← Назад
Решение #657104 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| онуни | 23 | — | law | |
| онун | 13 | — | law | |
| онуни | 33 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2205/55054-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья О.Гулямова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья В.Ли
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 9 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, жавобгар
вакиллари – Р.Ғалатова (раҳбар) ва ҳуқуқшунос Ш.Эргашев (2023 йил
5 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини
ривожлантириш агентлигининг жавобгар “Gulshan Diyor Farm” масъулияти
чекланган жамиятига дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация
қилиш учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан 2018 йил 10 январда берилган дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини берувчи
TN 788-сонли лицензия асосида “Gulshan Diyor Farm” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 32-уй манзилида ўз фаолиятини
юритиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда
аризачи ёки Агентлик деб юритилади) нинг 2022 йил 16 сентябрдаги 153-сонли
буйруғи хамда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакилнинг 2022 йил 19 сентябрдаги (теширув рақами 696-672-271) хабардор
қилиш асосида, дори воситаларини сақлаш ва реализация қилиш ҳолати бўйича
жавобгарга тегишли дорихонада текширув ўтказилган.
Текширув жараёнида дорихона савдо залидан 18 турдаги сифати
кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари, корхона раҳбари
Р.Ғалатова билан биргаликда сифат назорати учун ўртача намунаси танлаб
олинган.
“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси
1
ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2022 йил 29 сентябрдаги
29/09-3495-сонли хатида танлаб олинган 13 турдаги дори воситаларига
мувофлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги маълум қилинган.
Шунинг учун Агентлик судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган
2018 йил 10 январдаги TN 788-рақамли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Агентлик томонидан
жавобгарда текшириш ўтказилиши ҳақида жамият (жавобгар) хабардор
қилинмаганлиги, текширувчилар текшириш якуни бўйича тузилган
далолатноманинг бир нусхасини жавобгар раҳбарига бермаганлиги, текшириш
пайтида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил
6 сентябрдаги Б-55-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Назорат қилувчи
органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган
текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақида”ги Вақтинчалик
низомнинг 31-бандида текширувлар натижалари далолатнома билан
расмийлаштирилиши, далолатнома икки нусхада тузилиши ва текширув
ўтказилган кунда бир нусхаси тадбиркорлик субъекти раҳбарига уни олган
санани кўрсатган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши шартлиги
белгиланганлиги, Низомнинг 8-бандида текширувдан норози бўлган
тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларининг юқори турувчи
ташкилотларига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига
эгалиги кўрсатилганлиги, жавобгарнинг далолатноманинг нусхасини бериш
ҳақидаги мурожаатлари оқибатсиз қолдирганлиги ва Агентлик нусха беришдан
қасддан бош тортганлиги, далолатномадан нусха берилганида жамият ўша
вақтда бу қонунсиз текширишни бартараф этиш чорасини кўрган бўлиши,
Агентлик ходимлари Низомнинг 13 ва 20-бандлари талабларига зид равишда
ўз ваколатлари ва текширув дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга
чиқиб, бошқа дори воситаларини ҳам текширишганлиги, дастурда текшириш
мақсади сифатида дорихонада мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган
“Merek Healtheare KGaA” корхонаси ишлаб чиқарилган “Конкор таблетки,
покрытые пленочной оболочкой 5 мг, 10 мг, № 30 (1*30), № 50 (2*25)
(блистеры)” дори воситасининг реализация қилиниши кўрсатилганлиги,
текширишда “Acino Pharma AG”нинг мурожаатида кўрсатилмаган дори
воситалари ҳам худди тинтув тергов ҳаракати ўтказилаётгандай қонунсиз
текширишганлиги, текширишлар учун назорат дастурини ким тузганлиги
ноъмалумлиги ва дастур уни тузган шахс имзоламаганлиги, Агентлик
холдимлари томонидан ўтказилган текширишда “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятини далат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ни Қонун
16 ва 17-моддаларининг талаблари қўпол равишда бузилиб, жавобгарнинг
қонуний ҳуқуқлари паймол этилганлиги, Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг
2
2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон
тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги
ягона Низом талабларига зид равишда судга даъво киритилганлиги ҳақида
жавобгарга хабар бермаганлиги, ушбу Низомнинг 51-бандида лицензиат
лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки
ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда,
агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён,
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига,
жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб
келган бўлса лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш
тўғрисида судга мурожаат қилади деб белгиланганлиги, суднинг қарорида
жавобгарга қарашли дорихонада АО17А6 серияли “Конкор 5 мг № 50” дори
воситаси аниқланганлиги ва шу серияли дори воситалари “Acino Pharma
AG”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда дистрибьютерлар ўртасида
имзоланадиган импорт шартномаари асосида олиб келинмаганлиги
кўрсатилганлиги, Агентлик томонидан жавобгарга қарашли дорихонада
АО17А6 серияли “Конкор 5 мг № 50” дори воситаси аниқланганлиги ҳолати
қайси фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига
зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишини исботлаб берилиши лозимлиги,
ИПКнинг 13-моддасида тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу
жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек
банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган
барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик
субъектининг фойдасига талқин этилиши кўрсатилганлиги, жавобгар
тадбиркорлик субъекти бўлиб, 2022 йилнинг 11 ойида давлат бюджетига
47,898 минг сўм солиқ тўлаганлиги, 4 та доимий ишчи ўрин яратиб, 4 нафар
фуқарорни бандлигини таъминлаб келганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва ва суд ҳужжатларини
бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўрашди.
Агентлик суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Агентликнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
3
қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 23-моддасига кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган,
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини
ва тиббий буюмларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан
ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш
мақсадида сақлаш, ташиш таъқиқланади.
Ушбу
Қонун
13-моддасининг
бешинчи
қисмига
мувофиқ
қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини, шунингдек
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг
ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш тақиқланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари
ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг
11
ва
12-бандларига
биноан
белгиланган
тартибда
сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни
мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш, сифатсиз,
қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори
воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида
рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид
қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
Бироқ, жавобгар қонунчик ҳужжатларининг ушбу талабларига риоя
қилмаган. Агентлик томонидан ўтказилган текширувда жавобгарга тегишли
аптекада мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган 13 турдаги дори
воситалари аниқланган.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддаси ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февраль 80-сонли қарори
билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона Низомнинг 51-бандига кўра,
лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам
равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда
бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига
зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига,
жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб
келган бўлса лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш
тўғрисида судга мурожаат қилади.
Бундай ҳолатда, яъни жавобгар қонунга хилоф равишда республика
сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати
расмийлаштирилмаган дори воситаларини сотувга қўйганлиги ва бу билан
лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузганлиги сабабли, биринчи
инстанция суди арз қилинган талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага
келган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Жавобгарнинг Агентлик томонидан текшириш якуни бўйича тузилган
далолатноманинг бир нусхасини жавобгар раҳбарига бермаганлиги ҳақидаги
4
важи асоссиздир. Чунки, 2022 йил 19 сентябрь куни тузилган далолатномада
унинг нусхасини олганлиги ҳақида жавобгар раҳбари Р.Ғалатованинг имзоси
мавжуд.
Жавобгарнинг Агентлик ходимлари Низомнинг 13 ва 20-бандлари
талабларига зид равишда ўз ваколатлари ва текширув дастурида белгиланган
масалалар
доирасидан
четга
чиқиб,
бошқа
дори
воситаларини
ҳам текширишганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, Агентликнинг
2022 йил 16 сентябрдаги 153-сонли буйруғи ва текшириш дастурида жавобгарга
қарашли аптекада ўтказилиши лозим бўлган текширувда мувофиқлик
сертификатларсиз сотилаётган дори воситаларнинг мавжудлиги, тури
ва миқдори масаласини ҳам ўрганиб чиқиш белгиланган.
Шунингдек, кассация шикоятида Агентлик ходимлари томонидан
ўтказилган текширишда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини далат
томонидан назорат қилиш тўғрисида”ни Қонун 16 ва 17-моддаларининг
талаблари қўпол равишда бузилиб, жавобгарнинг қонуний ҳуқуқлари паймол
этилганлиги ҳақида ҳам важ келтирган. Бироқ, жавобгар раҳбарининг 2022 йил
19 сентябрдаги тилхати ва тушунтириш хатида текшириш ўтказишга асос
бўлган ҳужжатлардан нусха олганлиги, текшириш ўтказиш мақсади, ягона
тизимга текширувнинг уникал кодини киритиш орқали текширувга доир
маълумотларни олиш ҳуқуқи, тадбиркорлик субъектлари бирлашмалари,
Савдо-саноат палата вакиллари иштирок этиши, солиқ маслаҳатчилари
ва ёки адвокатлар томонидан тегишли хизматлар кўрсатилиши мумкинлиги
ҳақида огоҳлатирилганлиги ҳамда текширув жараёни бўйича текширувчи
ходимларига эътирози йўқлиги баён қилинган.
Жавобгарнинг ягона Низом талабларига зид равишда судга даъво
киритилганлиги, Низомнинг 51-бандида лицензиат лицензия талаблари
ва шартларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ
маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур
қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига
зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса,
лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида
судга мурожаат қилади деб белгиланганлиги, аммо жавобгарга қарашли
дорихонада сертификатланмаган дори воситаси аниқланганлиги ҳолати қайси
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф
муҳитга зиён етказилишини Агентлик исботлаб бериши лозимлиги ҳақидаги
важи билан ҳам судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, “Маҳсулотлар
ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 1, 2 ва 7-моддаларига кўра, мувофиқлик сертификати
бу сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини
тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган
ҳужжатдир, сертификатлаштириш одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик
ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган
маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш мақсадларида амалга
оширилади, маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқлангани
тақдирда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради,
5
тайёрловчи ана шу сертификат асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш
ҳуқуқига эга бўлади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда
тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Gulshan Diyor Farm” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари “Gulshan Diyor Farm” МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев
6