← Назад
Решение #657095 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 39 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 259 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2201/77-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ў.Йўлдошев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Э.Соибназаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 9 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Сирдарё вилоят
судининг ходими Б.Хасанов, жавобгар вакили – Э.Полвонов (раҳбар), қўшимча
жавобгар вакили – Д.Аюбжонова (2023 йил 10 январдаги 183-сонли ордер
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (даъвогар “Ipoteka bank” акциядорлик тижорат ипотека банки
манфаатида)нинг жавобгар “Shirin balig’i” масъулияти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгар “Feofan” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
10 007 160 384,87 сўм қарз ва почта харажатларини ундириш, ундирувни гаровга
қўйилган жавобгарга тегишли Ширин шаҳар, М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида
жойлашган балиқчилик хўжалиги бино-иншоотларига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
“Feofan” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суд биносида видеконференцалоқа режимидаги суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ipoteka bank” акциядорлик тижорат
ипотека банки (бундан буён мантда даъвогар деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Shirin balig’i” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Feofan”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб
юритилади)дан солидар тартибда муддатли кредит қарзидан 8 671 800 000 сўмни,
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигидан 1 335 360 384,87 сўмни, жами
10 007 160 384,87 сўм қарзни ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини
ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган, жавобгарга тегишли Ширин шаҳар,
М.Улуғбек
маҳалласи
ҳудудида
жойлашган
балиқчилик
хўжалиги
бино-иншоотларига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча
жавобгардан даъвогар фойдасига солидар тартибда 5 000 000 000 сўм асосий кредит
қарзи ва 21 600 сўм почта харажати, жавобгардан даъвогар фойдасига
3 671 800 000 сўм асосий кредит қарзи ва 1 335 360 384,87 сўм фоиз қарз
ундирилиб, ундирув жавобгарга тегишли балиқчилик хўжалиги бино-иншоотларига
қаратилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 27 апрелдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, қўшимча
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини
бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
28 февралда тузилган 324-сонли кредит шартномасига асосан интенсив усулда
балиқ етиштириш комплексини ташкил этиш мақсадида йиллик 24 фоиз устама ҳақ
тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 17 400 000 000 сўм миқдорда шартнома
расмийлаштирилиб, шундан 8 671 800 000 сўм миқдорда кредит маблағи
ажратилганлиги, ажратилган кредит қарздорлиги қайтарилишининг таъминоти
сифатида жавобгарга тегишли бўлган Ширин шаҳар, М.Улуғбек маҳалласи
ҳудудида жойлашган балиқчилик хўжалиги бино-иншоотлари ва қўшимча
жавобгарнинг 5 000 000 000 сўмга кафиллиги тақдим қилинганлиги, ажратилган
кредит маблағи ҳисобидан интенсив усулда балиқ етиштириш комплексини ташкил
этиш ишлари бошлаб юборилганлиги, жумладан, “Uchquduq burenie skvajin”
масъулияти чекланган жамияти билан 2019 йил 29 августда тузилган 09-сонли
шартномага асосан 50 метр чуқурликда 4 та скважина кавлашга келишилганлиги,
бироқ белгиланган чуқурликда сув чиқмаганлиги сабабли 100-120 метр чуқурликда
2 та скважина кавланганлиги, “Wide-Field-Construction-Compani” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 22 ноябрдаги шартномага асосан
10 517 768 607 сўмлик комплекс қурилиш учун қурилиш материаллари сотиб
олишга шартнома имзоланганлиги ва 7 300 000 000 сўмлик иш бажарилганлиги,
ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан интенсив усулда балиқ етиштириш
комплексини ташкил этилганлиги, шундан сўнг Jinan Sunpring Machinery Equipment
Co (Хитой) билан 2020 йил 26 июндаги FISH28052020-сонли шартномага асосан
135 500 АҚШ доллари миқдорида балиқ еми етказиб бериш келишилганлиги, бироқ
кредит маблағининг қолган қисми ажратилмаганлиги сабабли тўлов амалга
оширилмаганлиги ва маҳсулот етказиб берувчининг ҳақли эътирозига сабаб
бўлганлиги, шунингдек сотиб олинган қурилиш материаллари ҳисобидан балиқ
хўжалиги ҳудудида бино-иншоотлар қурилган бўлиб, бу комплекснинг ажралмас
қисмини ташкил қилиши, қурилиш ишлари якунига етмаганлиги сабабли кадастр
ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлиги, бироқ барча тегишли рухсатномалар
олинганлиги, кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида гаровга қўйилган
Ширин шаҳар, М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган балиқчилик хўжалиги
бино-иншоотларини баҳолаш бўйича 2020 йил 28 февралдаги келишув
шартномасига асосан улар 6 250 000 000 сўмга баҳоланган бўлса-да, юқорида санаб
ўтилганлардан бино ва иншоотларга қўшимчалар қилинганлиги, бу эса ўз навбатида
гаров мулкини баҳоси ошганлигидан далолат бериши, бироқ биринчи инстанция
суди мол-мулкнинг нархи тўғрисида низо бўлишига қарамасдан, мулкнинг ҳақиқий
нархини аниқлаш чорасини кўрмаганлиги, биринчи инстанция суди “Ипотека
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддаси талабларига риоя
қилмаганлиги, биринчи ва апелляция инстанция судларида жавобгар вакили
3
иштирок этмаганлиги, судга далиллар тақдим эта олмаганлиги, жумладан, гаров
мулкининг қийматини аниқлаш тўғрисида экспертиза тайинлашни сўраш
имкониятига эга бўлмаганлиги, қўшимча жавобгарнинг мулкнинг нархини аниқлаш
тўғрисидаги талаби инобатга олинмаганлиги сабабли ишни биринчи инстанция
судига қайта кўриш учун қайтариш лозим бўлишини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб,
уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, кредит қарздорлигини
ундиришда унинг гаровдан ташқари бўлган мулкларига ҳам қаратишни сўради.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Палата ва даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
28 февралда 324-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномада даъвогар жавобгарга 5 йил муддатга, фоиз тўлови
ставкаси йиллик 24% бўлган, шундан “Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармаси”тўғрисидаги Низомига асосан
миллий валютада 12% компенсация тўлаш шарти билан, интенсив усулда балиқ
етиштириш комплексини ташкил этиш учун 17 400 000 000 сўм кредит бериш,
жавобгар ўз навбатида кредит тўлови ва ҳисобланган фоизларни тасдиқланган
график асосида қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида 2020 йил 3 мартдаги ипотека
шартномасига асосан жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар,
М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган кадастр рақами 120903010200370001
бўлган, майдони 42260,0 кв.м, қурилиш майдони 9969,35 кв.м, умумий майдони
2354,07 кв.м, уларни план (режа)даги рақамлари литер 0001 насосная,
литер 0002 омборхона, литер 0003 коттедж, литер 0004 айвон, литер 0005 котедж,
литер 0006 айвон, литер 0007 бостирма, литер 0008 бино, литер 0009 бино, литер
0010 бостирма, литер 0011 бино, литер 0012 ҳовуз, литер 0013 ҳовуз, литер
0014 омборхона, литер 0015 омборхона, литер 0016 омборхона, литер
0017 ҳожатхона, литер 0018 ҳожатхона, литер 0019 темир бетон тўсиқ, литер
0020 темир тўсиқ, литер 0021 асфальт майдон, литер 0022 қоровулхона, литер
0023 бостирма, литер 0024 каптилька (бино), литер 0025 бостирма, литер
0026 бостирмалардан иборат, балиқчилик хўжалиги бинолари, ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга гаров (ипотека)га қўйилган.
Шунингдек, 2020 йил 2 июлда даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар
ўртасида 324-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Ушбу шартномада 2020 йил 28 февралдаги 324-сонли кредит шартномаси
бўйича кафил кредитор олдида фоизлар тўлаш, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги туфайли неустойка ва кредитор кўрган бошқа
зарарларни тўлаш юзасидан қарздор билан баравар ҳажмда жавоб бериш
мажбуриятини олган.
Жавобгарнинг кредит шартномасидаги мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаганлиги важи билан Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 8 671 800 000 сўм асосий кредит
тўлови ва 1 335 360 384,87 сўм фоиз қарзини ундиришни, ундирувни гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Шартноманинг 6.1.7-бандида банкнинг кредит бўйича асосий қарзи, фоиз ва
комиссиялар ўз вақтида тўланмаганда кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит
таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқи белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 5-бандида қарз олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги
жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг
бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит
шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар киришидан келиб чиқишлари
зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан
қарз олувчи банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун,
ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул
мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Жавобгарга 2020 йил 18 мартдан 12 ноябргача бўлган даврда жами
8 671 800 000 сўм кредит маблағи берилган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида 2020 йил 3 мартдаги ипотека
шартномасига асосан жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар,
М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган, балиқчилик хўжалиги бинолари, ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаров (ипотека)га қўйилган ва ушбу мулклар
тарафлар ўртасида 6 250 000 000 сўмга баҳоланган.
Шунингдек, 2020 йил 2 июлда даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар
ўртасида 324-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, кафиллик суммаси
5 000 000 000 сўмни ташкил этган.
Кредит графиги ва банк айланма ҳужжатлари асосида 17 400 000 000 сўм
кредит маблағи ажратилиши, кредит муддати эса 2020 йил 31 мартдан 2025 йил
25 февралга қадар белгиланган.
Мазкур кредит графиги бўйича 24 406 785 205,53 сўм миқдорида даъвогарга
қайтарилиши лозим бўлса-да, жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан
6 250 000 000 сўмлик гаров мулки ва 5 000 000 000 сўм кафиллик мавжудлиги
ҳисобига 8 671 800 000 сўм кредит маблағи берилган.
Жавобгарнинг 2020 йил 3 мартдан 2021 йил 15 октябрь ҳолатига қадар ҳисоб
рақамидаги пул айланмаси бўйича фоиз тўловларидан 372 287 797,55 сўм жорий ва
503 734 655,32 сўм муддати ўтган, жами 876 022 452,87 сўм қарзи вужудга келган.
Шунингдек, 2020 йил 19 февралдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб
қувватлаш давлат жамғармаси” билан имзоланган 2020/С-401-сонли шартнома
асосида тўлаб берилиши лозим бўлган фоиз тўлови тўлаб берилмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдидаги компенсация миқдори 496 783 493,18 сўмни
ташкил этган.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг 2022 йил 28 февраль ҳолатига унга
берилган кредит бўйича, шартномада назарда тутилган 12 фоиз тўловидан
876 022 452,87 сўм ва 24 фоиз тўловдан 496 783 493,18 сўм, жами
1 372 805 946,05 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг 8 671 800 000 сўм асосий кредит тўлови
бўйича графикда белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаган.
Шу боис, даъвогарнинг даъво талабида 8 671 800 000 сўм асосий кредит
тўлови ва 1 335 360 384,87 сўм фоиз қарзини жавобгар ва қўшимча жавобгардан
солидар тартибда ундириш сўралган.
ФКнинг 259-моддасига кўра, мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров,
қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда
қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан
таъминланиши мумкин.
Тарафлар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг
2.2.-бандида кафил кредитор олдида шу жумладан фоизлар тўлаш, қарзни ундириб
олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор томонидан мажбуриятлар
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли неустойка ва
кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан қарздор билан баравар ҳажмда
жавоб бериш мажбуриятини олган.
ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа
шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида
жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик
шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил
кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли
кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор
олдида солидар жавоб берадилар.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабининг асосий кредит
тўлови ва фоиз қарзини жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабидаги қарз суммасини
кафиллик суммаси доирасида қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Шунингдек, даъво талабида ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига
қаратиш ҳам сўралган.
Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 3 мартдаги ипотека шартномасига
асосан жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Ширин шахар, М.Улуғбек маҳалласи
ҳудудида жойлашган, балиқчилик хўжалиги бинолари, ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан бирга гаров (ипотека)га қўйилган ва тарафлар ўртасида 6 250 000 000 сўмга
баҳоланган.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Бундан ташқари, “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
26-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида
қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи
кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан
белгиланмаслиги ва агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди
савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб
мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк
гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация
қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган.
Шу боис, қўшимча жавобгарнинг гаров мулкига қўшимча харажатлар
қилинганлиги ва унинг бошланғич баҳоси суд томонидан белгилаб
берилмаганлиги ҳақидаги важи асоссиз ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди, Палатанинг даъво аризасидаги
ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги талаби ҳам асосли деб топилиб,
даъво талабининг ушбу қисмини ҳам қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага
келган.
Апелляция инстанцияси суд эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қўшимча жавобгардан
ундирилади. Қўшимча жавобгардан республика бюджетига 100 071 603,8 сўм
давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Feofan” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 мартдаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Feofan” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 100 071 603,8 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов