Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/2504 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Муҳиддин Ўсканбоевич фермер хўжалиги
Source ID 1019776 Claim ID 3049546 PDF Hash 8a1a92f61c4a1f79... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ИПК 149-моддаси бандида ИПК 149 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2202/2504-сонли иш 2023 йил 10 февраль 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров котиблигида, тарафларсиз, аризачи Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инпекциясининг жавобгар “Muxiddin O’skanbaevich” фермер хўжалигини банкрот деб топиш ҳақидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инпекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Muxiddin O’skanbaevich” ФХ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 12 декабрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув таомили жорий этилган ва қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Турсунбоева Дилафруз Набижоновнанинг номзоди тасдиқланган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган аризачи, қарздор ва муваққат бошқарувчи суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини иштирокини таъминламади. Шунингдек, қарздор вакили (раҳбар) ва муваққат бошқарувчи ишни ўзларининг иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли суд ишни кредитор, қарздор ва муваққат бошқарувчининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128- ва 170-моддаларига асосан аризани уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 24-бандида ИПК 149-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз қўли билан имзоланган бўлиши лозимлиги, бунда имзонинг механик ёки бошқа нусха кўчириш воситалари орқали амалга оширилишига, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Аниқланишича, ариза Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ш.Хазратов имзоланган, шунингдек кредитор томонидан бошлиқ ўринбосари Ш.Хазратовга аризани имзолаш ваколати берилганлиги ҳақидаги ишончнома судга тақдим этилмади. Ҳолбуки, ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Демак, ариза ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги боис у кўрмасдан қолдирилади, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни ва тўланган почта харажатларини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади. 3 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-, 108-, 118-, 195- ва 196моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Ариза кўрмасдан қолдирилсин. Ариза тақдим этишда тўланган 24.000 сўм почта харажати Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. З.М.Эшмирзаев