← Назад
Решение #656849 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 384 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 февраль
4-1304-2302/10-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар Давлат активларини
бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
“ELMUROD MIRZACHO’L PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 2020 йил 3 июндаги 78-сонли олди-сотди шартномасини ва 2020 йил
19 июндаги 93-сонли қўшимча келишув битимини бекор қилиш ҳамда 900.000
сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни тарафлардан: даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси вакили С.Маллаев (ишончнома асосида), жавобгар
“ELMUROD MIRZACHO’L PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти
вакили М.Юсупов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма) жавобгар
“ELMUROD MIRZACHO`L PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида
тузилган 2020 йил 3 июндаги 78-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил
19 июндаги 93-сонли қўшимча келишув битимини бекор қилишни ва 900.000
сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан ишга Мирзачўл туман
ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
2020 йил 3 июнда давлат мулкини сотиш бўйича олди-сотди шартномаси
имзоланганлигини, ушбу шартнома шартлари даъвогар ва иштирокчи
томонидан тўлиқ бажарилганлигини, мазкур шартнома бўйича жавобгар билан
қўшимча келишув битими имзоланганлигини, жавобгарга инвестиция
мажбуриятларини бажариш учун бир неча марта имкон берилганлигини,
жавобгар томонидан мустақил баҳоловчи ва аудит хулосаси топширилган
бўлсада, жавобгар томонидан объектга 285.360.000 сўм инвестиция
киритилганлиги ҳақидаги важлар ҳақиқий ҳолатга мос келмаслигини,
ўтказилган сайёр суд вақтида ҳам объектга киритилган инвестиция
ҳолати
ўрганилганда
объектда
ободонлаштириш, қурилиш реконструкция ишлари олиб борилмаганлигини,
объект деярли қаровсиз ҳолатда эканлиги, паррандачилик фаолияти йўлга
қўйилмаганлиги, ишчи ўринлари яратилмаганлиги аниқланганлигини,
шунингдек, жавобгарга талабнома, таклиф хатлари юборилган бўлса-да,
жавобгар томонидан ушбу хатлар жавобсиз қолдирилганлигини, шу сабабли
судга мурожаат қилиб шартномани бекор қилишни сўраганлигини билдириб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъвосига
эътироз билдириб, шартнома бўйича инвестиция киритганлигини, шартномада
250.000.000 сўм инвестиция киритиш белгиланган бўлса, ундан ортиғи билан
инвестиция
киритилиб,
иш
ўринлари
яратилганлигини,
объектда
ободонлаштириш ишлари олиб борилганлигини, паррандачилик фаолияти
йўлга қўйилганлигини, бироқ олиб келинган товуқлар касаллик оқибатида
нобуд бўлганлигини, бу ҳақида бирор-бир ташкилотга мурожаат
қилмаганлигини, ҳозир кун совуқ бўлганлиги сабабли объектда товуқ
боқишнинг имкони йўқлигини, кунлар исигач, яна товуқ сотиб олиб, аста-секин
кўпайтиришини,
баҳолаш
ва
аудиторлик
хулосалари
даъвогарга
топширилганлигини, даъвогар томонидан муддат берилса, бинони яна
таъмирлаб, фойдаланишга яроқли ҳолга келтиришини, камчиликларни
бартараф этишишини маълум қилиб, даъвогарнинг даъвосини рад этишни
сўради.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Мирзачўл туман
ҳокимлиги вакили И.Иманов жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари
қисман бажарилганлигини инобатга олиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакиллари томонидан
суд мажлисида берилган тушунтиришларини ҳисобга олиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Жиззах
вилояти ҳокимининг 2019 йил 06 декабрдаги 425-сонли қарорига кўра,
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитра
корхонасининг электрон-аукцион натижалари тўғрисидаги 2020 йил
21 майдаги DA-055-021569-сонли баённомасига асосан ҳамда ушбу
шартномада назарда тутилган шартлар ва тартибга мувофиқ Мирзачўл туман
ҳокимлиги балансидаги Мирзачўл тумани Пахтазор ШФЙ ҳудудида жойлашган
“Автогараж” биносини сотиш юзасидан Сотувчи – Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
ва Харидор – Абдувахобов Дилмурод Мўмин ўғли ўртасида ҳамда балансда
сақловчи – Мирзачўл туман ҳокимлиги иштирокида 2020 йил 28 июнь куни
78-сонли олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 1.3-банди а) хатбошисига кўра, эгалик қилиш ва
фойдаланиш ҳуқуқи – объектнинг электрон-аукцион савдосида шаклланган
1 000 001 (бир миллион бир) сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловлари тўлиқ
тўланганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат тақдим қилгандан кейин ўтади.
Б) хатбошисига кўра, тасарруф этиш ҳуқуқи – ушбу шартномада назарда
тутилган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда
бажарилганидан ва уларни қабул қилиб олиниши белгиланган тартибда
расмийлаштирилгандан кейин ўтади.
Шартноманинг 3.3-бандига асосан харидор мазкур шартнома 2-иловасида
белгиланган 18 ой мобайнида 250.000.000 сўм миқдоридаги инвестиция
мажбуриятларини, яъни бинода замонавий кўринишда қурилиш-таъмирлаш
ишларини
амалга
ошириш,
бино
атрофини
ободонлаштириш,
кўкаламзорлаштириш, паррандалар (2000 бош она товуқ, 2000 бош бройлер
жўжа), шунингдек паррандалар учун озуқа маҳсулотлари (омухта ем, дон ва
бошқалар) ва дори-дармонлар сотиб олишни назарда тутувчи инвестиция
мажбуриятларини, 3.5-бандига асосан инвестиция объектида 5 (беш) тадан кам
бўлмаган янги ишчи ўринлари яратиш, 3.8-бандида ушбу шартнома кучга
киргандан кейин 10 кун мобайнида инвестиция мажбуриятларини бажариш
мақсадида объектга бўлган ҳуқуқлар топшириладиган ва балансида инвестиция
мажбуриятлари
бажарилиши
ҳисобга
олинадиган
ўзининг
ягона
таъсисчилигида юридик шахсни тузиш, 3.10-бандида эса сотувчига
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида уларни
тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ойлик ахборот ва
чораклик ҳисоботни ҳамда яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги
маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 03 июнь куни 78-сонли олди-сотди
шартномаси юзасидан Ўзбекистон Респбликаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, Абдувахобов Дилмурод
Мўмин ўғли, Мирзачўл туман ҳокимлиги ва “ELMUROD MIRZACHO`L
PARRANDA” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 19 июнда
93-сонли қўшимча келишув-битими тузилган бўлиб, унга кўра, Давлат
активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида
2020 йил 04 июнда рўйхатга олинган 78-сонли олди-сотди шартномага асосан
харидор – Абдувахобов Дилмурод Мўмин ўғли томонидан қабул қилинган
ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўлалигича “ELMUROD MIRZACHO`L PARRANDA”
масъулияти чекланган жамиятига ўтказилишига келишилган.
Бироқ, Бошқарма томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши
юзасидан 2021 йил 24 март ва 2021 йил 27 декабрь кунлари ўтказилган
мониторинг давомида тузилган далолатномаларда жавобгар томонидан
объектда қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилмаганлиги, ободонлаштириш
ишлари олиб борилмаганлиги қайд этилган.
Жавобгар томонидан келишувда назарда тутилган муддатларда
инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан
шартнома иштирокчиларига шартномани бекор қилиш ҳақида тақдимномалар
ва таклиф хатлари берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан тақдимномалар ва таклиф хатлари
эътиборсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2020 йил
28 июндаги 78-сонли олди-сотди шартномасини, 2020 йил 19 июндаги
93-сонли қўшимча келишув битимини бекор қилишни ва 900.000 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан,
кредитор қарздордан ўзининг мажбуриятини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу кодекснинг
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра,
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
мумкин, ушбу Кодекс 384-моддаси 2-қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки
объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш
ҳақида”ги қарорининг 7-иловаси 36-бандига асосан агар харидор томонидан
шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида сотиб
олиш тўловлари ва (ёки) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг
навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган бўлса,
белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади.
Мазкур ҳолат, яъни жавобгарнинг объектга инвестиция киритиш
мажбуриятларини
тўлиқ
бажармаганлиги
тарафлар
вакилларининг
кўрсатмалари ва ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Қолаверса, жавобгар даъво талабларини инкор этувчи тегишли
ҳужжатларни тақдим этмади ёки далиллар ҳамда ҳуқуқий асослар билан
исботлаб бермади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 2020 йил
28 июндаги 78-сонли олди-сотди шартномасини ва 2020 йил 19 июндаги
93-сонли
қўшимча
келишув
битимини
бекор
қилиш
талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан шартноманинг
5.2-бандига асосан 900.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида харидор
томонидан инвестиция мажбуриятлари ушбу шартномада назарда тутилган
қўринишларда ва ҳажмларда бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
тақдирда, харилор ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган инвестиция
мажбуриятлари қийматининг 0,04 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган
инвестиция мажбуриятлари қийматиниг 50 фоизидан ошмаган ҳолда сотувчига
пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
Жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятларининг шартномада
белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар ва инвестиция
мажбуриятлари бажарилиши мониторинги далолатномаларига асосан ўз
исботини топади.
Юқоридагиларга асосан суд ундирилиши сўралаётган пеня суммасини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини муҳокама қилиб,
жавобгарнинг низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси, Абдувахобов Дилмурод Мўмин ўғли ҳамда Мирзачўл туман
ҳокимлиги иштирокида 2020 йил 03 июнда тузилган 78-сонли олди-сотди
шартномаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси, Абдувахобов Дилмурод Мўмин ўғли, Мирзачўл туман
ҳокимлиги ҳамда “ELMUROD MIRZACHO`L PARRANDA” масъулияти
чекланган жамияти иштирокида 2020 йил 19 июнда тузилган 93-сонли қўшимча
келишув-битими бекор қилинсин.
Жавобгар “ELMUROD MIRZACHO`L PARRANDA” масъулияти
чекланган жамиятидан даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 900.000 сўм пеня ва 30.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ELMUROD MIRZACHO`L PARRANDA” масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджетига 6.300.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
О.Эргашев