← Назад
Решение #656778 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 февраль
№ 4-1603-2301/134
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– Поп
туман ҳокимлигининг «Поп тонги» газетаси таҳририятининг жавобгар–
«Худудгазтаъминот» АЖ “Худудгаз Наманган” газтаъминот филиали
ҳисобидан жами 15.050.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни даъвогар вакиллари М.Каланов, З.Норйигитова
(2023 йил 2 февралдаги 9-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
Э.Шамсиддинов, З.Одилов (2023 йил 1 февралдаги 34-01-11/470-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризада баён этилишича, Поп туман ҳокимлигининг «Поп
тонги» газетаси таҳририяти (кейинги матнда даъвогар деб юритилади)
ҳамда «Худудгазтаъминот» АЖ “Худудгаз Наманган” газтаъминот филиали
Поп тумангаз газ таъминот бўлими ўртасида 2016 йил 14 ноябрда №104сонли, 2017 йил 15 декабрда 126-сонли ҳамда 2020 йил 11 декабрда 29сонли “Поп тонги” газетасини етказиб бериш ҳақидаги шартномалар
тузилган. Мазкур шартномаларга асосан Поп тумангаз газ таъминот
бўлимига шартномаларда келишилган миқдорда ва шартларда газета
етказиб берилган. Етказиб берилган газета учун тўлов тўлиқ амалга
оширилган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 10 декабрь куни №32-сонли шартнома
тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгарга жами 10.050.000 сўмлик
газета етказиб беришга келишилган. Поп тумангаз газ таъминот бўлими
2021 йил 10 декабрь кунги «Поп тонги» газетаси таҳририяти номига ёзган
№34-01-5/904-сонли кафолат хати билан 2022 йил учун шартнома
имзолангани ҳамда обуна тўловларини 2022 йил май ойига қадар тўлиқ
тўлаб бериш кафолатини олган. Шу асосда, 2021 йил 10 декабрдаги №32сонли шартномага асосан 2022 йил мобайнида юк хатлари орқали жами
10.050.000 сўмлик газета етказиб берилган, бироқ газеталар учун тўлов
амалга оширилмаган. Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган,
лекин натижа бўлмаган.
Бунга кўра, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 10.050.000 сўм асосий қарз ҳамда
шартноманинг 5.2-бандига кўра тўлов муддати кечиктирилган кунлар
учун 5.000.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 2 февралдаги ажрими билан ишга
«Худудгазтаъминот» АЖ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)
жавобгар сифатида жалб қилинган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб
қувватлаб, тушунтиришида жавобгар билан ўрталарида тузилган
шартномалар
асосида
“Поп
тонги”
газетаси
етказиб
бериб
келинганлигини, бироқ жавобгар 2022 йил учун етказиб берилган газета
учун тўловни амалга оширмай келганлигини, бунинг оқибатида газета
таҳририяти молиявий оғир аҳволга тушиб қолганлигини, ходимларга иш
ҳақини ҳам тўлашга имконияти қолмаганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари даъвони тан олишмай, тушунтиришларида Поп
тумангаз газ таъминот бўлими юридик шахс эмаслигини, шартномалар
қонунга зид равишда тузилганлигини, шартномаларга асосан тўловлар
ҳодимларнинг иш ҳақлари ҳисобидан тўлаб берилганлигини, ушбу
қарздорлик Поп тумангаз газ таъминот бўлими мансабдор шахсларининг
шахсий маблағлари ҳисобидан ундирилиши лозимлигини билдириб,
даъвони рад этишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари махсулот етказиб
бериш шартномасидан юзасидан келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Поп тонги» газетаси таҳририяти
ҳамда «Худудгазтаъминот» АЖ “Худудгаз Наманган” газтаъминот филиали
Поп тумангаз газ таъминот бўлими ўртасида 2016 йил 14 ноябрда №104сонли, 2017 йил 15 декабрда 126-сонли ҳамда 2020 йил 11 декабрда 29сонли “Поп тонги” газетасини етказиб бериш ҳақидаги шартномалар
тузилган. Мазкур шартномаларга асосан Поп тумангаз газ таъминот
бўлимига шартномаларда келишилган миқдорда ва шартларда газета
етказиб берилган. Етказиб берилган газета учун тўлов тўлиқ амалга
оширилган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 10 декабрь куни “Поп тонги” газетасини
етказиб бериш ҳақида №32-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага
асосан жавобгарга жами 10.050.000 сўмлик газета етказиб беришга
келишилган.
Шартноманинг 2.3-бандига кўра, “обуначи” яъни, жавобгар етказиб
бериладиган нашрлар учун олдиндан 30 фоиз тўловларни, 2022 йилнинг
обунаси учун қолган 70 фоиз тўловни келишилган муддатгача амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Поп тумангаз газ таъминот бўлимининг 2021 йил 10 декабрь кунги
«Поп тонги» газетаси таҳририяти номига ёзган №34-01-5/904-сонли
кафолат хатида 2022 йил учун шартнома имзолангани ҳамда обуна
тўловларини 2022 йил май ойига қадар тўлиқ тўлаб берилиши
кафолатланган. Шу асосда, 2021 йил 10 декабрдаги №32-сонли
шартномага асосан 2022 йил мобайнида юк хатлари орқали жами
10.050.000 сўмлик газета етказиб берилган.
Бироқ, етказиб берилган газеталар учун тўлов амалга оширилмаган.
Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа
бўлмаган.
ФКнинг 449-моддасига кўра эса, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
Шу асосда, суд даъвогарнинг газета етказиб берганлиги, жавобгар
томонидан эса етказиб берилган газета учун 10.050.000 сўм маблағ тўлаб
берилмаганлиги иш хужжатлари асосида тасдиқланиши сабабли
даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қонун ҳужжатлари ва
шартнома шартларига мувофиқ асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабни
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгар шартноманинг
тўлов мажбуриятини бузганлиги сабабли шартноманинг 5.2-бандига кўра,
тўлов муддати кечиктирилган хар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
5.000.000 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган бўлсада,
бироқ суд ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш лозим деб
ҳисоблайди. Зеро, ФКнинг 335-модасига кўра, агар кредитор қасддан ёки
эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз
беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг
кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни
бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни
батамом рад этишга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 10.050.000
сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни,
даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
«Худудгазтаъминот» АЖ “Худудгаз Наманган” газтаъминот филиалига
нисбатан иш юритиш тугатишни лозим топди.
Гарчи, жавобгар ўз эътирозида, «Худудгазтаъминот» АЖ “Худудгаз
Наманган” газтаъминот филиалининг 2020 йил 6 августдаги №27-сонли
буйруғи билан тасдиқланган Поп тумангаз газ таъминот бўлимининг
Низоми 1.7-бандига кўра, бўлим юридик шахс ҳисобланмаслиги, 4.5бандига кўра эса, бўлим асосий фаолият турига кирмайдиган
шартномалар тузилишига йўл қўйилмаслигини важ қилиб келтирсада,
бироқ суд ушбу важлари билан келишмайди.
Чукни, даъвогар вакилларининг тушунтиришларидан ҳамда иш
хужжатларидан кўринишича, даъвогар Поп тумангаз газ таъминот
бўлимининг тарафлар ўртасида 2021 йил 10 декабрь куни “Поп тонги”
газетасини етказиб бериш ҳақида №32-сонли шартномани тузиш
ваколати мавжуд эмаслигини билмаган ёки билиши мумкин ҳам бўлмаган.
Чунки, тарафлар ўртасида ушбу мазмундаги шартномалар 2016 йилдан
буён тузилиб, тўловлар амалга ошириб келинган. Бу ҳолатда эса даъвогар
жавобгарнинг битим тузишда чеклашлари мавжудлигини ҳам билиши
мумкин бўлмаган.
Зеро, ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш
ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис
ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан
ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб
ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган
бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар
доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур
чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги
исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор
бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 17-банди тўртинчи
хатбошисида берилган тушунтиришга кўра, судларнинг эътибори шунга
қаратилсинки, битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш
ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган
тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши
мумкин.
таъминот бўлими мансабдор шахслари ваколат доирасидан четга чиқиб
шартнома тузишганлиги сабабли ушбу қарздорликни Поп тумангаз газ
таъминот бўлими мансабдор шахсларининг шахсий маблағлари ҳисобидан
ундирилиши лозимлигини важ қилиб келтирсада, бироқ суд ушбу важлар
билан ҳам келишмайди. Зеро, жавобгар юридик шахс ўзига мансабдор
шахси томонидан етказилган зарарни регресс тартибда ундириш
юзасидан фуқаролик судларига мурожаат қилиши мумкин.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда
кўриб чиқиш натижалари бўйича даъвогар томонидан тўланган 201.000
сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига ундирилиши, қаноатлантириш рад этилган талабга
нисбатан давлат божи эса даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 128, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«Поп тонги» газетаси таҳририятининг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
«Худудгазтаъминот» АЖ ҳисобидан «Поп тонги» газетаси
таҳририяти фойдасига 10.050.000 сўм асосий қарз ҳамда тўланган 201.000
сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари жами 10.281.000 сўм
ундирилсин.
Даъво талабининг пеня қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«Худудгазтаъминот» АЖ “Худудгаз Наманган” газтаъминот
филиалига нисбатан иш юритиш тугатилсин.
«Поп тонги» газетаси таҳририятининг 99.000 сўм давлат божи
тўлаганлиги инобатга олинсин ва зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров