← Назад
Решение #657039 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1905-2201/71-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
маърузачи судья З.Рустамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Мухаммадиев
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья Т.Аннаева
Такрорий кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАКРОРИЙ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОР И
2023 йил 10 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Р.Хайдаров, В.Сатторова, Р.Сагатов ва Ш.Маҳмудовдан иборат таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
даъвогар
вакиллари
Х.Норбаев
(2023 йил 26 январдаги 6-сонли ишончнома асосида) ва А.Файзиев
(2023 йил 23 январдаги 5-сонли ишончнома асосида), Денов туман
ҳокимлиги вакили Ж.Сафаров (2022 йил 10 февралдаги 01-37/71-сонли
ишончнома билан), Денов туман архитектура ва қурилиш бўлими вакили
А.Чориев (2022 йил 17 февралдаги 4-сонли ишончнома билан)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси “FAYZ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Денов туман ҳокимлигидан бузиб ташланган бино-иншоотларнинг бозор
қиймати 98 398 029 сўм ва тортиб олинган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг
бозор қиймати 2 858 584 660 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишюзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация
тартибида такроран кўриш ҳақида киритган протестини Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Денов туман ҳокимининг (бундан буён матнда туман ҳокими деб
юритилади) 20004 йил 15 октябрдаги 460-сонли қарори билан туман
ҳокимининг “Шаҳарнинг Мустақиллик кўчасини кесиб ўтувчи “Денов ариғи”
атрофидаги бўш ер майдонидан “Автошоҳбекат” АЖга вақтинча
фойдаланиш учун рухсат бериш тўғрисида” 2002 йил 7 январдаги 16-сонли
қарори бекор қилиниб, мазкур жойдаги 0,54 га ер майдони “FAYZ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки МЧЖ деб
юритилади)га йўловчи ташиш транспорт воситалари учун “Автошохбекат”
ташкил этишга рухсат берилган.
Туман ҳокимининг 2010 йил 23 апрелдаги 221-сонли қарори билан
шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида жойлашган МЧЖга қарашли қуриб
битказилган диспечерлик хонаси, тиббий хона, йўловчиларни кутиш хонаси,
маъмурий бино ва иншоотлар фойдаланишга қабул қилиниб, туман қабул
қилиш комиссиясининг 2010 йил 22 апрелдаги далолатномаси тасдиқланган
ҳамда эгалик ҳуқуқи эътироф этилиши белгиланган.
Денов туман Архитектура ва қурилиш бўлими томонидан 2012 йил
30 августда МЧЖга юборилган огоҳлантириш хатида Н.Мирзаев кўчаси
ҳудудида қурилган маъмурий бино архитектура ва шаҳарсозлик меъёрий
талабларга жавоб бермаганлиги сабабли 1 кун муддат ичида бузиб олиш
талаб қилинган.
Туман ҳокимининг 2012 йил 11 сентябрдаги 348-сонли қарори билан
“Сурхонматлуботсавдо” улгуржи-чакана савдо ишлаб чиқариш корхонасига
шаҳарнинг Мустақиллик кўчаси ҳудудидан “Супермаркет” биноси қурилиши
учун 4 000 кв.метр ер майдони танланиб, лойиҳага берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг
2021 йил 16 декабрдаги мутахассис фикрида МЧЖга тегишли
бўлган шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида жойлашган маъмурий ва ёрдамчи
биноларнинг
кадастр
ҳужжатларида
кўрсатилган
қурилмаларини
сарф-харажат усулида аниқланган 2012 йил ҳолатидаги бозор баҳоси
98 398 029 сўмни ҳамда шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида жойлашган
нотурар объектнинг 5 400,0 кв.метр бўлган ер майдонларига бўлган
ҳуқуқнинг қиёсий таҳлил усули билан бозор баҳоси 2 844 232 272 сўмни
ташкил этиши қайд этилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Денов туман ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар ёки
туман ҳокимлиги деб юритилади)дан даъвогар фойдасига бузиб ташланган
бино-иншоотларнинг бозор қиймати 98 398 029 сўм ва ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қиймати 2 858 584 660 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Денов
туман архитектура ва қурилиш бўлими, Давлат кадастр палатаси Денов
туман филиали, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги жалб қилинган.
Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 июлдаги қарори билан қуйи инстанция судларининг
қарорлари бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъво талаблари
2
қисман қаноатлантирилган. Туман ҳокимлигидан даъвогар фойдасига
98 398 029 сўм ундирилган. Даъво талабининг ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қиймати 2 858 584 660 сўмни ундириш ҳақидаги қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан Олий суд раисининг ўринбосари томонидан киритилган
протестда кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари
бузилганлиги баён этилиб, ишни такроран кассация тартибида қайта кўриб
чиқиш сўралган.
Суд мажлисида даъвогар вакили МЧЖга Денов туман ҳокимининг
2004 йил 15 октябрдаги 460-сонли қарори билан шаҳар марказида ташландиқ
бўш турган 0,54 га ерни автошоҳбекат қуриш учун ажратиб берилганлиги,
6 йил давомида 2010 йилгача автошоҳбекат мажмуаси тўлиқ қуриб
битказилганлиги, туман ҳокимининг 2010 йил 23 апрелдаги 221-сонли
қарори билан МЧЖга қарашли диспетчерлик хонаси, тиббий хона,
йўловчиларни кутиш хонаси, маъмурий бино ва иншоатлар фойдаланишга
қабул қилинган ҳамда эгалик ҳуқуқи эътироф этилганлиги ҳамда бино ва
иншоотларга ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат руйхатидан ўтказилиб,
гувоҳнома берилганлиги, бироқ, 2012 йилда қонун талабларига зид равишда
автошоҳбекат бино-иншоотлари бузиб ташланганлиги, судлар бузиб
ташланган
мол-мулклар
гаровга
қўйилганлигига
ҳам
эътибор
қаратмаганлиги, қуйи инстанция судлари томонидан адолатсиз қарорлар
қабул қилинганлиги, уларнинг важлари инобатга олинмаганлигини Олий суд
кассация инстанцияси суди эса даъво талабини 98 398 029 сўм мол-мулккка
бўлган компенсация тўловини ундириб, ерга бўлган ҳуқуқни компенсация
тўловини яъни 2 858 584 660 сўм ундириш тўғрисидаги даъво талабини рад
этиб хатога йўл қўйганлигини билдириб, кассация инстанцияси суди
қарорини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида қарор
чиқаришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили протестга нисбатан
қисман ҳамда кассация шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция ва
апелляция инстанция судларининг қарорларини ўз кучида қолдириб,
кассация инстанция судининг қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган туман архитектура ва қурилиш
бўлимининг вакили протест ва кассация шикоятига нисбатан эътироз
билдириб, шаҳар марказидаги Мустақиллик кўчасини кесиб ўтувчи
“Денов ариғи” атрофидаги 5 400 кв.метр ер майдони автошоҳбекат ташкил
этиш учун рухсат берилганлиги, 2010 йилда ушбу ер майдонида жамият
томонидан қуриб битказилган диспетчер хонаси, тиббий хона, йўловчилар
кутиш хонаси, маъмурий бино ва иншоотларни туман ҳокимининг 221-сонли
қарорига асосан фойдаланишга қабул қилинганлигини билдириб, Денов
туман ҳокимининг 2004 йил 15 октябрдаги 460-сонли қарорида бино ва
иншоотлар маблағ талаб қилмасдан бузиб олиш ва ерни бўшатиб бериш
белгиланганлигини маълум қилди.
3
қилинган Палата, Давлат кадастр палатаси Денов туман филиали,
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ўз вакиллари иштирокини суд муҳокамасига
таъминламади
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахс вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
протестда келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириб, суд қарорларни
бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогарга шаҳарнинг Мустақиллик кўчасини кесиб
ўтувчи “Денов ариғи” атрофидаги бўш ер майдонида “Автошоҳбекат”
ташкил этишга рухсат бериш ҳақида Денов туман ҳокимининг 2004 йил
15 октябрдаги 460-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан туман
ҳокимининг 2002 йил 7 январдаги шаҳарнинг Мустақиллик кўчасини кесиб
ўтувчи “Денов ариғи” атрофидаги бўш ер майдонидан “Автошоҳбекат”
акциядорлик жамиятига вақтинча фойдаланиш учун рухсат бериш
тўғрисидаги 16-сонли қарори бекор қилиниб, мазкур жойдаги 0.54 га ер
майдони “Файз” масъулияти чекланган жамиятига шаҳар ичи ва туманнинг
шимолий шарқий йўналишлари бўйича йўловчи ташиш транспорт
воситалари учун “Автошоҳбекат” ташкил этишга рухсат берилган.
Денов туман ҳокимининг шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида
жойлашган даъвогарга қарашли қуриб битказилган диспетчерлик хонаси,
тиббий хона, йўловчилар кутиш хонаси, маъмурий бино ва иншоотларини
фойдаланишга қабул қилиш ва туман қабул қилиш комиссиясининг 2010 йил
22 апрелдаги далолатномасини тасдиқлаш ҳамда эгалик ҳуқуқини эътироф
этиш тўғрисидаги 2010 йил 23 апрелдаги 221-сонли қарори қабул қилинган.
Денов туман архитектура ва қурилиш бўлими томонидан фуқаро
Ю.Мирзаевга 2012 йил 30 августда 24-сонли огоҳлантириш хати тақдим
этилиб, унда шаҳарнинг Н.Мирзаев кўчаси ҳудудида қурилган маъмурий
бино архитектура ва шаҳарсозлик меъёрий талабларга жавоб бермаганлиги
сабабли 1 кун муддат ичида бузиб олиш талаб қилинган. Даъвогарнинг
0,54 га ер майдонидаги бино-иншооти бузилган.
Денов туман ҳокимининг 2012 йил 11 сентябрдаги 348-сонли қарори
билан “Сурхонматлуботсавдо” улгуржи-чакана савдо ишлаб чиқариш
корхонасига шаҳарнинг Мустақиллик кўчаси ҳудудидан “Супермаркет”
4
биноси қурилиши учун 4000 кв.метр ер майдони танланиб, лойиҳага
берилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарорига асосан олиб қўйилаётган ер
участкаларида бўлган иморатларнинг қийматини ҳамда ер участкаларини
олиб
қўйишга
етказилган
зарарни
тўлиқ
қоплаб
берилиши
белгиланганлигига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк
ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва
компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан жамиятга бузиб ташланган кўчмас
мулк ва тортиб олинган ер майдони учун компенсация пулини тўлаб бериши
кераклиги қайд этилганлигига асосланиб, жавобгардан бузиб ташланган
бино-иншоотларнинг бозор қиймати 98 398 029 сўм ва тортиб олинган ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати 2 858 584 660 сўм жами
2 956 982 689 сўм компенсация пулини ундиришни сўраган.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Сурхандарё
вилояти бошқармаси Денов туман филиали томонидан иш ҳужжатларига
тақдим этган 2022 йил 24 февралдаги 11-11/406-сонли маълумотномасида,
даъвогар томонидан қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга
қабул қилиш ҳақида туман ҳокимининг қарорига қабул қилинганлиги, ушбу
мулк ва ер майдонларига нисбатан 19:04:18:01:08:01830 рақамли кадастр
рақами берилганлиги, ушбу рақам объект учун бериладиган ягона
идентификация рақами қаерда жойлашганлиги тўғрисидаги рақамлиги, ҳар
қандай қонуний ва ноқонуний ер майдони ва мулклар учун солиқ ундириш
мақсадида берилиши ҳам мумкинлиги, Денов туман ҳокимининг 2004 йил
15 октябрдаги 460-сонли қарори асосида ушбу мулкни лойиҳа смета
ҳужжатлари асосида қуриш шаҳарнинг бош режасига асосан
ободонлаштириш, коммуникация иншоотлари ёки бошқа қурилиш ишлари
лозим бўлган вақтда мазкур ер майдонида қурилган бино ва иншоотларни
маблағ талаб қилмасдан бузиб олиш ва ерни бўшатиб бериш вазифаси
юклатилганлиги, даъвогар томонидан қурилган диспетчерлик хонаси, тиббий
хона, йўловчилар кутиш хонаси, маъмурий бино ва иншоотлар учун берилган
ТА №0928252-сонли гувоҳномаси (хусусий мулк сифатида) ер майдони учун
ОY-тартиб рақами 357557-сонли гувоҳнома асосида доимий фойдаланиш
билан берилганлиги, ушбу ҳолатлар қонунда белгиланган тартибда
берилганлиги, ҳозирда бузилиб кетган кўчмас мулкларни 2010 йил
ҳолатидаги қурилишда ишлатилган конструктив элементлари мавжуд
бўлмаганлиги кадастр базасида сақланмаганлиги сабабли ҳозирги кунда
бозор баҳосини чиқарилиши мумкин эмаслиги, Денов туман кадастр
агентлигининг 2021 йил 14 июндаги 11-11/759-сонли маълумотномаси ҳам
кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган бўлса-да, ўрганилмасдан
берилганлиги, ушбу объект ҳозирда 2020 йил 2 ноябрдаги Сурхондарё вилоят
ҳокимининг Ф-7 хдфу-сонли Фармойишига асосан “Супермаркет”
5
(Юбилейний) биносини “Сурхонматлуботсавдо” МЧЖдан Сурхондарё
вилоят ҳокимининг оператив бошқарув ҳуқуқи билан ўтказиб берилганлиги,
ҳозирги кунда ҳам сақланиб қолган ер майдони Сурхондарё вилоят
ҳокимининг захира ер майдони ҳисобланиши маълум қилиниб, Денов туман
кадастр агентлиги томонидан мулк ҳуқуқини беришда хатоликка йўл
қўйилганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова
номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2021 йил 16 декабрь
куни берилган мутахассис фикрига кўра, даъвогарга тегишли бўлган
Сурхондарё вилояти Денов шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган
маъмурий ва ёрдамчи биноларни кадастр ҳужжатларида кўрсатилган
қурилмаларининг сарф-харажат усулида аниқланган 2012 йил ҳолатидаги
ҳисобий-бозор баҳоси 98 398 029 сўмни ҳамда даъвогарга тегишли бўлган
Сурхондарё вилояти Денов шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган
нотурар объектнинг 5 400,0 кв.м. бўлган ер майдонининг ер майдонларига
бўлган ҳуқуқнинг қиёсий таҳлил усули билан аниқланган мутахассис
фикрини тузиш кунидаги ҳисобий-бозор баҳоси 2 844 232 272 сўмни ташкил
этиши қайд этилган.
Кассация
судлов
ҳайъати
даъвогарнинг
98 398 029
сўм
қурилмаларининг
сарф-харажатлари
баҳоси
ундириш
талабини
қаноатлантириб тўғри хулосага келган бўлса-да, бироқ, даъво талабининг
5 400,0 кв.м бўлган ер майдонига бўлган ҳуқуқнинг компенсация пулини
ундириш рад этишда қонунчилик нормаларини қўллашда нотўғри хулосага
келган.
Валанки, кассация инстанцияси суди низоли муносабат юзага келган
вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг
8-бандида ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши
оқибатида етказилган зарарларни тўлиғича қоплаш компенсация берилишини
шартларидан бири тариқасида қайд этилганлигини эътибордан четда
қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда,
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
ФК 163-мддасига кўра мулкдор ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз
ҳуқуқини ҳар қандай бузилишларини бартараф этиш талабларига даъво
муддати жорий қилинмаслиги қатъий ҳолда белгиланган.
ФК 206-моддасининг иккинчи-учинчи қисмларига кўра, олиб
қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг,
6
иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи
ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи
бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан
олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар молмулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир қилган
пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади. Олиб
қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки
экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича
олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлиши белгиланган.
Баён этилганлардан кўринадаки, судлар томонидан қарор қабул
қилишда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ва бу асоссиз қарор қабул
қилинишига сабаб бўлган.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
7
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси
судининг 2022 йил 6 июлдаги қарори, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 апрелдаги қарори ва Денов
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 февралдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи
инстания судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда даъвогарнинг даъвоси юзасидан мавжуд
бўлган барча ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, лозим бўлса мулк қийматини
аниқлаш юзасидан мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилиб, ишда
мавжуд бўлган ҳар бир иш учун аҳамиятли бўлган ҳужжатларни ишда
иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларига мослигига эътибор қаратиб,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, қонуний
ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш, ишни кўриш якунига кўра суд
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 301-303, 3051,-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
киритилган протест қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2022 йил 6 июлдаги қарори бекор
қилинсин.
Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг Сурхондарё вилоят
бошқармаси “FAYZ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 апрелдаги қарори ва Денов туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 25 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиинсин.
Иш биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун Денов
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Ш.Махмудов
В.Сатторова
Р.Сагатов
Р.Хайдаров
8