Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/11 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый El diyor quvvati масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1035294 Claim ID 3099272 PDF Hash 32671f663b478615... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Ушбу кодекснинг 236-моддаси Ушбу кодекс 236 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
ушбу Кодекс 384-моддаси ушбу Кодекс 384 code_article
аролик кодекси 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 февраль 4-1304-2302/11-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “EL-DIYOR QUVVAT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2020 йил 28 сентябрдаги 137-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 10 ноябрдаги 157-сонли қўшимча келишув битимини ва бекор қилиш ҳамда 24.900.000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси вакили С.Маллаев (ишончнома асосида), жавобгар “EL-DIYOR QUVVAT” масъулияти чекланган жамияти вакили Э.Тишлиқов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма) жавобгар “ELDIYOR QUVVAT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 28 сентябрдаги 137-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 10 ноябрдаги 157-сонли қўшимча келишув битимини бекор қилишни ва 24.900.000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан ишга Дўстлик туман ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2020 йил 28 сентябрда давлат мулкини сотиш бўйича олди-сотди шартномаси имзоланганлигини, ушбу шартнома шартлари даъвогар ва иштирокчи томонидан тўлиқ бажарилганлигини, мазкур шартнома бўйича жавобгар билан қўшимча келишув битими имзоланганлигини, жавобгарга инвестиция мажбуриятларини бажариш учун бир неча марта имкон берилганлигини, жавобгар томонидан мустақил баҳоловчи ва аудит хулосаси топширилганлигини, бироқ ушбу хулосалар камчиликлар билан топширилганлиги сабабли қабул қилинмасдан қайтарилганлигини, жавобгар томонидан объектга 303.015.000 сўм инвестиция киритилганлиги ҳақидаги важлар ҳақиқий ҳолатга мос келмаслигини, ўтказилган сайёр суд вақтида ҳам объектга киритилган инвестиция мажбуриятлари бажарилганлиги ҳолати ўрганилганда объектда ободонлаштириш, қурилиш реконструкция ишлари олиб борилмаганлигини, объект деярли қаровсиз ҳолатда эканлиги аниқланганлигини, шунингдек, жавобгарга талабнома, таклиф хатлари юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу хатлар жавобсиз қолдирилганлигини, шу сабабли судга мурожаат қилиб шартномани бекор қилишни сўраганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъвосига эътироз билдириб, шартнома бўйича инвестиция киритганлигини, шартномада 300.000.000 сўм инвестиция киритиш белгиланган бўлса, ундан ортиғи билан инвестиция киритилиб, иш ўринлари яратилганлигини, объектда ободонлаштириш ишлари олиб борилганлигини, бироқ экилган дарахтлар қуриб қолганлигини, шу билан бир қаторда ғишт ишлаб чиқариш ускунлари олиб келиниб, фаолият йўлга қўйилганлигини, ҳақиқатдан ҳам объектда қурилиш таъмирлаш ишлари тўлиқ олиб борилмаганлигини, даъвогар томонидан икки ой муддат берилса, бинони тўлиқ таъмирлаб, фойдаланишга яроқли ҳолга келтиришини, баҳолаш ва аудиторлик хулосалари камчиликлар мавжудлиги сабабли даъвогар томонидан қайтарилганлигини, ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан баҳоловчи ва аудиторга мурожаат қилганлигини, бироқ улар томонидан баҳолаш ва аудиторлик хулосаларини қайта расмийлаштириб бериш рад этилаётганлигини билдириб, даъвогарнинг даъвосини рад этишни сўради. Дўстлик туман ҳокимлиги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Дўстлик туман ҳокимлиги вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Жиззах вилояти ҳокимининг 2018 йил 25 октябрдаги 738-сонли қарорига кўра, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг электрон-аукцион натижалари тўғрисидаги 2020 йил 15 сентябрдаги DA-053-029930-сонли баённомасига асосан ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган шартлар ва тартибга мувофиқ Дўстлик туман ҳокимлиги балансидаги Дўстлик тумани Манас ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Транспорт боғланмаси” биносини сотиш юзасидан Сотувчи – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва Харидор – Нуркабилов Куат Тишликович ўртасида ҳамда балансда сақловчи – Дўстлик туман ҳокимлиги иштирокида 2020 йил 28 сентябрь куни 137-сонли олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 1.3-банди а) хатбошисига кўра, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи – объектнинг электрон-аукцион савдосида шаклланган 1 000 001 (бир миллион бир) сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат тақдим қилгандан кейин ўтади. Б) хатбошисига кўра, тасарруф этиш ҳуқуқи – ушбу шартномада назарда тутилган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилганидан ва уларни қабул қилиб олиниши белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўтади. Шартноманинг 3.3-бандига асосан харидор мазкур шартнома 2-иловасида белгиланган 12 ой мобайнида 300.000.000 сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини, яъни қурилиш-монтаж таъмирлаш ишлари, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ускуна ва технологиялар сотиб олишни назарда тутувчи инвестиция мажбуриятларини, 3.5-бандига асосан инвестиция объектида 4 (тўрт) тадан кам бўлмаган янги ишчи ўринлари яратиш, 3.8-бандида ушбу шартнома кучга киргандан кейин 10 кун мобайнида инвестиция мажбуриятларини бажариш мақсадида объектга бўлган ҳуқуқлар топшириладиган ва балансида инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳисобга олинадиган ўзининг ягона таъсисчилигида юридик шахсни тузиш, 3.10-бандида эса сотувчига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида уларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ойлик ахборот ва чораклик ҳисоботни ҳамда яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 28 сентябрь куни 137-сонли олдисотди шартномаси юзасидан Ўзбекистон Респбликаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Нуркабилов Куат Тишликович, Дўстлик туман ҳокимлиги ва “EL-DIYOR QUVVAT” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 10 ноябрда 157-сонли қўшимча келишувбитими тузилган бўлиб, унга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида 2020 йил 28 сентябрда рўйхатга олинган 137-сонли олди-сотди шартномага асосан харидор – Нуркабилов Куат Тишликович томонидан қабул қилинган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўлалигича “EL-DIYOR QUVVAT” масъулияти чекланган жамиятига ўтказилишига келишилган. Бироқ, Бошқарма томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан 2021 йил 16 март ва 2021 йил 27 сентябрь кунлари ўтказилган мониторинг давомида тузилган далолатномаларда жавобгар томонидан объектда қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилмаганлиги, ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги қайд этилган. Жавобгар томонидан келишувда назарда тутилган муддатларда инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан шартнома иштирокчиларига шартномани бекор қилиш ҳақида 2021 йил 01 апрелда №01/04-930-сонли, 2021 йил 19 майда №01/04-1476-сонли, 2021 йил 07 октябрда №01/04-2804-сонли, 2021 йил 07 октябрда №01/04-2811-сонли, 2022 йил 10 январда №02/04-03/15-сонли ва 2022 йил 10 январда №02/04-03/16сонли тақдимномалар ва таклиф хатлари берилган. Бироқ, жавобгар томонидан тақдимномалар ва таклиф хатлари эътиборсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2020 йил 28 сентябрдаги 137-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 10 ноябрдаги 157-сонли қўшимча келишув битимини бекор қилишни ва 24.900.000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан, кредитор қарздордан ўзининг мажбуриятини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин, ушбу Кодекс 384-моддаси 2-қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг 7-иловаси 36-бандига асосан агар харидор томонидан шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида сотиб олиш тўловлари ва (ёки) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган бўлса, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади. Мазкур ҳолат, яъни жавобгарнинг объектга инвестиция киритиш мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ва ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади. Қолаверса, жавобгар даъво талабларини инкор этувчи тегишли ҳужжатларни тақдим этмади ёки далиллар ҳамда ҳуқуқий асослар билан исботлаб бермади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 2020 йил 28 сентябрдаги 137-сонли олди-сотди шартномасини ва 2020 йил 10 ноябрдаги 157-сонли қўшимча келишув битимини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан шартноманинг 5.2-бандига асосан 24.900.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ушбу шартномада назарда тутилган қўринишларда ва ҳажмларда бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, харилор ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 0,04 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган инвестиция мажбуриятлари қийматиниг 50 фоизидан ошмаган ҳолда сотувчига пеня тўлаши белгилаб қўйилган. белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар ва инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги далолатномаларига асосан ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақлилиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши лозимлиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ундирилиши сўралаётган пеня суммасини 3.735.000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгарнинг низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси, Нуркабилов Куат Тишликович ҳамда Дўстлик туман ҳокимлиги иштирокида 2020 йил 28 сентябрда тузилган 137-сонли олди-сотди шартномаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси, Нуркабилов Куат Тишликович, Мирзачўл туман ҳокимлиги ҳамда “EL-DIYOR QUVVAT” масъулияти чекланган жамияти иштирокида 2020 йил 10 ноябрда тузилган 157-сонли қўшимча келишув-битими бекор қилинсин. Жавобгар “EL-DIYOR QUVVAT” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 3.735.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “EL-DIYOR QUVVAT” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 6.498.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья О.Эргашев