ҳақидаги важлар ҳам асоссиздир. Ушбу ҳолатда даъвогар жавобгар томонидан йўл варақалари ўз вақтида тақдим қилинмаганлиги оқибатида жавобгарга фактурани кеч тақдим қилган. Қолаверса, даъвогар кўрсатилган хизмат ҳақини ундириш учун ФКда белгиланган даъво қилиш муддати ўтгунга қадар мурожаат қилишга ҳақли. 4 қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 6 216 873,50 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “ENTER ENGINEERING” PTE.LTD компаниясининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ҳамда унинг устидан кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов С. Рахмонов 5