← Назад
Решение #657097 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 февраль 4-1104-2302/111-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар АТБ "Хххх"
манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳамда қўшимча жавобгар "ХХХХ" унитар
корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 225 385 380 сўм асосий кредит қарзи, 8 062
649 сўм фоиз қарзи ва 5 665 105 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Таджиев (2022 йил 21 ноябрдаги 0305/1013-сонли ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд мажлисида суд
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар АТБ "Хххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ҳамда
қўшимча жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан солидар тартибда
225 385 380 сўм асосий кредит қарзи, 8 062 649 сўм фоиз қарзи ва 5 665 105 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар ва
қўшимча жавобгарлар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада,
уларнинг вакиллари иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр
билдиришмади.
Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан
палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар
"ХХХХ" фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, "Хххх" (кейинги ўринларда
Банк) ва "ХХХХ" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда Қарз олувчи) ўртасида
2019 йил 20 март куни томчилатиб суғориш технологиясини хўжаликда жорий
қилиш мақсадида 82-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага асосан Банк
Қарз олувчига 48 ой муддатга йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан
500 000 000 сўм ажратишни, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган қарз суммасини
шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 500 000 000 сўм
миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган.
Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича кредит ва унга ҳисобланган
фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган.
Даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришни
сўраб, юборилган талабнома жавобгарлар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Натижада палата банк манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб кредит
бўйича асосий қарз ва фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни кафиллик
шартномасига қаратишни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
ФКнинг 738-моддаси қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини
таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни
бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган
вазиятларда йўқотилса ѐки унинг шартлари ѐмонлашса, агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 293-моддасига асосан, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ѐки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган
бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу
жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
2021 йил 22 мартда 12-сонли кафиллик шартномаси асосан "ХХХХ" унитар
корхонаси 500 000 000 сўм миқдоридаги кафиллиги бўйича уч тарафлама
шартнома расмийлаштирилган.
Кафиллик шартномасининг 2.1-бандига кўра, Кафил Банк олдида Қарз олувчи
сифатида тўлиқ хажмда жавоб бериш, шу жумладан фоизларни тўлаш, қарзни
қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда қарз олувчини мажбуриятини
бажармаганлиги ѐки тегишлича бажармаслиги туфайли Банк кўрган бошқа
зарарларни тўлаш, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳақидаги тўлов
талабномасини сўзсиз ижро қилиш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан ўзаро тузилган шартнома шартлари жиддий равишда
бузилган ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Суд жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини инобатга
олиб, қолган 225 385 380 сўм асосий кредит қарзи, 8 062 649 сўм фоиз қарзи ва
5 665 105 сўм пеняни жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар
"ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан солидар тартибда ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни,
суд ҳаражатларини эса жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар
"ХХХХ" унитар корхонаси зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар "ХХХХ" унитар
корхонаси ҳисобидан солидар тартибда 225 385 380 сўм асосий кредит қарзи, 8 062
649 сўм фоиз қарзи, 5 665 105 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар "ХХХХ" унитар
корхонаси ҳисобидан солидар тартибда Республика бюджетига 4 782 262,68 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов