Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2102/2679 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Sifat farm garant масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Integral shedevr premium масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1019824 Claim ID 3109532 PDF Hash 27235dbc7333703f... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
аришда ИПК 200-моддаси аришда ИПК 200 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2102/2679-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – У.Холиков Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахмонов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Убайдуллаев Такрорий кассация инстанцияси судида маърузачи судья – Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 10 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев, Б.Исрайлов, М.Махмудов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Андижон вилоят судининг ходими Ғ.Амирқулов, жавобгар вакиллари – М.Мамадалиев, Х.Кукиев (2023 йил 10 февралдаги 25-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (“Сифат фарм гарант” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг жавобгар “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамиятидан 371 360 058 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида юритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести асосида иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “Сифат фарм гарант” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Integral Shedevr Premium” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб аталади)дан 247 573 372 сўм асосий қарз ва 123 786 686 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 3 ноябрда келишув битими тузилиб, келишув битимида жавобгар 247 573 372 сўм асосий қарз ва 123 786 686 сўм пеняни 2021 йил 19 ноябрга қадар даъвогарга тўлаб бериш белгиланган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 3 ноябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган. Суднинг 2021 йил 16 декабрдаги ажрими билан жавобгар томонидан келишув битими шартлари бажарилмаганлиги боис ижро варақаси берилган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 28 январда келишув битими тузилиб, келишув битимида жавобгар ўзининг балансида бўлган Андижон шаҳар, Шаҳрихон кўчаси, 103-уйда жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш маркази” бино-иншоотларини амалдаги қонун талаблари асосида даъвогар номига 2022 йил 5 февралга қадар расмийлаштириб бериш, даъвогар жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, кўчмас мулк объекти ваколатли органлар орқали расмийлаштирилганидан сўнг ўртадаги фарқ 128 618 342 сўмни жавобгарнинг тегишли ҳисоб рақамига бир ой ичида тўлаб бериш тўғрисида келишув битими тузишга розилик билдирганлиги кўрсатилган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 февралдаги ажрими билан тарафлар ўртасида 2022 йил 28 январда тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар Андижон вилоят судига ариза билан мурожаат қилиб, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 июлдаги ажрими билан жавобгарнинг қонуний кучга кирган ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қайтарилган. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори билан 2022 йил 29 июлдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Иш бўйича хусусий ажрим чиқарилган ва кўриб чиқиш учун Андижон вилоят прокуратурасига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 ноябрдаги қарори билан 2022 йил 7 сентябрдаги хусусий ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан берилган протестда ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд қилинган талабларга риоя қилмаганлиги, ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига кўра ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли эканлиги, хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкинлиги, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 7 сентябрдаги хусусий ажримида юридик шахс ёки мансабдор шахснинг фаолиятида қайси қонун ҳужжатлари бузилганлиги ва айнан бунга айбдор бўлган аниқ шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи кўрсатилмаганлиги қайд этилган. Суд мажлисини вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогарнинг вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида жавобгар вакили суд ҳужжатларининг хусусий ажрим чиқариш қисмини бекор қилишни сўрашди. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни, Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги хусусий ажрими ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 ноябрдаги қарорини бекор қилиб, янги хусусий ажрим чиқариш ҳақида қарор қабул қилишни лозим топади. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 17 июнда 5-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандида даъвогар Андижон шаҳар, Шахрихон кўчаси, 103-уйдаги жавобгарга тегишли маҳалла гузари биноларини реконструкция қилиш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 247 573 372 сўм қарздорлиги юзага келганлиги важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан 247 573 372 сўм асосий қарз ва 123 786 686 сўм пеня ундиришни сўраган. Ишни биринчи инстанция судида кўриш давомида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 3 ноябрда келишув битими тузилган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 3 ноябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган жами 371 360 058 сўм қарз ва суд харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига тўлаб бериш ҳақидаги келишув битими тасдиқланган ва иш юритиш тугатилган. Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 17 июндаги 5-сонли пудрат шартномаси, 2020 йил 28 августдаги 247 573 372 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақидаги маълумотнома (Ф-3) ва 2021 йил 3 ноябрдаги келишув битими даъвогар раҳбари сифатида А.Мамадалиев, жавобгар раҳбари сифатида эса М.Мамадалиев, яъни ота ва унинг ўғли томонидан имзоланган. Даъвогар раҳбари 2022 йил 28 январда 2-сонли ариза билан Бўстон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил 28 январдаги келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган. Мазкур келишув битими асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги 371 381 658 сўм қарздорлиги эвазига даъвогар томонидан 128 618 342 сўм қайтариш ҳисобидан жавобгар ўзининг балансида бўлган Андижон шаҳар, Шахрихон кўчаси, 103-уйда жойлашган 2020 йил 2 июнда 1703401/R-A1010357-сонли кўчмас мулк объекти, ер участкаси майдони 4767,96 кв.м., қурилиш майдони 1277,81 кв.м. бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш маркази” бино-иншоотларини амалдаги қонун талаблари асосида даъвогар номига 2022 йил 5 февралга қадар расмийлаштириб бериши кўрсатилган. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 февралдаги ажрими билан мазкур келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 29 июлдаги ажрими билан жавобгарнинг қонуний кучга кирган ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қайтарилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори билан 2022 йил 29 июлдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Иш бўйича хусусий ажрим чиқарилган ва хусусий ажрим Андижон вилоят прокуратурасига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 ноябрдаги қарори билан 2022 йил 7 сентябрдаги хусусий ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг 2020 йил 25 майдаги таъсис йиғилиш баёнига асосан жавобгар таъсисчиларининг “Андижон хўжалик маданий моллари базаси” масъулияти чекланган жамиятининг 97,84 фоиз ва Мамадалиев Мансур Пазилжановичнинг 2,52 фоиз улуши билан ташкил этилган ва унинг раҳбари этиб М.Мамадалиев тасдиқланган. Жавобгар таъсичиларининг 2021 йил 3 майдаги умумий йиғилиш қарори билан жавобгар раҳбари М.Мамадалиев ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун уни бажариб турган вазифасидан озод қилинган, унинг ўрнига янги раҳбар этиб М.Джавхаров тайинланган. Жамият раҳбарига жамият Устави ва амалдаги қонунчиликка асосан жамият номидан иш кўриш, барча расмий ва молиявий ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилган. Бундан ташқари, “Андижон хўжалик маданий моллари базаси” масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 6 сентябрдаги 6-сонли буйруғи билан барча таъсисчилар розилиги билан иш кўрувчи вакил М.Джавхаровга Андижон шаҳар, Шаҳрихон кўчаси, 103-манзилда жойлашган база объектини тасарруф этиш бўйича тўла ваколат берилган. Андижон шаҳар прокуратурасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 2-1777782/22-сонли хусусий ажримни қайтариш ҳақидаги хатида Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил 12 сентябрда хусусий ажрими чиқарилганлиги, бироқ, хусусий ажримга даъвогар ва бошқа мансабдор шахсларининг ҳаракатида жиноят аломатларини тасдиқловчи материаллар ва далиллар (тушунтириш хатлари, эксперт-мутахассис хулосалари, баённома ва бошқалар) илова қилинмаганлиги, шунингдек хабарномада даъвогар ва жавобгар ўртасидаги иқтисодий муносабатда айнан қандай жиноят аломатларини аниқлаш кўрсатилмагани учун у (хусусий ажрим) қайтарилгани қайд этилган. Судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси суди томонидан хусусий ажрим чиқаришда ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган деб ҳисоблаб, мазкур иш бўйича чиқарилган хусусий ажримни ҳамда Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилиб, хусусий ажрим чиқаришни лозим топади. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича қабул қилинган Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги хусусий ажрими ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 ноябрдаги қарорини бекор қилишни ва мазкур иш бўйича хусусий ажрим чиқаришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 – 303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Протест қаноатлантирилсин. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги хусусий ажрими ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Мазкур иш бўйича хусусий ажрим чиқарилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Б. Исрайлов Ш. Махмудов Р. Сагатов