Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/32923 Дата решения 09.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент шахар Давлат солиқ бошқармаси Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "NEFTGAZMAXSUSQURILISH" унитар корхонаси
Source ID 1019740 Claim ID 2998224 PDF Hash e26c30bda4847dd4... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онун 92-моддаси онун 92 law
онун 246-моддаси онун 246 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2206/32923-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Н.Хамидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Кеунимжаева Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 9 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили – Х.Исломов (2023 йил 3 февралдаги 25-35521-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари - Д.Баходиров (2022 йил 28 декабрдаги 01/10-377-сонли ишончнома асосида), З.Алангов (2022 йил 28 декабрдаги 01/10-376-сонли ишончнома асосида), И.Санакулов (2022 йил 28 декабрдаги 01/10-378-сонли ишончнома асосида), тугатиш бошқарувчиси С.Шарипов, Н.Иноятова (2023 йил 20 январдаги 01/03-сонли ишончнома асосида), “TOSHNEFTGAZQURILISH” акциядорлик жамияти вакили - М.Халиков (2022 йил 20 декабрдаги 132/05-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг қарздор “NEFTGAZMAXSUSQURILISH” унитар корхонасини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан қарздор томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “NEFTGAZMAXSUSQURILISH” унитар корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) Чилонзор туман Давлат ҳизматлари маркази томонидан 1999 йил 19 апрелда 000736-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган, Чилонзор туман ДСИда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиб, унга 207 147 161 СТИР рақами берилган, унинг юридик манзили: Ўзбекистон Республиакаси, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси, 1-уй. Қарздорнинг Низом жамғармаси 289 876 477 сўмни ташкил қилиб, унинг ягона таъсисчиси “TOSHNEFTGAZQURILISH” акциядорлик жамияти ҳисобланади. Қарздорнинг асосий фаолият тури қурилиш - монтаж ишларини амалга ошириш. Солиқ органи томонидан корхонанинг молиявий аҳволи ўрганилганда, корхона қўшилган қиймат солиғидан 2022 йилнинг февраль ойи, фойда солиғидан 2021 йил 2-3-4-чораклари ва 2022 йилнинг 1- чораги, ижтимоий солиқдан 2019 йил ноябрь ва декабрь, 2020 йил - 2021 йиллар, 2022 йилнинг январь-апрель ойлари ҳамда бошқа солиқ турлари бўйича топширган ҳисоботлар асосида 14 063 964 523,16 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, мажбурий тўловлар бўйича мавжуд қарзларни ундиришга доир чораларни кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан солиқ қарзи ундирувини корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида 3451240, 2891112, 2338488, 3766626, 1324435, 1324432, 3815224, 2826965, 2760234, 2552670 ва 2819597-сонли қарорлар туман мажбурий ижро бюроси бўлимига мажбурий ижро этиш учун юборилганлиги, бироқ ушбу қарорлар бўйича пул маблағлари тўланмаганлиги асоси билан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб топишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарори билан қарздорнинг апелляция шикояти ҳамда Чилонзор тумани прокуратурасининг апелляция протести қисман қаноатлантирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисми ўзгартирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда қарздор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нефть ва газ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга юқори ва ўта юқори босимдаги магистрал газ қувурлари (труба) орқали етказиб бериш учун магистрал газ қувурларини монтаж ва демонтаж қилиш ишларини бажарувчи ихтисослаштирилган корхона бўлиб, ҳозирги кунда 70 (етмиш) хил турдаги автотранспорт ва механизмларга эга эканлиги, корхонада 180 нафар малакали ишчи ва ходимлар фаолият олиб бориши, корхонанинг кредитор қарздорлигини сўндириш ва уни соғломлаштириш юзасидан қатор чора-тадбирлар кўрилганлиги, 2022 йил март-апрель ойларида қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) учун 3,5 млрд сўм тўлаб берилганлиги, ҳозирда “Тошнефтгазқурилиш” акциядорлик жамияти билан Фарғона-Риштон йўналишида магстраль газ қувурларини реконструкция қилиш бўйича 29,3 млрд сўмлик шартнома тузилганлиги, қарздорнинг давлат улуши 55,26 фоизни ташкил қилиши, Қонуннинг 29-моддасида ваколатли давлат органларининг (Давлат активларини бошқариш агентлиги) ваколатлари кўрсатилган бўлиб, мазкур модданинг 2-бандида устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган пул мажбуриятлари бўлган қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши кўрсатилганлиги, аризачи қарздорнинг давлат улуши борлигига эътибор бермасдан, жавобгарни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган аризаси бўйича суд қарор чиқарганлиги, Қонун 5-моддасининг 2-бандида доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агар ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса деб кўрсатилганлиги, қарздорнинг қарзлари унинг активлари қийматидан ошиб кетмаганлиги, қарздорнинг активлари 53 360 167 931 сўмни ташкил қилишини кўрсатган. Суд мажлисида қарздор вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, корхонада икки юзга яқин ходим фаолият юритиши, корхонанинг активи қарздорлик суммасидан юқорилигини инобатга 3 олиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси кредиторлар йиғилиши қарорида фаолиятни тўхтатмасдан банкротлик тамойили бўйича иш юритиш белгиланганлигини баён қилиб, кассация шикоятидаги важлар бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, мазкур иш бўйича тайинланган муваққат бошқарувчи С.Шарипов томонидан қарздорнинг пул маблағларини, мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва жавоб хатлари олинган. Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг 2022 йил 8 августдаги маълумотномасига кўра, қарздорнинг номига 70 турдаги автотранспорт воситаси рўйхатга олинганлиги, Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси давлат корхонасининг 2022 йил 1 августдаги маълумотида “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкида 50 690 дона номинал қиймати 19 сўмлик оддий акциялар мавжудиги, Ўзтемирйулҳисоб маркази Тошкент юк ҳужжатларини қайта ишлаш технологик марказининг маълумотига асосан жамиятнинг қолдиқ пул маблағлари мавжуд эмаслиги, Давлат божхона қўмитасининг маълумотига асосан жамият томонидан божхона органлари ҳисоб варақаларига пул маблағлари тўланмаганлиги, экспорт ва импорт операциялари амалга оширилмаганлиги, қолдиқ пул маблағлари мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 9 августдаги маълумотномасига асосан жавобгар номида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган нотурар жой бино рўйхатга олинганлиги аниқланган. Муваққат бошқарувчиси томонидан судга 2022 йил 25 августда ҳисобот тақдим этилган. Унга кўра, қарздорнинг 2022 йил 25 август ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан жами қарзи 14 551 176 914,10 сўмни, ишчи ва ходимларидан бўлган қарздорлик 1 152 930 000 сўмни, дебиторлик қарздорлиги 12 957 085 000 сўмни, кредиторлик қарздорлиги 33 352 49 914,1 сўмни ташкил қилган. Ҳисоботда қарздорнинг тўлов қобилиятининг қоплаш коэффициенти, унинг қисқа муддатли мажбуриятларини тўлашга қодирлиги бўйича –1,25 қийматдан паст эканлиги, корхонанинг хусусий оборот маблағлари 0,2 фоиздан кам эканлиги, харажатлар рентабеллиги 1 коэффициентдан кам эканлиги баён этилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 52-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонун 92-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Биринчи инстанция суди томонидан қарздорнинг кредитордан қарзи мавжудлиги, ушбу сумма қарздор томонидан мажбурият юзага келган санадан эътиборан уч ойдан ортиқ муддатда бажарилмасдан келинаётганлиги, кредиторлар йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, қарздор паст рентабеллик билан фаолият кўрсатганлиги, айланма маблағининг етишмаслиги, мавжуд айланма маблағлардан оқилона фойдаланилмаганлиги сабабли тўловга қодир эмаслиги каби ҳолатлар аниқланиб, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида асосли хулосага келинган. Шу билан бирга, биринчи инстанция суди ишни кўриш вақтида ўз кучини йўқотган “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини қўллаб хатога йўл қўйилган. Яъни, Қонун 246-моддасининг 1-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни ўз кучини йўқотган. Қонун Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида 2022 йил 13 апрелда 03/22/763/0306-сон билан расман эълон қилинган ва шу кундан эътиборан кучга кирган. Шу боис, апелляция инстнцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, ҳал қилув қарори матнидан қонуний кучини йўқотган “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг нормалари чиқариб ташланиши, ҳал қилув қарорини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тўлдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Қонун 52-моддасининг учинчи қисмига кўра, суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи ҳар қандай шахслар, шу жумладан кредиторларнинг бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Қарздорнинг “Амир авто баҳолаш” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 2 ноябрдаги баҳолаш хулосасига кўра унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси, 1-уй манзилидаги бинонинг бозор нархи 37 434 592 000 сўмни ташкил қилиши, бу ҳолатда судлар қарздорнинг мулкий ҳолатига баҳо бермаганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, юқоридаги хулоса қарздорнинг эмас, балки “TOSHNEFTGAZQURILISH” акциядорлик жамияти мулкига нисбатан берилган. Қолаверса, қарздорнинг устав жамғармаси 51 фоизи давлат улуши эканлиги ҳақидаги важи билан ҳам келишиб бўлмайди, чунки статистика органи маълумотига ва қарздорнинг устав ҳужжатларига кўра, қарздорнинг ягона таъсисчиси бўлиб “TOSHNEFTGAZQURILISH” акциядорлик жамияти (100% улуши) ҳисобланади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида асосли хулосага келган. Шунингдек, қарздор кредиторларининг 2022 йил 25 августдаги 1-сонли йиғилиш қарорида қарздорга нисбатан банкротликнинг кейинги тамойили, унинг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритиш очилиши белгиланган. Қуйи судлар томонидан ушбу ҳолатга эътибор берилмаган. Шу боис, кассация инстанцияси суди суд ҳужжатларини ўзгартирмаган ҳолда қарздор “NEFTGAZMAXSUSQURILISH” унитар корхонасининг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритиш олиб борилиши ҳақида жумла киритишни лозим топади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, шунингдек, қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритишни олиб бориш ҳақида қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздордан ундирилади. Қарздор томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 6 қ а р о р қ и л д и: қарздор “NEFTGAZMAXSUSQURILISH” унитар корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарздор “NEFTGAZMAXSUSQURILISH” унитар корхонасининг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритиш олиб борилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев