← Назад
Решение #656089 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 145 | — | code_article | |
| кодекси | 146 | — | code_article | |
| кодекси | 147 | — | code_article | |
| СКнинг | 269 | — | law | |
| СКнинг | 267 | — | law | |
| суммаси ушбу Кодекс | 266 | — | code_article | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
Tel: (79) 223-50-79
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 10 февраль
4-2101-2202/2265-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.А.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар солиқ
органига нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни
тарафлар вакиллари иштирокисиз ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Х” масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, солиқ органи қонун ҳужжатлари талабларини бузган
ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган 118.361.055 сўм
пул маблағларини бюджетдан қайтаришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабини камайтириш тўғрисида ариза
тақдим этиб, 109.071.429 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суднинг ажримига асосан ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида вилояти молия бошқармаси ва
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Тарафлар ва учинчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида
иштирок этишмади. Суд низони Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 170-моддаси
талабларига асосан уларнинг иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
асосланган ҳолда кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишда мавжуд ёзма далилларни таҳлил
қилиб, иш ҳужжатлари асосида атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
Даъвогар харид қилган товар моддий бойликлар бўйича юзага
келган сўм қўшилган қиймат солиғидан салбий фарқни қайтариш
тўғрисида вилоят солиқ бошқармасига 23.11.2021 йилда ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат
солиғини ўрнини қоплаш тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига кўра,
камерал солиқ текшируви ўтказиш даврида солиқ органи зарур
ҳужжатлар ва мавжуд товар-моддий бойликлари қолдиғини кўздан
кечириш, зарур ҳолларда сайёр солиқ текширувини ташкил этган ҳолда
инвентаризациядан ўтказиш Солиқ кодексининг 145-моддасида назарда
тутилган тартибда ҳудудни ва биноларни кўздан кечириш, Солиқ
кодексининг 146-моддасида назарда тутилган тартибда ҳужжатларни
талаб қилиб олиш ҳамда Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда
тутилган тартибда учинчи шахслардан ҳужжатларни (ахборотни) талаб
қилиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда
СК деб юритилади) 138-моддасига асосан камерал солиқ текшируви солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини,
молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида
солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни
таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади.
Жавобгар солиқ органиининг 03.02.2022 йилдаги камерал солиқ
текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини
кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса тузилган мазкур хулосада
даъвогар томонидан 2021 йил сентябрь-октябрь ойлари давомида
даъвогар томонидан амалга оширилган харидлар учун жами 104.347.826
сўм қўшимча қиймат солиғи ҳисобланганлиги кўрсатилган, шунингдек,
4.723.603 сўм ундан кейинги амалга оширилган харидлар учун қўшилган
қийман солиғи ҳисобланган.
СКнинг 269-моддасига кўра, илгари товарларни (хизматларни) олиш
чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар)
бўйича солиқ суммасига товарлардан (хизматлардан) келгусида солиқ
солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда тузатиш киритиш
мумкин.
СКнинг 267-моддасига кўра, товарларни (хизматларни) олиш (олиб
кириш) чоғида солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ суммаси ушбу
Кодекснинг
266-моддасига мувофиқ
реализация
қилиш
бўйича
айланмалари ушбу бўлимга мувофиқ солиқ тўлашдан озод этилган
товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар
кўрсатиш) учун мўлжалланган асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари
ва номоддий активлар сотиб олинганда (олиб кирилганда) ҳисобга
олинмаслиги белгиланган.
Даъвогарнинг аризасига асосан жавобгар томонидан 2022 йил
3 февраль куни қўшилган қиймат солиғини суммасини қоплашни рад
этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Жавобгарнинг 2022 йил 3 февралдаги 19/9-04882-сон қарори
маъмурий суд томонидан бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб
топилмаган. Мазкур қарор бугунги кунда қонуний кучда турибди.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Даъвогар томонидан даъво талаблари асослантирилмаган, асословчи
далиллар билан исботлаб берилмади.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини 109.071.429 сўм
қўшилган қиймат солиғини бюджетдан қайтаришни қаноатлантириш
учун асослар мавжуд эмаслиги, солиқ органининг қарори билан қоплаш
рад этилганлиги, мазкур қарор қонуний кучда эканлигини инобатга олиб,
даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга асосан суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни даъвогардан судлар фаолиятини
таъминлаш Департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг депозит
ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажати ва республика бюджетига
2.181.428 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 2.181.428 сўм давлат божи ва судлар фаолиятини таъминлаш
Департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб
рақамига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида ушбу суд
орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши
(протест) келтиришга ҳақли.
Судья
Б.А.Джумаев