Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2302/275 Дата решения 10.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят худудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый XON BOGI BALAND масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1019777 Claim ID 3131025 PDF Hash ca88a012a2229aae... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ИПКнинг 211-моддаси ИПКнинг 211 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а 170700, г.Кургантепа улица Мустакиллик № 50-а Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 4-1705-2302/275-сонли Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, аризачи Ддддднинг қарздор “Жжжжж ” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили А.Зулунов (ишончнома асосида) қарздор вакили С.Тахиров(ишончнома асосида) иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ддддд (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан учинчи шахс сифатида Хонобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси жалб қилинган. Аниқланишича, қарздор Давлат хизматлари марказидан 18.04.2019 йил куни № 713117-сон тартиб рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган, устав фондида давлат улуши 100 фоизни ташкил этади. Таъсис хужжатларига кўра, қарздорнинг юридик манзили: Хонобод шаҳар Умаршайхмирзо кўчаси 2-уй, қарздор жамият раҳбари Яқубов Ихтиёржон Ибраҳимович деб белгиланган. Аризачи қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини тахлил қилганда, давлат бюджети олдида умумий қиймати 3 955 500 сўм қарздорлик мавжудлиги, қарздор узоқ вақтдан буён фаолият олиб бормаётганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 29-моддасида Давлат активларини бошқариш агентлиги устав фондида(устав капиталида) давлат улуши бўлган ва(ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши белгиланган. Қарздор бюджет олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли аризачи қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлади, қарздорнинг 3 955 500 сўм давлат бюджети олдида қарздорлиги мавжудлиги, қарздор узоқ йиллардан буён фаолият олиб бормаётганлиги сабабли тўловга қобилиятсизлик деб топишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Қарздор вакили суд мажлисида ҳақиқатдан ҳам бюджет олдида қарзи мавжудлигини, бугунги кунда жамият фаолият олиб бормаётганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Хонобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан учинчи шахс иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тараф вакилларининг фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни ва тугатишга доир иш очишни лозим деб ҳисоблайди. Қарздор уч ойдан ортиқ муддат давомида бюджет олдидаги умумий қиймати 3 955 500 сўм қарздорлигини тўламасдан келган, шунингдек солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарз қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли тўланмасдан келинган. Бундан ташқари қарздор узоқ вақтдан буён фаолият юритмаган. Демак, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этиш учун асослар мавжуд. ИПКнинг 211-моддасига биноан, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 238-моддасига кўра, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини(устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига асосан, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 241-моддасига биноан, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан 3-тоифали суд бошқарувчиси Қўчқаров Анваржон Абдулхаевич тавсия этилган, А.Қучқаровга нисбатан тугатиш бошқарувчилигига тайинлашга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмаган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 3-тоифали суд бошқарувчиси Қўчқаров Анваржон Абдулхаевични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим деб топди. Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик фаолиятини тахлил қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда ундириш чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш ишларини 2023 йил 10 май кунига қадар якунлаш вазифаларини юклашни лозим топди. Суд аризачининг талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 29, 52, 241, 242-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 180, 186, 211-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: 1. Ариза қаноатлантирилсин. 2. “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсизлик деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш очилсин. Тугатиш бошқарувчиси этиб Қўчқаров Анваржон Абдулхаевич тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: -қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги тўғрисида расмий матбуотда 10 кун ичида эълон бериш; - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун); -кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат1ой); - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат-1 ой); -қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилининиши тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун); -кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида); - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой); - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича); - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой); - кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - ҳар ойнинг охирги ҳафтаси жума кунида туманлараро иқтисодий судига жорий ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 3 ой муддатда тугатиш ишлари якуний ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин. Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин. “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи; - Ддддд фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Жураев