Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2201/13244 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ “Миллий банк” АЖ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Қувасой боғи баланд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1034845 Claim ID 3096551 PDF Hash 2a8756839870460a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-65-40, (+99873) 244-66-03 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2201/13244-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан жами 157 186 643,80 сўм кредит қарздорликларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 150 000 000 сўм муддатли кредит ва 7 186 643,83 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 157 186 643,80 сўмни ундиришни ҳамда ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Қувасой шаҳар, А.Навоий МФЙ, Бунёдкор кўчаси 18-уйда жойлашган “Нон пишириш цехи бино – иншоотлари”га қаратишни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли қисман 6 000 000 сўм кредит қарздорлиги бўйича тўловларни амалга ошириб, қолган кредит қарздорлигини тўламаганлиги сабабли даъвони тўланмаган қисми бўйича қаноатлантириб берилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «А» АЖ Фарғона вилоят филиали билан «Б» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 3 август кунги 506268-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан, “Қарз олувчи”га енгил конструкциялардан иборат бўлган озиқ-овқат, музқаймоқ ҳамда салқин ичимликлар савдо дўконлари қуриш ва жихозлаш учун 180 000 000 сўм миқдорида, 12 ой имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағини ажратиш белгиланган. Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга белгиланган миқдорларда кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини бажармасдан келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабнома ва огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4.-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги 2 талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. Ушбу Пленум қарорининг 5. –бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 150 000 000 сўм муддатли кредит ва 7 186 643,83 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда 6 000 000 сўм тўлов амалга оширганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан 150 000 000 сўм муддатли кредит ва (7 186 643,83 сўм – 6 000 000 сўм) = 1 186 643,83 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни ва қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Бундан ташқари, «А» АЖ Фарғона вилоят филиали (“Гаров олувчи”) билан «Б» масъулияти чекланган жамияти (“Кредит олувчи”) ва (“Ипотекага қўювчи”) ўртасида тузилган 2021 йил 5 август кунги ипотека шартномаси тузилган. Ушбу ипотека шартномасининг 2-бандига кўра, кредит шартномасини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун гаровга қўювчи «Б» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Қувасой шаҳар, А.Навоий МФЙ, Бунёдкор кўчаси 18-уйда жойлашган Нон пишириш цехи бино – иншоотларини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан банкка гаровга қўйилиши белгиланган. 3 (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Қувасой шаҳар, А.Навоий МФЙ, Бунёдкор кўчаси 18-уйда жойлашган Нон пишириш цехи бино – иншоотлари гаров мулкига қаратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво аризани қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 150 000 000 сўм муддатли кредит ва 1 186 643,83 сўм муддати ўтган кредит фоизини ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни лозим топади. Бундан ташқари суд, ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 3 143 732,88 сўм миқдоридаги давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 150 000 000 сўм муддатли кредит ва 1 186 643,83 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 24 000 сўм почта харажати, жами 151 210 643,83 сўм ундирилсин. Ундирув гаров предмети ҳисобланган «Б» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Қувасой шаҳар, А.Навоий МФЙ, Бунёдкор кўчаси 18-уйда жойлашган Нон пишириш цехи бино – иншоотларига қаратилсин. Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 3 143 732,88 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев 4