Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2220/38076 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ROISON ELECTRONICS" MCHJ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SILVER UNIVERSAL MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1018522 Claim ID 3098939 PDF Hash 605c8bb9e5f0135a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 226-моддаси ИПКнинг 226 law
онуни 10-моддаси онуни 10 law
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
ИПКнинг 231-моддаси ИПКнинг 231 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
илиш учун ИПК 226-моддаси илиш учун ИПК 226 law
илиш учун ИПК 226-моддаси илиш учун ИПК 226 law
ИПК 226-моддаси ИПК 226 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2220/38076-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Н.Байзақова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Мамараимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 9 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, ундирувчи вакиллари - А.Гулямов (раҳбар) ва раҳбар ўринбосари Н.Каримов (2022 йил 15 декабрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Silver Universal” масъулияти чекланган жамиятининг “Roison Eleсtronics” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси ва “Roison Eleсtronics” масъулияти чекланган жамиятининг “Silver Universal” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Roison Eleсtronics” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Silver Universal” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда ундирувчи деб юритилади) ва “Roison Eleсtronics” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида тузилган 2020 йил 26 августдаги 1-сонли қурилиш пудрат шартномасининг 5-бандида шартнома бўйича юзага келган низо Бизнес ва инвестиция муаммоларини ўрганиш маркази ҳузуридаги Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди (бундан буён матнда ҳакамлик суди деб юритилади)га топширилиши белгиланган. Ҳакамлик судининг 10/21-01-0021-сонли ҳакамлик иши бўйича 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан ундирувчи фойдасига 62 385 665 сўм асосий қарз, 18 715 699 сўм пеня, “New control group” МЧЖга 2 225 000 сўм тўланган тўлов, 3 402 000 сўм экспертиза харажатлари, 10 000 000 сўм ҳакамлик йиғими, жами 96 728 364 сўм ундирилган. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қарздор томонидан ихтиёрий ижро этилмаганлиги сабабли ундирувчи иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. 1 Суднинг 2022 йил 22 июлдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва 4-1001-2220/34773-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. Ўз навбатида қарздор иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2022 йил 8 августдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва 4-1001-2220/38076-сонли иш қўзғатилган. Суднинг 2022 йил 12 августдаги ажрими билан 4-1001-2220/34773 ва 4-1001-2220/38076-сонли иқтисодий ишлар бирлаштирилиб, ишга 4-1001-2220/38076-сонли рақам берилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги ажрими билан қарздорнинг аризасини қаноатлантириш рад қилинган, ундирувчининг аризаси эса қаноатлантирилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун қарздордан ундирувчи фойдасига 96 728 364 сўм ундириш ҳақида ижро варақаси берилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ижро варақаси беришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қонун талаблари ва ҳакамлик судининг ички регламентларига зид равишда қабул қилганлиги, жисмоний шахслар ўртасидаги қарз муносабатлари пудрат шартномаси бўйича қарздорликни ундириш билан қўшиб юборилган ҳолда кўрилганлиги, қарздор охирги 2 та суд мажлиси ўтказиш вақти тўғрисида огоҳлантирилмаганлиги, 1-сонли пудрат шартномасига тегишли бўлмаган низо ҳакамлик суди томонидан қўшиб кўриб юборилганлиги, ундирувчи ҳакамлик судига даъво аризаси билан мурожаат қилганда фуқаро Н.Каримов (ундирувчининг вакили) фуқаро М.Ҳидоятов (қарздор вакили)дан 44 000 АҚШ доллари миқдорида қарз олганлиги ҳақидаги тилхатни илова қилган ҳолда ушбу суммани умумий даъво суммасига киритганлиги, ушбу ҳолат бўйича Чилонзор туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги, тилхат бўйича қарз муносабатлари ундирувчининг ўз ходимлларига ойлик иш ҳақи тўлаш учун маблағлари йўқлиги туфайли вақтинчалик пул маблағларидан фойдаланиб туриш ва пудрат ишлари тўхтаб қолмаслиги учун, қайтариб бериш шарти билан 44 000 АҚШ доллари тақдим этилганлиги, ушбу пул маблағлари олдиндан қилинган бўнак пули сифатида тақдим этилганлиги ва иш якунларига кўра пудрат шартномасига ўзгартириш киритилиб, пудрат шартномаси суммаси 44 000 АҚШ долларига камайтирилишига келишиб олинганлиги, бугунги кунга қадар пудрат шартномасига ёзма равишда ўзгартириш киритилмаганлиги ва фуқаро Н.Каримов фуқаро М.Ҳидоятов билан қарз муносабатларга киришганлиги, бундай ҳолатда ҳакамлик суди даъвога қилинган қўшимчани қабул қилишни рад этиши лозим бўлганлиги, қарздор охирги иккита, яъни 2022 йил 18 июль ва 19 июль кунлари ўтказиладиган суд мажлислари ўтказилиши вақти тўғрисида огоҳлантирилмаганлиги, 2021 йил декабрь ойидан 2 буён кўрилган ҳакамлик иши бўйича ҳар сафар суд мажлиси қолдирилганда ажримни почта орқали ёки шахсан топшириш одат тусига кирган бўлиб, айнан охирги иккита суд мажлиси ўтказилиши бўйича ажримларда қарздор вакилининг имзоси йўқлигини кўрсатган. Суд мажлисида ундирувчи вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, шикоятда 44 000 АҚШ доллари масаласини ҳакамлик суди нотўғри кўриб чиққанлиги ҳақида важ келтирганлиги, бироқ, қарздор ўзи айнан ундирувчидан ушбу пул маблағларини ундириш ҳақида ҳакамлик судига қарши даъво аризаси киритганлиги, ҳакамлик судида бўлиб ўтган муҳокамаларда қарздор 44 000 АҚШ долларини ҳисобга олиш ҳақида фикр билдирганлиги ва ундирувчи ушбу фикрга розилик берганлиги, шунинг учун ҳакамлик суди ушбу пул маблағларини инобатга олган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, шунингдек, кассация шикоятида 2022 йил 19 июль куни ҳакамлик суди ишни қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиққанлиги ҳақида важ келтирганлиги, бироқ, 18 июль куни бўлиб ўтган ҳакамлик муҳокамасида қарздорнинг вакили Б.Ваҳобов иштирок этиб, ҳакамлик муҳокамасини кейинга қолдиришни сўраганлиги ва ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамасини 19 июлга қолдирганлиги, 19 июль куни қарздор вакили Б.Ваҳобов иштирок этганлиги, айнан шу куни Б.Ваҳобов даъвони таъминлаш тўғрисидаги маълумотномани олиб, ҳакамлик судидан тасдиқланиб ва муҳр қўйдириб иқтисодий судга топширганлиги ушбу ҳолатни исботлашини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Қарздор суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ундирувчи вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 226-моддасига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этса, иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак: 1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини; 2) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича 3 чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин; 3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини; 4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини; 5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини. “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасида ҳакамлик суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ҳам худди шундай асослар белгиланган. ИПКнинг 231-моддасига ва “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуннинг 53-моддасига мувофиқ айни шу асослар мавжуд бўлганда иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этади. Қарздор ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ИПК 226-моддасининг 2-бандида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилган бўлса ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши кераклиги белгиланганлиги, пудратчининг вакили фуқаро Н.Каримов буюртмачининг вакили фуқаро М.Ҳидоятовдан 44 000 АҚШ доллари миқдорида қарз олганлиги ҳақидаги тилхат бўйича низо ҳакамлик судида кўрилиши ҳақида ҳакамлик битими мавжуд эмаслиги, аммо ҳакамлик суди пудрат шартномасидан келиб чиққан ҳолда низони ҳал қилишда 44 000 АҚШ долларини инобатга олганлигини асос қилиб кўрсатган. Бироқ, қарздор 2022 йил 9 март куни ҳакамлик судига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, пудратчидан тилхат асосида топширилган АҚШ долларини Марказий банкнинг 2022 йил 9 март ҳолатига бўлган курси бўйича миллий валютада ундириб беришни сўраган. Қарши даъво аризасида 2020 йил 26 августдаги 10/6-сонли пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишлар учун пандемия даврида буюртмачининг ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли нақд пул кўринишида АҚШ долларида берилганлиги кўрсатилган. Кассация шикоятида ҳам вақтинчалик пул маблағларидан фойдаланиб туриш ва пудрат ишлари тўхтаб қолмаслиги учун, қайтариб бериш шарти билан 44 000 АҚШ доллари тақдим этилганлиги, ушбу пул маблағлари 4 олдиндан қилинган бўнак пули сифатида тақдим этилганлиги ва иш якунларига кўра пудрат шартномасига ўзгартириш киритилиб, пудрат шартномаси суммаси 44 000 АҚШ долларига камайтирилишига келишиб олинганлигини кўрсатган. Қолаверса, ундирувчи даъво талабининг миқдорини камайтирган ва ҳакамлик суди ундирилиши сўралган талаб миқдоридан келиб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилган. Шунингдек, қарздор ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ИПК 226-моддасининг 5-бандида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги, шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафининг аризасига асосан иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши кераклиги белгиланганлиги, ҳакамлик суди 2022 йил 19 июль куни ишни қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилганлигини асос қилиб кўрсатган. Бироқ, иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 18 июль куни бўлиб ўтган ҳакамлик муҳокамасида қарздорнинг вакили Б.Ваҳобов иштирок этиб, ҳакамлик муҳокамасини кейинга қолдиришни сўраган ва ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамасини 19 июлга қолдирган. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қароридан кўринишича, 2022 йил 19 июль куни бўлиб ўтган ҳакамлик муҳокамасида қарздорнинг вакили Б.Ваҳобов иштирок этган. Қолаверса, ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, ҳакамлик муҳокамасининг тарафи ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлиги ва шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлиги ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда низони ҳакамлик судида кўриб чиқилиши 2021 йилнинг декабрь ойида бошланган ва ҳакамлик суди муҳокамаси бир неча маротаба кейинга қолдирилган, яъни, қарздор ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим қилган. Баён этилганлардан кўринадики, ҳакамлик судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиш ёки уни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун асослар мавжуд эмас. Шунинг учун, биринчи инстанция суди асосли равишда қарздорнинг ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этган, ундирувчининг ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги талабини эса қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, 5 апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати қарздорнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздорнинг зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Roison Eleсtronics” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари “Roison Eleсtronics” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев 6