← Назад
Решение #656309 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 384 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 февраль
4-1304-2302/12-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар Давлат активларини
бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
“TOJIMAHAL 999” оилавий корхонасига нисбатан 2020 йил 04 сентябрдаги
124-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 28 сентябрдаги 136-сонли
қўшимча келишув битимини ва 2022 йил 15 июлдаги 49-сонли қўшимча
келишув битимини бекор қилиш ҳамда 58.641.000 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан:
даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили С.Маллаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма) жавобгар
“TOJIMAHAL 999” оилавий корхонасига нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 04 сентябрдаги
124-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 28 сентябрдаги 136-сонли
қўшимча келишув битимини, 2022 йил 15 июлдаги 49-сонли қўшимча келишув
битимини бекор қилишни ва 58.641.000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан ишга Арнасой туман
ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили С.Маллаев тушунтириш
бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни такрорлаб, жавобгар бир неча бор
огоҳлантиришларга
қарамасдан
ўз
зиммасига
олган
инвестиция
мажбуриятларини
бажармаганлиги
сабабли
судга
даъво
аризаси
киритилганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар “TOJIMAHAL 999” оилавий корхонаси ва учинчи шахс
Арнасой туман ҳокимлиги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакили томонидан суд
мажлисида берилган тушунтиришларини ҳисобга олиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Жиззах
вилояти ҳокимининг 2020 йил 29 июндаги 190-сонли қарорига кўра, “Электрононлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитра корхонасининг
электрон-аукцион натижалари тўғрисидаги 2020 йил 26 августдаги
DA-000075-сонли баённомасига асосан ҳамда ушбу шартномада назарда
тутилган шартлар ва тартибга мувофиқ Арнасой туман ҳокимлиги балансидаги
Арнасой тумани Янгибўстон ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Маданият саройи”
биносини сотиш юзасидан Сотувчи – Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва
Харидор – Халилов Халилбой Зиядулла ўғли ўртасида ҳамда балансда сақловчи
– Арнасой туман ҳокимлиги иштирокида 2020 йил 04 сентябрь куни 124-сонли
олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 1.3-банди а) хатбошисига кўра, эгалик қилиш ва
фойдаланиш ҳуқуқи – объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи
Харидорга объектга бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини
тасдиқловчи Давлат ордери (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) берилгандан ва
кейинчалик Ергеодезкадастр давлат қўмитаси органларида рўйхатдан
ўтказилгандан кейин Харидорга ўтади. Б) хатбошисига кўра, тасарруф этиш
ҳуқуқи – ушбу шартномада назарда тутилган инвестиция ва ижтимоий
мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилганидан ва уларни қабул қилиб олиниши
белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўтади.
Шартноманинг 3.3-бандига асосан харидор мазкур шартнома 2-иловасида
белгиланган 12 ой мобайнида 2.000.000.000 сўм миқдоридаги инвестиция
мажбуриятларини, яъни мавжуд бинода қурилиш-монтаж таъмирлаш ишларини
амалга ошириш, бинонинг яроқсиз қисмини ДАҚН хулосасига асосан бузиб,
мунтаносиб равишда қайта қуриш, тўйхона, умумий овқатланиш ва маиший
хизмат кўрсатиш ҳамда савдо дўконлари учун зарур бўлган технологик
ускуналар ва жихозларни сотиб олиш ва ўрнатиш, айланма маблағлар
хисобидан хом-ашё ва материаллар сотиб олиш, бино ҳудудида
ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи инвестиция
мажбуриятларини, 3.5-бандига асосан инвестиция объектида 30 (ўттиз) тадан
кам бўлмаган янги ишчи ўринлари яратиш, 3.8-бандида ушбу шартнома кучга
киргандан кейин 10 кун мобайнида инвестиция мажбуриятларини бажариш
мақсадида объектга бўлган ҳуқуқлар топшириладиган ва балансида инвестиция
мажбуриятлари
бажарилиши
ҳисобга
олинадиган
ўзининг
ягона
таъсисчилигида юридик шахсни тузиш, 3.10-бандида эса сотувчига
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида уларни
тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ойлик ахборот ва
чораклик ҳисоботни ҳамда яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги
маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 04 сентябрь куни 124-сонли олдисотди шартномаси юзасидан Ўзбекистон Респбликаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Халилов Халилбой
Зиядулла ўғли, Арнасой туман ҳокимлиги ва “TOJIMAHAL 999” оилавий
корхонаси ўртасида 2020 йил 28 сентябрда 136-сонли қўшимча келишувбитими тузилган бўлиб, унга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида 2020 йил 04 сентябрда рўйхатга
олинган 124-сонли олди-сотди шартномага асосан харидор – Халилов
Халилбой Зиядулла ўғли томонидан қабул қилинган ҳуқуқ ва мажбуриятлар
тўлалигича “TOJIMAHAL 999” оилавий корхонасига ўтказилишига
келишилган.
Жавобгарнинг мурожаати ҳамда Жиззах вилояти ҳудудий танлов
комиссиясининг 2022 йил 8 июндаги 1-1067-сонли йиғилиш баёнига асосан
инвестиция
мажбуриятини
бажариш
юзасидан
қўшимча
муддат берилган ва инвестиция мажбуриятларини бажариш муддатини 2022
йил 1 октябрга қадар узайтирилиши юзасидан 2022 йил 15 июлда 49-сонли
қўшимча келишув шартномаси тузилган.
Бироқ, ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан объект жойлашган
жойга чиққан холда ўтказилган мониторинглар натижасида объектга
инвестиция тўлиқ киритилмаганлиги, иш ўринлари яратилмаганлиги
аниқланган.
Жавобгар томонидан келишувда назарда тутилган муддатларда
инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан
шартнома иштирокчиларига шартномани бекор қилиш ҳақида 2022 йил
26 октябрда 01/04-03/2699-сонли таклиф хати берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан таклиф хати эътиборсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2020 йил
4 сентябрдаги 124-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 28 сентябрдаги
136-сонли қўшимча келишув битимини, 2022 йил 15 июлдаги 49-сонли
қўшимча келишув битимини бекор қилишни ва 58.641.000 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан,
кредитор қарздордан ўзининг мажбуриятини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу кодекснинг
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра,
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкин, ушбу Кодекс 384-моддаси 2-қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки
объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш
ҳақида”ги қарорининг 7-иловаси 36-бандига асосан агар харидор томонидан
шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида сотиб
олиш тўловлари ва (ёки) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг
навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган бўлса,
белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 2020 йил 4 сентябрдаги
124-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 28 сентябрдаги 136-сонли
қўшимча келишув битимини ва 2022 йил 15 июлдаги 49-сонли қўшимча
келишув битимини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан шартноманинг
5.2-бандига асосан 58.641.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида харидор
томонидан инвестиция мажбуриятлари ушбу шартномада назарда тутилган
қўринишларда ва ҳажмларда бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
тақдирда, харилор ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган инвестиция
мажбуриятлари қийматининг 0,04 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган
инвестиция мажбуриятлари қийматиниг 50 фоизидан ошмаган ҳолда сотувчига
пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
Жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятларининг шартномада
белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар ва инвестиция
мажбуриятлари бажарилиши мониторинги далолатномаларига асосан ўз
исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақлилиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши лозимлиги, суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ундирилиши сўралаётган пеня
суммасини 8.796.150 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад
этишни лозим деб топди.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини муҳокама қилиб,
жавобгарнинг низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 04 сентябрдаги 124-сонли олдисотди шартномаси, 2020 йил 28 сентябрдаги 136-сонли қўшимча келишув
битими ва 2022 йил 15 июлдаги 49-сонли қўшимча келишув битимини бекор
қилинсин.
Жавобгар “TOJIMAHAL 999” оилавий корхонасидан даъвогар Давлат
активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
фойдасига 8.796.150 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “TOJIMAHAL 999” оилавий корхонасидан Республика
бюджетига 10.172.820 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
О.Эргашев