← Назад
Решение #656415 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 25 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 30 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 111 | — | code_article | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 110 | — | code_article | |
| онуннинг | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KURGONTEPA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
170700,Kurgontepa, Mustaqillik street 50-а
Тel: 0-(374)723-11-49 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
Қўрғонтепа тумани
4-1705-2301/254-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Сатвалдиев раислигида, суд
ёрдамчиси Г.Деҳқанованинг котиблигида, даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиали
манфаатида)нинг жавобгар - “12121122121” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
муддати келмаган 99.024.000 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган 6.388.000 кредит
асосий қарз, муддати ўтган 5.870.861,53 сўм фоиз, кредитга ҳисобланган юқори фоиз
қарздорлик 130.210,2 сўм ҳамда 1.435.169,21 сўм кредит фоиз ундириш, ундирувни
гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар
вакили - У.Тўхтаева, жавобгар раҳбари - Ш.Нишановлар иштирокида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар - АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиали манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат этиб, жавобгар - “12121122121” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан муддати келмаган 99.024.000 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган 6.388.000
кредит асосий қарз, муддати ўтган 5.870.861,53 сўм фоиз, кредитга ҳисобланган юқори
фоиз қарздорлик 130.210,2 сўм ҳамда 1.435.169,21 сўм кредит фоиз ундириш, ундирувни
гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси суд
мажлисини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисида иш иқтисодий судга таалуқли бўлмаганлиги сабабли иш
юритишни тугатишни сўради.
Суд, даъвогар вакили ҳамда жавобгар раҳбарининг фикрларини тинглаб ҳамда
мазкур иш даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиали манфаатини кўзлаб даъво
ариза тақдим қилганлиги сабабли, қуйидагиларга кўра иш юритишни тугатишни лозим
деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиали манфаатини
кўзлаб даъво ариза билан судга мурожаат қилганлиги, ушбу низо иқтисодий суди ҳал
этадиган масалалар жумласига кирмаслиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддасига кўра,
1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича
ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб
юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага
келадиган низоларга доир ишлар; 2) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун
аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга эга
бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар; 3) банкротлик
тўғрисидаги ишлар; 4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; 5) ушбу Кодекснинг
30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид
низолар мустасно; 6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш
ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.Якка тартибдаги тадбиркор
мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги низоларга доир ишлар ҳам, агар тегишли
талаблар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, судга тааллуқли
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси 1-қисмига
кўра, низо судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 111-моддаси 2-қисмига
кўра, Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу
Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан
қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни
ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси
5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат
божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси 2-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд иш юритишни тугатишни, даъвогар томонидан
олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъво
аризаси берилганда тўланган давлат божини қайтариш лозим топади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 110, 111, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМҚИЛДИ:
Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиали манфаатида) нинг жавобгар
- “12121122121” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан муддати келмаган 99.024.000
сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган 6.388.000 кредит асосий қарз, муддати ўтган
5.870.861,53 сўм фоиз, кредитга ҳисобланган юқори фоиз қарздорлик 130.210,2 сўм ҳамда
1.435.169,21 сўм кредит фоиз ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга
қаратиш тўғрисидаги даъвоси бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатлари ўзининг
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Сатвалдиев