Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/11 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хўжаи Жаҳон Орзу масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Навоий шаҳар Давлат солиқ инспекцияси
Source ID 1036011 Claim ID 3098871 PDF Hash 46b1cf4ee006968f... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
кодексининг 411-моддаси кодекси 411 code_article
збекистон Республикаси Кодексининг 27-моддаси збекистон Республикаси Кодекси 27 code_article
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b Tel: (79) 223-50-79 KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2023 йил 10 февраль 4-2101-2302/11-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, “Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар солиқ органига нисбатан асоссиз равишда ундирилган 389.803.351 сўм мулк солиғини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Х” масъулияти чекланган жамияти солиқ органига нисбатан 389.803.351 сўм ортиқча ундирилган мулк солиғини бюджетдан қайтаришни сўраган. Суднинг ажримига асосан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида вилоят молия бошқармаси, вилоят Ғазначилик бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, мутахассис сифатида Давлат кадастрлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси жалб қилинган. Учинчи шахслар ва мутахассис ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этишмади. Суд низони Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 170-моддаси талабларига асосан уларнинг иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосланган ҳолда кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан асоссиз равишда мулк солиғи каррали қилиб ундирилганлиги, қурилиши тугалланмаган объект бўлганлиги инобатга олинмаганлиги, солиқ ставкаси нотўғри қўланилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, даъвогарнинг мулки қурилиши тугулланган объект бўлиб қабул қилинганлиги, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, фойдаланмаётган объект бўлганлиги учун мулк солиғи каррали қилиб ундирилганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этган тарафларни тушунтиришларини тинглаб, уларни важларни иш ҳужжатлари асосида атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарга тегишли бўлган “Тиббий ва дори воситаларини ишлаб чиқариш биноси” 2018 йил 30 август куни қурилиши тугалланган бино ва иншоатларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссия далолатномасига асосан, фойдаланишга қабул қилинган, ҳамда Давлат кадастридан 2018 йил 1 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182-оддасига кўра, мулк ҳуқуқининг меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонунчиликка зид бўлмаган бошқа асослар билан вужудга келади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 411-моддасига кўра, кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, солиқ солиш объекти ҳисобланади.Кўчмас мулк жумласига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар. Қурилиши тугалланмаган объектларга қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради, темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар, қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач киради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли Қарорининг 3-бандида фойдаланилмаётган объектларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ҳамда рўйхатини шакллантиришни ташкил этиш, фойдаланилмаётган объектлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиши, 5бандига кўра, хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоатлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида ) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса, (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно), бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари (кейинги ўринларда фойдаланилмаётган объектлар деб аталади) сифатида эътироф этилади, давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектларни белгиланган тартибда сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш чоралари кўрилади, фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммалари хўжалик фаолиятига жалб этилган объект мулкдорига тегишли миқдорда қайтарилади. Бунда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида тўланган солиқ суммасини қайтариш 2-ишчи гуруҳнинг хулосаси асосида охирги 12 ой учун татбиқ этилиши белгиланган. Даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган “Табиий дори воситаларини ишлаб чиқариш” биноси 2018 йил 1 ноябрда фойдаланишга қабул қилинган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиб, мулк ҳуқуқи вужудга келган бўлсада, объектдан 2021 йил 29 январь куни фойдаланилмаётганлиги аниқланган ва ушбу тўғрисида хулоса расмийлаштирилган. Шунга асосан, жавобгар солиқ инспекцияси томонидан таъсирчан солиқ механизми қўлланилиб, мулк солиғи каррали тарзда қўшимча равишда 2021 йилда 132.600.000 сўм, 2022 йилда 248.625.000 сўм ҳамда 9.895.118 сўм пеня ундирилган. “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисда”ги Ўзбекистон Республикаси Кодексининг 27-моддасига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади. Даъвогар томонидан қурилиши тугалланмаган объектни фойдаланишга қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ноқонунийлиги бўйича тегишли маъмурий судга муроржаат қилинмаган, мансабдор шаҳснинг хаттиҳаракатлари ғайриқонуний деб топилмаган. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, суд даъвогар томонидан даъво талаблари асослантирилмаган, асословчи далиллар билан исботлаб берилмади деб ҳисоблайди. Суд даъвогарнинг жавобгар томонидан қурилиши тугалланган объект деб ҳисоблаб, нотўғри ставка қўлланилган деган важи билан келишмайди. Чунки, даъвогарга тегишли бўлган объект кадастр ҳужжатига кўра, қурилиши тугалланган объект сифатида фойдаланишга қабул қилинган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилган ва мулк ҳуқуқи вужудга келган, маъмурий суд томонидан тегишли мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилмаган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, олдиндан тўлаб берилган давлат божи ва почта харажатлари даъвогар зиммасига қолдиришни ҳамда даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) киритиши мумкин. Б.Джумаев