Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2204/1508 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асакабанк" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Boreks Avto Servis" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021441 Claim ID 3097325 PDF Hash 104ff3f2e5649582... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 207-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 207 code_article
жиноят иши Жиноят процессуал кодекси 83-моддаси жиноят иши Жиноят процессуал кодекси 83 code_article
нат кодексининг 100-моддаси нат кодекси 100 code_article
аролик кодекси 776-моддаси аролик кодекси 776 code_article
аролик кодекси 783-моддаси аролик кодекси 783 code_article
ИПК 305-1-моддаси ИПК 305-1 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
ИПКнинг 304-моддаси ИПКнинг 304 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2204/1508-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья С.Кушшаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья С.Абдурасулов Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Холмирзаев Такрорий кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 10 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев, Р.Хайдаров, В.Саттарова ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Акциядорлик тижорат “Асакабанк” вакили А.Асқархонов (2023 йил 4 январдаги 20-05/15-сонли ишончномага асосан) ва Н.Мирзаев (2023 йил 4 январдаги 20-05/52-сонли ишончномага асосан), “Boreks Avto Servis” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Салимов (2022 йил 7 сентябрдаги 178-сонли ордерга асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг Акциядорлик тижорат “Асакабанк” манфаатида жавобгар “Boreks Avto Servis” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, асоссиз бойлик орттириш натижасида етказилган 37 200 АҚШ доллари ва 5 607 555,3 сўм (зарар) ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Олий суд раиси ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест асосида ишни Олий суд жойлашган бинода онлайн Салимов Шухрат шахсий электрон манзили орқали видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Boreks Avto Servis” масъулияти чекланган жамияти ва “QINGDAO HAPPY RUNNER TYRE CO., LTD” компанияси ўртасида 2019 йил 20 майда импорт шартномаси имзоланган ва масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг оғзаки мурожаатига асосан Акциядорлик тижорат “Асакабанк” (бундан буён матнда банк деб юритилади) Бухоро филиали томонидан 2019 йил 18 июнда МЧЖнинг ҳисобварағидан 37 200 АҚШ доллари тўлов ҳужжатига компания номини “QINGDAO HAPPY RUNNER TYPE CO., LTD” компанияси деб қайд этилиб (битта харф нотўғри ёзилган) келишувга кўра белгиланган SE8130000000006808179359ҳисоб рақамига кўчирилган. Кейинчалик маълум бўлишича, ушбу сумма келишувдаги ҳисобрақами нотўғри берилганлиги сабабли кўрсатилган ҳисоб рақамига эмас, балки чет эл давлатида яшовчи жисмоний шахснинг ҳисоб рақамига ўтказилганлиги аниқланган. Ўз навбатида, даъвогар “Boreks Avto Servis” МЧЖ жавобгар Банк ҳисобидан 37 200 АҚШ доллари пул маблағини ҳисобвараққа киритиш ҳамда банк устав капиталининг 0,01 фоизи, яъни 209 886 731,8 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган (4-2001-1903/1496-сонли иқтисодий иш). Банкнинг 2019 йил 10 сентябрдаги 75-сонли йиғилиш баёнида Банк томонидан 37 200 АҚШ доллари пул маблағи ва даъво аризаси топширишда тўлаб берилган 5 589 715,3 сўм давлат божи ва суд харажати жавобгарга тўлаб берилиши ва йиғилиш баёнига асосан ушбу зарар суммасини айбдор шахслардан ундириш чорасини кўриш белгиланган. Шундан сўнг даъвогар “Boreks Avto Servis” МЧЖ юқоридаги даъво талабларидан воз кечганлиги сабабли суднинг 2019 йил 20 сентябрдаги ажрими билан иш юритиш тугатилган. Банк мансабдор шахслари ва ходимларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлигини тергов-суриштирув йўли билан аниқлаш учун хусусий ажрим чиқарилган. Хусусий ажрим асосида жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2020 йил 17 июлдаги ҳукми билан айбланувчи Г.Жалиловнинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 207-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилиб, жиноят иши Жиноят процессуал кодекси 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган. Шундан сўнг даъвогар Банк (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар “Boreks Avto Servis” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, асоссиз бойлик орттириш натижасида етказилган 37 200 АҚШ доллари ва 5 607 555,3 сўм (зарар) ундиришни сўраган. Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, Палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш, даъвонинг Бухоро филиалига нисбатан берилган қисми бўйича иш юритиш тугатиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 ноябрдаги қарори билан Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. “Boreks Avto Servis” МЧЖнинг аризасига асосан ушбу қарор устидан Олий суд раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Протестда кассация инстанция суди жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан банк ходимларининг банкда ўрнатилган иш юритиш тартиб қоидалари ва банкда иш юритиш интизомини бузганлигидан иборат хаттиҳаракатлари аниқланганлигига ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, мазкур ҳолатда низоли вазиятни ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган банк ҳисобварағи шартномаси иш ҳужжатларида мавжуд эмаслиги, судлар томонидан пулни ҳисобдан чиқаришнинг шартномага мувофиқлиги ўрганилмаганлиги ва низоли вазиятга банк ҳисобварағи шартномасидан келиб чиқиб тегишли баҳо берилмаганлиги, судлар томонидан банк ходимларининг мижоздан пул маблағларини қайси асосга кўра ҳисобдан чиқарганлигига ҳуқуқий баҳо берилмасдан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида нотўғри тўхтамга келганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили протестда келтирилган важларни тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамсида иштирок этган даъвогар вакиллари протестга эътироз билдириб, МЧЖ раҳбари томонидан банкка шартнома тақдим этилиб, пулни банк АҚШ долларига конвертация қилиб, МЧЖ раҳбарининг оғзаки кўрсатмасига асосан банкка тақдим этилган контрактга қўшимчада кўрсатилган ҳисоб рақамга пул ўтказиб берилганлиги, ҳақиқатдан тўлов топшириқномаси бўлмаганлиги, кейинчалик пул Хитойдаги контрагентга тушмаганлиги маълум бўлганлиги, ушбу ҳолат суд ҳукмида аниқланганлиги, банк ходимлари меҳнат вазифсини бузганлиги учун улар билан меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги, суд ҳукмида банк ходимларининг жиноий қилмиши тасдиғини топмай оқланганлиги, мутахассиснинг тушунтиришига кўра хорижий контрагентнинг номида бир харф нотўғри ёзилган бўлса-да, бироқ қўшимча келишувда кўрсатилган ҳисоб рақамга пул ўтказилганлиги, МЧЖ раҳбари тўлов топшириқномасини тақдим этган тақдирда ҳам пул ушбу қўшимча келишувдаги ҳисоб рақамга тушиши кўрсатилганлигини билдириб, протестни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни, барча суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди банкнинг 2019 йил 10 сентябрдаги 75-сонли йиғилиш баёни қарор қисмининг 5-бандига кўра, банкка етказилган 37 200 АҚШ доллари зарарни белгиланган тартибда айбдор ходимлардан ундириш чоралари кўриш белгиланганлиги, Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 7 октябрдаги ажрими билан, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2020 йил 17 июлдаги Г.Жалиловга нисбатан чиқарилган оқлов ҳукми ўзгаришсиз қолдирилганлиги, пул маблағининг бошқа ҳисоб-рақамига кўчирилганида банк ходимларининг айби йўқлиги ушбу суд ҳукми билан ўз тасдиғини топганлигини асос қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топган. Кассация инстанция суди эса ушбу тўхтам билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш тўғрисида тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси эса жавобгарга тегишли пул маблағларининг бошқа шахсга ўтказилиши ва жавобгарга зарар етказилишида даъвогар (собиқ) ходимларининг Йўриқнома ва банк ички тартиб қоидаларни бузишдан иборат меҳнат интизомини бузишда айби мавжудлиги, банк Бошқарувининг 2019 йил 10 сентябрдаги 175-сонли йиғилиш баённомаси ва банк Бухоро шаҳар филиалининг 2019 йил 19 сентябрдаги 29-сонли бўйруғи билан Г.Жалилов ва 18 сентябрдаги 28-сонли буйруғи билан Н.Зайниева билан тузилган меҳнат шартномалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасининг 4-банди (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги)га асосан бекор қилинганлигини инобатга олиб, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан зарар етказилмаган, аксинча даъвогар собиқ ходимларининг айби билан жавобгарга зарар етказилган ва ушбу зарар жавобгарга қоплаб берилган, шунга кўра даъво талабларини асоссиз деб топиб, рад қилишни лозим топган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда кассация инстанцияси суди қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2020 йил 17 июлдаги ҳукмига кўра, МЧЖ раҳбари Б.Хотамов банкка тўлов топшириқномаси тақдим қилмаган бўлса-да, шартномаларни тақдим қилиб, унинг истаги ва топшириғига кўра чет ташкилотининг шартномада кўрасатилган ҳисоб рақамига банкнинг етакчи мутахассиси Н.Зайниева ва бош ҳисобчиси Г.Жалилов томонидан пуллар кўчирилган. Ўзбекистон Республикасви Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 199-сонли, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 11 июлда 1834-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ҳамда мансаб йўриқномаси ва ундан бош бухгалтер сифатида барча келиб тушган ҳисоб-китоб қоидаларига мувофиқлиги, қоғоз ҳужжатларининг тўғрилигини текшириш шартлиги кўрсатилган. Ҳақиқатдан ҳам, иш бўйича судланувчи Г.Жалилов, бирламчи ҳужжатлар қатори валюта тўлов топшириқномаси тақдим қилинган ёки тақдим қилинмаганлигини текширмасдан Н.Зайниева дастурга киритгани бўйича пулларни ўтказиш учун тасдиқлаб, банкда ўрнатилган иш юритиш тартиб қоидалари ва банкда иш юритиш интизомини бузган кўринади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Кассация инстанция суди эса суд ҳукми билан банк ходимларининг банкда ўрнатилган иш юритиш тартиб қоидалари ва банкда иш юритиш интизомини бузганлигидан иборат хатти-ҳаракатлари аниқланганлигига ҳуқуқий баҳо бермаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 776-моддасининг биринчи қисмига кўра, мижоз номидан ҳисобварақдаги маблағларни ўтказиш ва бериш ҳақида кўрсатма берадиган шахсларнинг ҳуқуқлари мижоз томонидан банкка қонунда назарда тутилган, қонунга мувофиқ банк қоидалари ҳамда банк ҳисобварағи шартномаси билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан тасдиқланади. Фуқаролик кодекси 783-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Мазкур ҳолатда низоли вазиятни ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган банк ҳисобварағи шартномаси иш ҳужжатларида мавжуд эмас, судлар томонидан пулни ҳисобдан чиқаришнинг шартномага мувофиқлиги ўрганилмаган ва низоли вазиятга банк ҳисобварағи шартномасидан келиб чиқиб тегишли баҳо берилмаган. Бундан ташқари, Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 июнда 2465-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисобкитоблар тўғрисидаги Низом 20-бандининг иккинчи хатбошисида банк томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатлари юридик шахслардан – ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзолар ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) бўлганда ижрога қабул қилиниши, 22-бандининг иккинчи хатбошисида эса мижознинг ҳисобварағидан маблағлар ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси асосида ҳисобдан чиқарилиши белгиланган. Судлар томонидан банк ходимларининг мижоздан пул маблағларини қайси асосга кўра ҳисобдан чиқарганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган. ИПК 305-1-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Мазкур ҳолатда иш бўйича низо келиб чиқишига асос бўлган банк ҳисобварағи шартномасини талаб қилиб олиб, пул маблағларини хорижий контрагентга ҳисобварақдан чиқарилишининг қонунийлигига баҳо бериш лозим бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя этилмаган ҳолда қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, протестни қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади. ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Шунга кўра ишни биринчи инстанция судида кўриш вақтида иш учун аҳамиятли ҳолатларни, хусусан банк ҳисобварағи шартномасини талаб қилиб олиб, унинг шартларидан келиб чиқиб, пул маблағларини хорижий контрагентга ҳисобварақдан чиқарилишининг қонунийлигига баҳо бериш, суд ҳукмида аниқланган барча ҳолатларга, шунингдек пул маблағларини ўтказиш қай даражада банкда ўрнатилган иш юритиш тартиб қоидаларига мувофиқ ҳолда амалга оширилганлигига ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилиш, даъвогарнинг ҳар бир даъво талабларини алоҳида муҳокама қилиб, ҳар бир талаб бўйича тугалланган қарор қабул қилиш, шунингдек суд харажатларини ундириш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-304, 305-1-моддаларига асосланиб, қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести қаноатлантирилсин. Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. 8 бошқармасининг Акциядорлик тижорат “Асакабанк” манфаатида берган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Иш янгидан кўриш учун Пешку туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 14 сентябрдаги, Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 ноябрдаги ва Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Сагатов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров В.Саттарова Б.Исрайлов