Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/174 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қамаши тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "TASIN OPA BODOMZORI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1024851 Claim ID 3126430 PDF Hash 5627a8e6718ff508... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
кодекси 389-моддаси кодекси 389 code_article
онуни 19-моддаси онуни 19 law
Текст решения Оригинал (узб.)
О‘ZBEKISTONRESPUBLIKASI YAKKABOG‘ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YAKKABAGSKIY MEJRAYONNIY EKONOMICHESKIY SUD RESPUBLIKI UZBEKISTAN Yakkabog' shahri, Ayg'irko'lMFY, AmirTemurko'chasi g. Yakkabag, Aygirkulskiy MSG, ul. Amira Temura Tel: (0-375) 582-51-64 Veb-sayt: www.sud.uz El.pochta: i.yakkabog@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 февраль 4-1806-2301/174-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, судя ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили З.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида, (жавобгардан вакил иштирок этмади) аризачи Қамаши туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар «Тасин опа бодомзори» МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, А Н И Қ Л А Д И: Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 389-моддасига асосан 2022 йил учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим қилинмаган. Шу сабабли, ДСБ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи ва учинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судига 2023 йил 24 январдаги №0340021467-сонли ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд мажлисида солиқ инспекцияси вакили аризани қаноатлантириб, жавобгар томонидан шу кунга қадар 2022 йил учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топширмаганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйишни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини ва аризани қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар 2022 йил учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этилиши лозим бўлсада, тақдим этилмаган. Бу ҳолат солиқ инспекциясининг солиқ органи солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ваҳоланки, Солиқ кодекси 389-моддасининг 2-бандига асосан солиқ агентлари ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ушлаб қолинган солиқнинг суммалари тўғрисидаги — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклдаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахслар йил якунлари бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб қолинган, солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этади. Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Суд юқорида қайд этилганларга ҳамда жавобгар томонидан солиқ органига 2022 йил учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топширмаганлигидан келиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 19-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирилмасликни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Қамаши туман Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. «Тасин опа бодомзори» МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун тўлаб бериладиган маблағлар бундан мустасно) чиқиш қисми учун ягона ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. «Тасин опа бодомзори» МЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолат тўлиқ бартараф этилгандан сўнг Қамаши туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тикласин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин Судья С.Турсунов